Руйхатга олинди


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/115
Sana29.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1401359
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

4-саволнинг баѐни* 
 
Деҳқонлар ҳаракатини золимларга қарши яхлит курашга айлантириш 
учун бу ҳаракатнинг программаси ҳамда ташкилотчилари, оммага 
бошчилик қила оладиган истеъдодди кишилар зарур эди. XIX аср 
ўрталарида Эронда шаҳар ва қишлоқ камбағалларининг ҳаракатларига 
бошчилик қилиш Бобийлар мазҳаби асосчиси Бобнинг шогирдлари 
зиммасига тушди. 
Бобийлар қўзғалонига қадар ҳам Эронда диний мазҳаблар халқ оммаси 
курашининг ўзига хос ғоявий ифодачиси сифатида майдонга чиқар эди. 
Бобийлар ислом динидаги шайхлар мазҳаби бўлиб, улар ўз таълимотини 
пайғамбар авлодидан бўлган имом Маҳдийнинг ғойиб бўлиб инсонлар 
ўртасида адолатсизлик авж қилганда яна пайдо бўлиши ғоясига асослаб 
тузган эдилар. Шайхлар мактабидан чиққан Саид Али Муҳаммад ўзини 
аввал «Боб», яъни Имом Маҳдий билан мусулмонлар ўртасидаги 
воситачи деб, кейинчалик эса, Имом Маҳдий деб эълон қилди. 
1849 йил январда Бобийлар Мозандароннинг янги губернатори 
Махдиқули шоҳнинг икки минг кишилик отрядини тор —мор этдилар. 
Эрон шоҳи ҳукумати Мозандрондаги шайх Табарси қалъасини катта кучлар 
билан қамал қилиб қалъа деворларини қулатди. 
Эрон кўп вақтлардан буѐн бой ўлка ва муҳим стратегик мавқени 
эгаллаган Ҳиротни эгаллашга интиларди. 1856 йили Эрон қўшинлари 
Машҳаддан чиқиб, Ҳирот остоналарига етиб борди. Бунга жавобан Англия 


Эронга уруш эълон қилди. 1857 йил 4 мартда инглизлар Эроннинг бир 
қанча ҳудудини босиб олгандан кейин парижда сулҳ имзоланди. Бу сулҳга 
кўра Англия ўз қўшинларини эрондан олиб чиқиб кетиш мажбуриятини
эрон эса, Ҳирот ва Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиш 
мажбуриятини олдилар. Эрон шоҳи бундан буѐн Ҳирот ва - бутун 
Афғонистонга ҳудуд даъволари билдиришдан воз кечди. 
1856—1857 йиллардаги Англия —Эрон уруши XIX асрда Эроннинг 
Европа талончиларига қарши сўнгги йирик қўролли чиқиши эди. Бундан 
кейин чет эл капитали мамлакатга тинч йўл билан кириб келаверди, уни 
ярим мустамлакага айлантириш жараѐни бошланди. Эронга чет эл 
капиталининг кўплаб кириб келиши, ажнабий концессиялар ташкил 
этиш, банклар очиш, мамлакатга янгидан — янги асоратли қарзлар бериш, 
маҳаллий қишлоқ хўжалигини ҳам чет эл капиталистик давлатлар талаб 
эҳтиѐжига мослаштириш даври бошланди. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling