Руйхатга олиш солиғи, автотранспорт воситалари солиғи туғрисида тушунча


Даромад солиқлари, корпорация фойда солиқларини узига хос томонлари


Download 47.58 Kb.
bet2/2
Sana24.04.2023
Hajmi47.58 Kb.
#1393614
1   2
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Даромад солиқлари, корпорация фойда солиқларини узига хос томонлари.
Соликларнинг кейинги гурухи даромад солиқларидир. Жисмоний шахслардан олинадиган давлат даромад солиғи резидентлардан (Бельгияда ва чет элда олинган даромаддан) ташқари норезидентлардан (Бельгияда олинган даромаддан ) хам олинади. Солиқ мулкдан, қимматли коғозлардан ва бошқа манбалардан тушган тушумдан, хамда ижтимоий хусусиятга эга булган имтиёз ва харажатлар суммаси чегирилган холда, иш хақидан ундирилади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи проггрессив хусусиятга эга булиб, даромад хажмига боғлиқ холда узгаради. Минимал ставка 25 фоиз 253 минг франк йиллик даромад суммасига қулланилади, максимал ставка 55 фоиз булиб, бу 2420 минг франкдан ошган даромадга нисбатан қулланилади. Давлат даромад солиғидан ташқари ушбу солиқ базасидан минтақвий даромад солиғи хам ундирилади, қайсики унинг солиқ ставкаси умуммиллий солиқ ставкасининг 6-10 фоизни ташкил қилади ва 3 фоизга тенг булган кризис бадали ундирилади.
Белгия даромад солиқ тизими амалиётида оила даромадларини солиққа тортиш усулини қулламоқда, бунда эр ва хотин даромадлари жами қушилган холда солиққа тортилади. Бу солиқ буйича қонунчиликда иккита имтиёз кузда тутилган:

  • агар оиланинг иккала оила аъзоси хам касбий фаолиятдан даромад олган тақдирда (кам даромад олган оила аъзосининг даромади алохида солиққа тортилади);

  • агар оила аъзоларининг фақат биттаси касбий даромад олса, унинг даромадининг 30 фоизи солиққа тортилади, холос (297000 франк атрофида).

Корпорацияларнинг фойда солиғи Бельгия қонунчилигига асосан барча юридик шахслардан, бошқарув ташкилотларига эга булган, мамлакат худудида жойлашган компания ва ташкилотлардан олинади. Солиққа тортиладиган даромаддан компаниялар ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарилган махсулотни сотиш билан боғлиқ булган харажатларни чегириш хуқуқига эгадирлар. Унинг қатъий солиқ ставкаси 39 фоизга тенг булиб, бир қатор бошқа ставкалар хам кузда тутилган.
5-жадвал
Корпорацияларнинг фойда солиғи ставкалари



Компанияларнинг фойда микдорлари, BEF

Ставка, %

1

1 млн BEF гача

28

2

1 млн BEF дан 3,6 млн. BEF

36

3

3,6 млн BEF дан 13 млн BEF

41

4

13 млн BEF дан юқори

39

Бельгиядаги корпорация ва жисмоний шахслар фойдасини солиққа тортишнинг айрим асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  • агарда фойда чет элдан киритилган ва фойда олинган мамлакатда солиққа тортилган булса, корпорация фойда солиғи 25 фоизга камаяди;

  • норезидентлардан олинадиган солиқ норезидент жисмоний шахсларнинг даромадидан ундирилади (даромад солиғи ставкасига нисбатан 6 фоиз қушимча устама билан);

  • Бельгияда доимий вакиллиги булмаган юридик шахслар, чет эл хукуматларининг ташкилотлари ва бошқа тоифадаги норезидентларнинг фойдаси, 43 фоиз солиқ ставкаси билан солиққа тортилади;

  • компания томонидан туланган воситачилик хақи, мукофот ва гонорарлар (агар уларнинг олувчилари аниқ булса) солиққа тортиш мақсадида таннархга қушилади. Агарда пул маблағларини олувчилари номи сир тутилган такдирда, ушбу харажатлар чиқимга қушилиб, махсус 200 фоиз солиқ ставкаси билан солиққа тортилади.

Эгри солиқлар Белгия давлати учун хам катта ахамиятга эгадир. қушилган қиймат солиғининг қатъий ставкаси 21 фоизга тенг. Бундан ташқари бу солиқ уй-жой қурилишида, қишлоқ хужалиги хом ашёси, дори-дармонлар, китоблар, газеталар, коммунал хизматлар, йуловчи транспорт хизматлари, мехмонхона бизнесига камайтирилган ставка белгиланган. Банклар, суғурта компаниялари, юристлар, укитувчилар, врачлар ва касалхоналар хизмати хамда халқаро ташиш ишлари, самолёт ва кемаларнинг етказиб бериш ишлари ққС дан озод килинган.
Download 47.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling