Руйхатга олиш солиғи, автотранспорт воситалари солиғи туғрисида тушунча


Download 47.58 Kb.
bet1/2
Sana24.04.2023
Hajmi47.58 Kb.
#1393614
  1   2
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Эгри солиқлар Белгия давлати учун хам катта ахамиятга эгадир. қушилган қиймат солиғининг қатъий ставкаси 21 фоизга тенг. Бундан ташқари бу солиқ уй-жой қурилишида, қишлоқ хужалиги хом ашёси, дори-дармонлар, китоблар, газеталар, коммунал хизматлар, йуловчи транспорт хизматлари, мехмонхона бизнесига камайтирилган ставка белгиланган. Банклар, суғурта компаниялари, юристлар, укитувчилар, врачлар ва касалхоналар хизмати хамда халқаро ташиш ишлари, самолёт ва кемаларнинг етказиб бериш ишлари ққС дан озод килинган.
Акциз солиғи Белгияда нефть махсулотлари, электр энергия, тамаки махсулотлари, спиртли ичимликлар, вино, пива, алкоголсиз ичимликлар, қахва хамда ташқи рекламадан ва қимор уйинларидан олинади.
Хусусий мулкдан (транспорт воситалари ва кучмас мулк) олинадиган бир гурух солиқлар хам мавжуд. Булардан бири хусусий мулкнинг бир эгасидан иккинчисига утганда олинади. Масалан, мерос ва хадя солиғи, руйхатга олиш солиғи кабилар ва бошқалар. Автотранспорт воситасига эга булган барча фуқаролардан махаллий автотранспорт воситалари солиғи олинади.
Туғридан туғри меросхурлар учун мерос ва хадя солиғи ставкалари 3 фоиздан 30 фоизгача, бошқа меросхур тоифалари учун 20 фоиздан 80 фоиз оралиғида булади.
Руйхатга олиш солиғи, автотранспорт воситалари солиғи туғрисида тушунча.
Руйхатга олиш солиғи ер ва иморатларни ижарага олиш ёки сотиш хужжатларнинг расмийлаштиришда олинади. Солиқнинг қатъий ставкаси 12,5 фоизга тенг. Унча катта булмаган ер жойлари ва иморатлар учун имтиёзлар кузда тутилган (сотиш вақтидаги йиғим ставкаси–6 фоиз, ижара вақтида–1000 бельгия франки ёки битим қийматининг 0,2 фоизи).
Транспорт воситаларини руйхатга олиш солиғи автомобиллар, яхталар, самолётлар ва бошқа транспорт воситаларини давлат руйхатига олинаётган пайтда ундирилади; солиқ ставкаси транспорт воситасига ва ишлаб чиқарилган санасига боғлиқ булади. Масалан, автомобиллар учун солиқ суммаси 2,5 мингдан 100 минг франкни ташкил этади.
Автотранспорт воситаларидан олинадиган махаллий солиқ барча автомобил эгаларидан олинади. Ундан тушадиган тушум умумий магистрал йулларни таъмирлашга сарфланади. Солиқни хисоблаш двигател қувватига (автомобиллар учун) ёки юк кутариш қувватига (юк транспортлари учун) асосан амалга оширилади. Двигател қуввати 20 от кучидан юқори булган енгил автомобиллар учун, Бельгия қонунчилигига асосан солиқ суммаси 481000 франк хамда унга кейинги хар бир от кучига 26000 франк қушилган холда хисобланади; юк автомобиллари учун турига қараб хар бир 100 килограмм юк кутариш қобилиятидан 150 дан 346 франккача (энг кам ставка 854 франк) хисобланади.

Download 47.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling