Рус ва форс тилларида реалияларнинг таснифи
Download 38.04 Kb.
|
1 2
Bog'liqЗафарга қўшимча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б.Этнографик реалиялар.
- В.Ижтимоий-сиёсий реалиялар.
А.Географик реалиялар. Бунга географик объектлар номлари, шу жумладан, метрология, инсон фаолияти билан боғлиқ бўлган географик объектлар номланиши, эндемик номлар.
Б.Этнографик реалиялар. Бунга 1.Маиший ҳаёт: а) овқат, ичимлик ва бошқалар; б) кийим-кечак; в)уй-жой, мебель, идиш-товоқ ва бошқалар; г)транспорт; д) бошқалар. 2.Меҳнат. а) кишилар меҳнати, б) меҳнат қуроли; в)меҳнатни ташкил этиш. 3.Санъат ва маданият. а)мусиқа ва рақс; б)мусиқа асбоблари ва бошқалар; в)фольклор; г)театр; д)бошқа санъатлар, санъат буюмлари; е)ижрочилар; ж)урф-одатлар, ритуаллар; з)байрамлар, ўйинлар; и) мифология; к)эътиқодлар, сиғиниш(дин, диний мазҳаблар, диний унвонлар ва мансаблар); л) тақвим. 4.Этник объектлар. а)этнонимлар; б)лақаблар(ҳазил ёки дилни оғритувчи бўлиши мумкин); в)яшаш жойи бўйича шахсни аташ. 5.Ўлчовлар ва пул. а) ўлчов бирликлари; б)пул бирликлари; в)у ёки бу номни оддий сўзлашувда ифодалаш. В.Ижтимоий-сиёсий реалиялар. 1.Маъмурий-ҳудудий қурилма. а)маъмурий-ҳудудий бирликлар; б)аҳоли манзиллари; в)аҳоли манзилларининиг деталлари; 2.Органлар ва ҳокимият эгалари. а)ҳокимият органлари; б)ҳокимият эгалари. 3.Ижтимоий-сиёсий ҳаёт. )сиёсий фаолият ва арбоблар; б)Эронда Ислом Республикаси инқилоби; в)унвон, даража, нишон, мурожаат; г) ўқув юрти ва маданий муассаса; д)мазҳаб ва табақа(каста)лар. 4.Ҳарбий реалиялар. а)бўлинма; б)қурол; в)ҳарбий хизматчилар. Реалияларнинг бундай тасниф қилиниши шу муаммо бўйича тадқиқот олиб борган олимларнинг ҳар бирида қисман ўзгаришлар билан такрорланади. С.Влахов ва С.Флоринлар тадқиқотида ҳам худди шундай тасниф бор. Аммо улар реалияларнинг маҳаллий бўлиниш, вақтинчалик бўлиниш хусусиятига кўра ҳам таснифлашган. Уларнинг таъкидлашича, бу сўз ва сўз бирикмалари объект номлари, ижтимоий ва тарихий тараққиётни ифода этиши бир халққа ва бошқа бир халққа тегишли бўлиши, аммо айнан бир халққа тегишли бўлмаслигидан алоҳида ёндошувни талаб этади. А.А.Реформатский тилшуносликка кириш учун тузган жадвалида рус тилига бошқа тиллардан кириб келган сўзларни тилнинг нарса-буюм принципига асосланиб таснифлаган. Маҳаллий бўлиниш таснифни яна ҳам тўлдиради. Бунда муаллифлар реалияларга яна ҳам кенгроқ таъриф беришади ва реалияларнинг таржимада таржимон амал қилиши лозим бўлган тамойилларни қатъий қилиб қўяди. Аслида жой бўйича тасниф шартли, чунки реалия у ёки бу турга мансублиги маҳаллий белгиларига қатъий амал қилишни эмас, икки ўзаро ниҳоятда боғлиқ мезонларни ҳисобга олишни талаб этади. Бу: 1)кўрилаётган реалиянинг маҳаллий мансублиги; 2)таржимада қатнашаётган тиллар. Масаланинг бу тарзда схематик қўйилиши реалияларнинг таржима қилинишида жой(сўзнинг кенг маъносида мамлакат, халқ, шаҳар, қабила ва бошқалар) ва тилнинг шартлилиги ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Таржима хусусиятига таяниб, “икки тилда мулоқот воситаси”–ва таржима жараёнининг мантиқий натижаси–“англаш–англатиш”–айтиш мумкинки, бундай бўлиниш учун кўпроқ мақсадга мувофиқлиги маҳаллийликни қатъий талаб этмаслиги, экстралингвистик, кейинчалик тил принципи реалияларни биринчи навбатда, 1)бир тил юзасидан ўзиники ёки бегона, ва 2)жуфт тиллар юзасидан ички ва ташқи хусусиятлари билан кўриб чиқиш имконини беради. Тарқалиши, истифода этилиши жиҳатидан реалиялар миллий, локал ёки микрореалиялар, бегоналари эса байналмилал ёки минтақавий бўлиши мумкин. Шундай қилиб, маҳаллий бўлиниш таснифи қуйидаги кўринишга эга бўлади: А. Бир тил юзасидан реалиялар: 1.Ўз реалиялари: а)миллий; б)локал; в)микро реалиялар. Б.Жуфт тиллар юзасидан реалиялар: 1.Ички реалиялар; 2.Ташқи реалиялар. Бир тил кесимида тасниф қилиш. 1.Ўз реалиялари–бу муайян тилнинг ўз асл сўзларидир. Ўзбек тилида қумғон, чойдиш, тандир, дутор, том каби сўзлар азалдан яшаб келади ва бу сўзлар бошқа тилга таржима қилинмайди, чунки муқобили бошқа тилларда мавжуд эмас. Бошқа тиллар ва халқларда ўзгача турмуш тарзи талаби билан бошқа сўзлар айнан бу сўзлар англатган маънони англатмайди. Бир тилдан бошқа тилга турли йўллар ва турли вақтларда сўзлар ўзлашиши ва ўз сўзларидек бўлиб кетиши мумакин. Бу ҳодисани ҳар бир тилда кузатиш мумкин. Масалан, турк ва форс тилларидан болгар тилига ҳам, рус тилига ҳам ўтиб қолган сўзлар кўп. Жумладан, тарантас, тайга, саксовул, кибитка сўзлари рус тилига турк тилидан ўзлашган. 2.Бегона реалиялар. Чет(хорижий) тилдан сўзлар тил луғат таркибига кириб, ўз сўзидек бўлиб кетади. Ёки каькалаш, морфем ёхуд сўзма-сўз таржима натижасида бошқа тил реалияси таржима қилинган тилга ўтиб қолади. Масалан, бринза сўзи болгар тилидан рус тилига кириб келган. Мутлақо бегона бўлган бизнес сўзи болгар ва рус тилларида ўз сўзидек қўлланиб келинади. Жуфт тиллар кесимида таснифланганда ташқи, ички реалияларга бўлиш, маҳаллий реалиялар, минтақавий реалиялар, байналмилал реалиялар анча кенг тавсифни талаб қилади. Таржимонлар бошқа тиллардан таржима қилаётганларида албатта ана шу реалияларга дуч келишади ва уларнинг муқобили бўлмагани сабабли иложи борича ўша сўз англатган маънога яқин сўзни топа билишлари зарур. Ўзбек халқида тўн сўзи билан ифодаланадиган миллий кийим мавжуд. Ўзбек тилидаги бадиий асарларни таржима қилаётганда рус таржимонлари уни халат ёки костюм деб таржима қилишлари миллий колорит бузилишига олиб келади. Вақтинчалик бўлиш меъёри барча реалияларнинг умумий белгиларига таянишга асосланилади. Замонавий ва тарихий реалиялар бўлади. Бундай бўлиш маълум мазмунга эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун реалиянинг нарса-буюм ва вақт билан алоқадорлиги, жой ва вақт билан, тилга бегона реалиянинг кириб келиши, умуман реалияларни истифода этишда унинг таниш ёки нотанишлиги ва бегона реалия эканлигини ўзлаштириш масаласини назарда тутиш лозим. Тилга бегона реалиянинг кириб келиши асосан бадиий адабиёт орқали юз беради. Миллий адабиётимиз асарларининг бошқа тилларга таржима қилишда таржимонлар тилимиздаги реалияларни таржимада аслига яқин таржима қилишларида она тилимиз табиатини яхши билишлари зарур. Таржимонлар халқимиз ижтимоий-маиший, маънавий-маданий ҳаётини чуқур билган тақдирдагина бадиий асар аслига яқин таржимани амалга ошира оладилар. 1 Амирий М.А. Мадаин Аввал А. Классификация реалий в русском и персидском языках, стр.91 2 Холманова З.Т. Касимрва З.М. Реалиялар семантикасининг таржима матнларидаги ифодаси, Sceintifie Library of Uzbekistan/ www. Ares.uz. Б.760. Download 38.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling