Русс нашриётига сўз боши
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
Тезкор ғалабалар Ҳаракат энергияси сизнинг интилишингизни маст қилиб қўяди. У сизни яна ҳаракат қилишда давом этишга ундайди. У сизни илҳомлантиради. Усиз сиз узоққа бора олмайсиз. Агар иш сига туртки бермаса, сиз яхши натижаларга эришмайсиз. Сиз ишнинг бир қисмини бажариб, кейинги мақсад сари олға ҳаракат қиласиз ва бу билан манашу ҳаракат энергиясини яратасиз. Ҳеч ким сўнги нуқтаси кўринмайдиган, битта охири йўқ лойиҳа устида ушланиб қолишни зоҳламайди. Ўзини намойиш этиш мумкин бўлганда, тўққиз ойлаб натижасиз хандақда ўтириш, ҳақиқатдан кайфиятни бузади. Қисқача айтганда, сиз ўзингизни ҳавога совураяпсиз. Сизнинг ҳаракатланувчи кучингиз ва интилишингиз олдингидек қолиши учун, сиз мақсадингиз сари йўлда, кичик ғалабаларга эришишни одатга айлантириб олинг. Ҳаттоки, кичкина ҳаракат ҳам сизнинг ишингизга яхши туртки бера олиши мумкин. Бирор иш сизнинг вақтингизни қанчалик кўп олса, бу ишнинг охиригача етказишингиз эҳтимоли шунча камаяди. Агар сиз уни охиригача етказганингиз тақдирида ҳам, у кутилгандек яхши чиқмаган бўлади. Ҳақиқий завқ, ишингизни охиригача етказиш ва кейин унинг натижасини мижозларга кўрсатишда. Бир йил учун меню тузиш жуда зерикарли. Янги меню ўйлаб топиш, таомни тортиш ва тасаннолар эшитиш эса жуда мароқли. Шунинг учун жуда узоқ кутманг, акс ҳолда сиз ичингиздаги оловни ўчишига олиб келиши мумкин бўлган катта таваккалга йўл қўйган бўласиз. Агар сиз бошқа йўлни танлаш имкониятисиз, фақат битта узоқ давом этувчи лойиҳа устида ишлаётган бўлсангиз, унда ҳеч бўлмаганда ҳафтада (ёки икки ҳафтада) бир кунни кичик ғалабаларга бағишланг ва бу сизнинг ғайратингизни тезлаштириб туришга ёрдам беради. Кичик ғалабалар ҳам байрам уюштиришга ва сиз учун зарур бўлган яхши хабарларнинг ажойиб манбаси бўлиб хизмат қилади. Ҳар икки ҳафтадаги кичик бир ғалаба, сизнинг жамоангизга куч беради ва мижозларингизнинг қойил қолишига сабаб бўлади. Шунинг ўзингизга: “Биз бу икки ҳафтада нима қилишга улгуришимиз мумкин?” деб савол беринг. Кейин эса уни бажаринг. “Жин”ни ташқарига чиқариб юборинг ва одамларга ўзларида синаб кўришлари учун беринг, у билан ўйнашадими ёки яна бошқа бирор нарса. Мижоз сизнинг меҳнатингиз натижасидан қанчалик тез фойдаланишни бошласа, шунчалик яхши. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling