Русс нашриётига сўз боши
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
Йиғилишлар заҳарли
Танаффуслар турларининг энг ёмони – йиғилиш. Мана нима учун: Одатда улар ҳақиқий нарсалар муҳокамаси эмас, қуруқ гап ва мавҳум фикрлардир; Йиғилишдаг бир дақиқадаги ахборотлар миқдори, жуда кам; Уларнинг қатнашчилари икки ҳисобдан белгиланган мавзудан узоқлашишади; 10 Миянинг юқори фаоллиги билан бўладиган уйқу босқичи. Кўпинча, кўзнинг тез ҳаракатланиши билан характерланади. Улар ҳеч қачон бўлмайдиган нарсаларга астойидил тайёргарлик кўришни талаб қилишади; Одатда, йиғилишлар мавҳум кун тартибидан иборат бўладики, уларнинг асосий мақсадини ҳеч ким охиригача тушунмайди; Уларда ўзининг имкониятидан умумий вақтни сафсаталарга сарфлашда фойдаланаётган ҳеч бўлмаганда битта аҳмоқ иштирок этади; Йиғилишлар авлод қолдиради – биринчисининг орқасидан бошқаси, бошқасидан кейин – учуинчи… Бундан ташқари йиғилишлар афсуски, худди телевизион шоу каби режалаштирилади. Уларга камида 30 дақиқа ёки бир соат вақт белгиланади, чунки дастурлар-режалаштирувчилар айнан шундай ишлашади (шубҳасиз сиз ҳам кимдир Outlookда етти дақиқалик йиғилиш режалаштирганини кўрмаган бўлсангиз керак). Агар йиғилишдан кўзланган мақсадга етиш учун етти дақиқа талаб этилса ҳам, қатнашчиларни бутун “шоу”ни охиригача ўтиришга мажбур қилишади. Етти дақиқани 30 дақиқага чўзманг. Ҳақиқий йиғилишнинг ҳақиқий баҳоси ҳақида ўйлаб кўрилса, ҳайратда қолиш мумкин. Тасаввур қилайлик, сиз ўн киши иштирокида бир соатлик йиғилиш ўтказмоқчисиз. Аслида бу, бир соатлик эмас, ўн соатлик йиғилиш бўлади. Сиз ўн соатлик унумдор ишни бир соатлик йиғилиш вақтига алмаштириб исроф қилаяпсиз. Ходимлар ўз фаолият турини алмаштиришига (ўзининг бажараётган ишини тўхтатиш, бошқа бинога ўтиш, ва ўз иш жойига қайтиб келиш) кетаётган вақтни ҳам қўшиб ҳисобга олганда, аслида ҳаттоки 15 соат бўлиб чиқаяпти. 10-15 соатлик унумдор меҳнатни бир соатлик учрашувга алмаштириш фойдалироқми? Эҳтимол, баъзида ҳа. Лекин, бу қарор аҳамияти етарлича муҳим бўлиши керак. Агар ҳақиқий харажатлар нуқтаи назаридан баҳолаш ўтказадиган бўлсак, бундай кўламдаги йиғилиш тез орада, тез орада актив эмас балки, пассив бўлиб қолади. Агар сиз, сизнинг ҳамкасбларингиз биргаликда йиғилишлари керак деб, мутлақо ишончингиз комил бўлса, унда йиғилишларни оддий қоидалардан фойдаланган ҳолда унумдор қилишга ҳаракат қилинг: Вақт белгиланг, таймерни ўрнатинг ва у чиринглаши билан муҳокамани тўхтатинг; Йиғилишга иложи борича камроқ одамларни таклиф қилинг; Ҳар доим куннинг аниқ шиорига эга бўлинг; Аниқ саволлар билан бошланг; Йиғилишни муаммо келиб чиққан жойда ўтказинг, суҳбатлар учун мўлжалланган жойда эмас; Аниқ муаммоларни кўрсатинг ва аниқ ўзгаришларни таклиф қилинг; Йиғилишни қарор қабул қилиш ва уни бажаришга жавобгар шахсни тайинлаш билан якунланг. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling