Русс нашриётига сўз боши


Етарлича яхши бу - ажойиб


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/72
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239204
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   72
Bog'liq
REWORK [ @biznes kitob ]

 
Етарлича яхши бу - ажойиб


Кўпчилик одамлар муаммони қийинроқ ечим таклиф қилиш билан ҳал 
қилишга киришади. Мия мускулларининг зўриқиши, мияни гангитиб қўяди. 
Кейин эса сиз билган фикрнинг ўзи қанчалик яхши эканлиги ҳақида ўйламай, 
бошқа, ҳаяжонга солувчи жиддий бир таклифни қидиришни бошлайсиз. 
Ҳеч нарсага қарамай, тўппа 
-тўғри боравериш, нотўғри. Ечимни 
дзюдо усулида изланг, яъни энг кам сарф билан, кўпроқ кўпроқ самара 
олишга ҳаракат қилинг. Бутун бир “дзюдо-ечим” кам бажариб, кўп олишга 
қаратилган. Ҳар сафар чалкашликка дуч келганингизда уни дзюдо тамойили 
ёрдамида бартараф қилиш имкониятини қидиринг. Бу тамойилнинг бир 
қисми, бутун муаммони ҳал бўлган деб англаш ҳисобланади. Масалан сизда 
қуш учадиган баландликка чиқиш вазифаси берилган. Унинг биринчи ечими 
(бироз таъсирли) - Эверестни забт этиш. Иккинчиси, лифтга ўтириш ва энг 
баланд бинонинг томига чиқиш. Бу ечим дзюдо усулидагидек.
Кўпгина вазифалар осонгина оддий усул билан ҳал қилиниши мумкин. 
Бунинг учун сиз ўзингизнинг ҳаратда қолдирувчи билимингиз ва 
истеъдодингизни кўрсатишингизга ҳожат бўлмайди. Сиз шунчаки
бажарилиши керак бўлган ишлар доирасини яратинг ва ҳаракат қилишда 
давом этинг. Эҳтимол, бундай ёндашув билан сиз одамларнинг ҳайратига 
сазовор бўлмассиз, лекин, нисбатан тезроқ олдинга ҳаракат қиласиз. 
Сиёсатчиларнинг пиар-компаниясига қаранг. Навбатдаги муҳокама 
қилиниши талаб этиладиган янги мавзу юзага қалқиб чиқиши билан – эртаси 
куни бу ҳолат бўйича сиёсатчиларнинг билдиришномалари билан танишиб 
чиқиш мумкин. Бу ишларнинг сифати у қадар яхши эмас. Тўғридан-тўғри 
видеомурожаат ўрнинга, фотографиялардан фойдаланишади. Улар чиройли 
ишланган графиклар ўрнига – суҳбат тарзидаги оддий мақолалардан 
фойдаланишади. Ягона овозли қўшимча – матн, у ҳам бўлса, номаълум 
бошловчи томонидан ўқилган. Агар бу ишга, “сайқаллаш” учун бир неча 
ҳафта сарфланган бўлганида, у жуда кеч чиққан бўлар эди. Бунда 
вазиятларда сифат ва чирой беришдан кўра кўпроқ тезкорлик муҳим бўлади.
Агар сиз масалани ҳал этишда ўз усулингизни етарлича яхши деб 
ҳисобласангиз, 
унда ўша 
усулда тўхтанг. Бу ресурсларингизни 
сарфлашингиздан, унданда ёмони ҳали бирор чиройлироқ ечим ўйлаб топа 
олмаганингиз туфайли ҳеч нарса қилмаганингиздан кўра яхшироқ. Эсда 
тутинг: “етарлича яхши”ни кейинроқ ҳам “ажойиб”га айлантирса бўлади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling