Русс нашриётига сўз боши


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/72
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239204
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   72
Bog'liq
REWORK [ @biznes kitob ]

Ҳеч нарсани ёзиб қўйманг 
 
Мижозларингизнинг хоҳишларини қандай қилиб, энг яхши тарзда 
бажариб бориш мумкин? Ҳеч қандай. Уларни эшитинг ва кейин 
эшитганингизни унутинг. Биз ҳазиллашмаяпмиз, балки ўта жиддий 
айтаяпмиз. Сиз жадвал тузишингиз, маълумотлар базасини яратишингиз ёки 
ҳисоб тизимини юритишингизнинг кераги йўқ. Ҳақиқатдан ҳам муҳим 
бўлшган талаблар яна ва яна қайтарилади. Бир қанча вақтдан кейин эса, сиз 
улар ҳақида хатто унута ҳам олмайсиз. Сизнинг мижозларингиз сизнинг 
хотирангизга айланишади. Улар сизга қандай нарсалар ҳақида ташвишланса 
арзиши ҳақида аниқ тушунча беради. сиз қандайдир сўровни унутдингизми, 
демак у унчалик муҳим эмас. Ҳақиқатдан ҳам муҳим нарсалар шунчаки 
йўқолиб кетмайди.


Кўтарилиш 
 
Саломлашаётган номаълумлик 
Ҳеч ким айни вақтда сиз ким эканлигингизни билмайди. Ва бу ажойиб! 
Туманда бўлиш –бу ажойиб ҳолат. Қоронғуликда яширина олишингиздан 
хурсанд бўлинг!
Бу ҳолатдан, хатолар қилишда фойдаланинг. Ва бу ҳақда бутун дунё 
хабар топмайди. Ўзгаришлар киритинг, чала қолган ишлар устида ишланг. 
Янги ёндашувларни синаб кўринг. Ҳеч ким сиз ҳақингизда билмайди. 
Шундай экан, агар сиз бирор ишдан панд еб қолсангиз, бунинг қўрқинчли 
жойи йўқ. Танилмаганлик сизнинг шахсиятигнизни ҳимоя қилади ва сизга 
бўлган ишончни сақлаб қолишга ёрдам беради.
Айнан, шу сабабга, кўра ретейлер(маҳсулотини якуний истеъмолчига 
сотувчи компания)лар доимо “синама” бозорларда тажриба қилиб кўришади. 
Dunkin Donuts, пицца, хот-дог ва иссиқ сендвичларни сотишга тайёрлаб, 
фақатгина олдиндан танлаб олинган ўнта нуқтада, синаш учун сотишни 
амалга оширди.
Қандай қилиб, ғояни олдин кичик саҳнада синовдан ўтказишга, брадвей 
шоуси намуна бўла олади. Улар Нью-Йоркда ўзининг биринчи дебют 
чиқишини намойиш этишдан олдин, бирор кичикроқ шаҳарчада синама 
намойишни ўтказишади. Шоунинг шафқатсиз танқидчилар муҳокамаси ва 
дид қоидаларига тақдим этилишдан олдин, бундай “синаб кўрилиш”и 
актёрларга, омманинг намойишга нисбатан муносабатини ўрганишларига 
ёрдам беради.
Бутун дунё сизга қаратилган вақтда, биринчи марта нимадир қилишни 
хохлаган бўлармидингиз? Агар сиз ҳали бирор марта омма олдига чиқмаган 
бўлсангиз, ўзингизнинг биринчи нутқингиз учун қандай аудиторияни 
тангълаган бўлардингиз: 10 ёки 10 минг кишилик? Сиз энди бизнесни 
бошлаётиб ҳар бир дуч келган одамга ялт этиб кўринишни хоҳлашингиз 
даргумон.
Агар бунга ҳали тайёр бўлмасангиз, ҳамманинг диққатини ўзингизга 
тортишингиздан маъно йўқ. Унутманг, катта ва таниқли бўлиш билан, сиз 
шубҳасиз ўз бўйнингизга катта таваккални олган бўласиз. Муваффаққият 
олдиндан кўра билиш ва барқарорлик каби омилларга босимни оширади. 
Янаям консерватизм бўлиш билан мослашувчанлик йўқолади ва тайёрлик 
ҳолати ўзгаради. Бу ҳақиқат. Агар сизнинг маҳсулотингиздан миллионлаб 
одамлар фойдаланса, ундаги ҳар қандай ўзгариш уларга катта таъсир 
ўтказади. Машҳур бўлмаган вақтингизда сизнинг ўзгаришингиз 100 та 
одамга ноқулайлик туғдиради. Лекин 100та билан келишса бўлади. 10 
минглаб ғазабланган мижозлар билан ишни тўғирлаш учун эса, ҳимоя 
қуроллари керак бўлади.
Машҳур бўлиш билан сиз ҳар бир ҳаракат микроскоп остида 
кузатилаётганини кўрасиз ва қоронғуда бўлган вақтларингизни соғинасиз. 


Шунинг учун сизнинг танилмаганингиз вақтингиз, тавваккал қилиш ва 
ноқулай аҳволга тушиб қолишдан қўрқмаслик учун энг яхши вақтдир.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling