Русс нашриётига сўз боши


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/72
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239204
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72
Bog'liq
REWORK [ @biznes kitob ]

 
Эволюция 


Бошида ҳар доим йўқ денг 
Ўз мижозларимни эшитганимда, уларга янаям тезроқ югурадиган от 
беришимга тўғри келар эди.
Генри Форд 
Ҳа дейиш осон! Ҳа –яна битта функция қўшишга, ҳа-муддатни ҳаддан 
ташқари оптимистик назорат қилишга, ҳа-ўртача дизайнга. Сиз айтадиган 
“ҳа”лар тоғи шу даражада юқорилашиб кетадики, унинг ортидаги, сиз 
ҳақиқатдан ҳам интилишингиз керак бўлган асл мақсадингиз кўринмай 
қолади.
Ҳаттоки, ўзингизнинг яхши ғояларингизнинг кўпларига йўқ дейишга 
одатланинг. Ўзингизнинг энг муҳим ишингизни аниқлаб олиш учун йўқ 
сўзининг кучидан фойдаланинг. Ижобий жавоблар тез-тез афсусланиш билан 
тугашини инобатга олсак, сиз йўқ деган жавобингиздан камдан-кам 
афсусланасиз.
Одамлар йўқ дейишни ёқтиришмайди, чунки қарши туриш уларни 
ноқулай ҳис қилишларига мажбур қилади. лекин унинг алтернативи янаям 
ёмонроқ кўринади. Сиз ўз ритмингизни сусайтирасиз, ҳаммасини 
қийинлаштиришни бошлайсиз ва ўзингиз ишонмайдиган фикрлар устида 
ишлайсиз. Бу ҳудди шахсий муносабатларга ўхшайди, ким биландир 
ажралиш қийин, лекин янаям ёмони у билан боғлаб турган ипни бир 
силташда узишга жасоратингиз етмаётганлиги сабаблигина муомала 
қилишни давом эттиришдир. Қисқа муддатли ноқулайликларда, зарурат 
юзасидан очиқ-ойдин қарши чиқишингизга тўғри келган ҳолатларда 
ўзингизни қўлга ола олинг. Сиз узоқ муддатли афсусланишлардан қочаяпсиз 
холос.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам “мижоз доим ҳақ”лигига ишониш керак эмас. 
Албатта, агар, улардан кўпчилиги овқатнинг ҳаддан ташқари шўр, ёки ўта 
иссиқлигидан эътироз билдирса, сиз буни қабул қиласиз. Лекин агар бир 
иккита доимий, нозиктаб мижозларингиз сиздан лазанияга банан 
қўшишингизни сўрашса, сиз уларни рад этасиз. Бу оддий ҳол. Бир қанча 
манман 
мижозларингизга 
мамнуният 
улашиш 
иконияти, 
сизнинг 
маҳсулотингизнинг қолган барча учун бузилишига арзимайди. Йўқ дейиш 
билан ING Direct Америкадаги энг тез ривожланаётган банкни яратди. 
Мижозлар улардан кредит карталар беришларини сўрашганда, йўқ жавобини 
эшитишди. Улар банкдан онлай-хизмат ҳақида сўрашганда йўқ жавобини 
эшитишди. Улар ҳисоб рақами очиш ва унга миллион доллар қўйиш 
мумкинми деб сўрашганда йўқ жавобини эшитишди (банкда депозитни 
максимал оширишда қатъий чегара мавжуд). ING оддийликни сақлаб 
қолишни хоҳлайди. Шунинг учун бор йўғи бир неча хил омонат ҳисоблар, 
депозит гувоҳлар ва ПИФ (пайли инвестиция фонди)ларни таклиф этишади.
Шу билан биргаликда доимий йўқ дейдиган аҳмоқ бўлиш керак эмас. 
Шунчаки, ростгўй бўлинг. Агар сизм мижознинг илтимосига рози бўлишни 
хоҳламасангиз, хушмуомала бўлинг ва нима учунлигини тушунтиринг. 
Одамлар сиз ўз нуқтаи назарингизни асослаган вақтингизда, сизни ғоятда 


тушунишаётганини билдиришади. Сиз ҳаттоки уларни ўз нуқтаи 
назарингизни қабул қилишга кўндира олишингиз мумкин. Агар мижоз ўз 
фикрида қатъий туриб олса, унда унга кўпроқ мос келадиганини таклиф қила 
оладиган рақобатчиларингизга мурожаат қилишини маслаҳат беринг. 
Одамларнинг сизнинг маҳсулотингиздан фойдаланиб, афсусланганларидан 
кўра, бошқаларнинг маҳсулотидан фойдаланиб мамнун бўлгани яхшироқ.
Муҳими сизнинг маҳсулотингиз сизнинг ўзингизга ёқиши керак.
Сиз унга бошқалардан кўра кўпроқ ишонишингиз керак. “Ўйлашимча, 
бу сизга ёқади, чунки у менинг ўзимга ҳам ёқади”- мана мижоз компания 
ходимидан эшитиши керак бўлган энг яхши тавсия.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling