Русс нашриётига сўз боши
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
REWORK [ @biznes kitob ]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳатолардан ўрганишнинг аҳамияти катта
Тайёргарлик
Реал дунёга эътибор берманг “Реал ҳаётда бу ҳеч қачон иш бермайди”. Сиз ўзингизнинг янги ғоянгиз ҳақида бошқаларга гапирганингизда ҳар сафар мана шу гапни эшитасиз. Ҳудди реал ҳаёт бутунлай турғун жойдек тасурот уйғотишади. Шундай жойки, у ерда анъанавий, барчага маълум ёндашувлар, ҳаттоки улар номукаммал ва самарасиз бўлса ҳам доимий равишда янги ғоялар, ноодатий ёндашувлар, нотаниш концепциялар устидан ғалаба қозонишади гўё. Лекин, агар, яхшилаб назар ташласангиз бу “реал ҳаёт” эгалари тушкунликка ва умидсизликка тушган инсонлар эканлигини тушунасиз. Улар янги концепсиялар шубҳасиз йўқ бўлиб кетади деб ҳисоблашади. Улар жамият ўзгаришларга қодир эмас ёки тайёр эмас деб ўйлашади. Энг ёмони улар бошқаларни ҳам мана шундай эканлигига ишонтирмоқчи бўлишади. Улар сизнинг ғоянгизни амалга оширишнинг имкони йўқлигига ишонтиришга ҳаракат қилишади. Улар сизга вақтингизни беҳудага сарфлаётганингизни айтишади. Уларга ишонманг. Бундай ҳаёт улар учун ҳақиқий ҳаётдир, лекин бу сиз ҳам улар билан ўша ерда яшашингиз керак дегани эмас. Биз буни биламиз, чунки бизнинг компаниямиз барча йўналишдаги ҳақиқий ҳаёт “тест”ларини рад этган. Ҳақиқий ҳаётда сиз саккизта турли шаҳар ва иккита континентда жойлашган ўн икки ходимга эга бўлишингиз мумкин эмас. Миллионлаб мижозларни реклама ва сотувчиларсиз жалб қилишингиз мумкин эмас. Ўзингизнинг муваффаққият формулангизни бутун дунёга кўрсатиб бериш каби таваккал қилмайсиз. Лекин биз мана шуларнинг барчасини қилдик ва ютдик. Ҳақиқий ҳаёт бу жой эмас, шунчаки бир гап. Ҳаракат қилмаслик учун баҳона. Бунинг сизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳатолардан ўрганишнинг аҳамияти катта Бизнес оламида омадсизлик кутилган бағишлов маросими каби бўлиб қолди. Жуда кўп эшитасиз, нима эмиш, бизнеснинг ўнтадан тўққизтаси барбод бўлаяпти. Нима эмиш, сизнинг бизнесингизнинг имконияти ноаниқликдан нолгача оралиқда чайқалиб турибди. Нима эмиш, омадсизлик характерни тоблайди. Аслида сизга: “иложи борича олдинроқ тўхатишни, тез-тез тўхтатишни” маслаҳат беришади. Ҳавода шунчалар кўп омадсизлик флюидлари (“психик токлар”) бор экан, сиз улардан нафас олиб таваккалга қўл урасиз. Бундай қилманг. Статистика сизни аҳмоқ қилишига йўл қўйманг. Бошқаларнинг омадсизлиги - шунчаки бошқаларнинг омадсизлиги бўлиб қолади, бошқа ҳеч наса эмас. Агар бошқа одамлар ўз маҳсулотларини сота олишмаса – бунинг сизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Агар бошқалар ўз гуруҳини туза олишмаса – бунинг сизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Агар бошқалар ўз хизматларининг нархини аниқлай олишмаса – бунинг сизга ҳеч қандай тегишли жойи йўқ. Агар бошқалар сарфлаганларидан кўра кўпроқ даромад ола олишмаса... Қисқаси, сиз тушундингиз. Яна бир кўп учрайдиган хато фикр: гўё сиз ўз хатоларингиздан сабоқ олишингиз керак эмиш. Сиз ҳақиқатдан ҳам нимани қилиш керак эмаслигини ўрганишингиз мумкин, лекин ўйлаб кўрингчи бу қанчалик муҳим, агар сиз аввалгидек нимани қилиш кераклигини билмай турсангиз? “Хатолардан сабоқ олиш” жараёнини ўз ютуқларингиздан ўрганиш билан таққослаб кўринг. Муваффаққият сизга ҳақиқий “жанг заҳираси”ни беради. Қачондир қайсидир ишингиз самарали амалга ошса, сиз уни кейинчалик яна такрорлашингиз мумкин. Ва кейинги сафар сиз уни янада яхшироқ амалга оширасиз. Омадсизлик муваффаққиятнинг биринчи шарти эмас. Гарвард бизнес мактаби ходимлари тадқиқот олиб бориб, шуни кўрсатиб беришдики, муваффаққиятга эришган тадбиркорлар янги лойиҳада кўпроқ эҳтимол билан ғалаба қозонишади (уларнинг янги компанияни яратишда муваффаққиятга эришиш имкониятлари 34% ташкил этади). Олдинги ишида омадсизликка учраган тадбиркорларнинг имконияти эса, энди ўзининг биринчи бизнесини бошлаётган кишилар билан бир хилда, фақатгина 23%ни ташкил этди. Олдин муваффаққиятсизликни бошдан кечирган тадбиркорларнинг муваффаққиятга эришиши имкони, энди ҳали ҳеч нарсани синаб кўрмаган одамларнинг имконияти билан бир хил бўлар экан. Муваффаққият – бу тажриба ва у катта аҳамиятга эга. Бу хулоса ўқувчилар учун кутилмаган янгилик эмас, чунки табиатнинг қонуни мана шундай ишлайди. Табиат ва жамиятнинг ривожланиши олдинги омадсизликларни такрорламайди, у ҳар доим муваффаққиятлисига асосланиб ривожланиб боради. Сиз ҳам худди шундай йўл тутинг. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling