Русс нашриётига сўз боши


Режалаштириш топишмоқдан бошқа нарса эмас


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/72
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
REWORK [ @biznes kitob ]

Режалаштириш топишмоқдан бошқа нарса эмас 
 
Агар сиз башоратчи бўлмасангиз, узоқ муддатга мўлжалланган бизнес 
режа сиз учун фантазия холос. Бир қатор омиллар борки, улар сизга таъсир 
этмай қолмайди: бозор шартлари, рақобатчилар, иқтисодий ҳолат ва 
ҳоказолар. Режа тузиш орқали сиз худди баъзи нарсалар устидан назорат 
қилишингиз мумкинлиги ҳис қиласиз, лекин, аслида, сиз улар устидан 
ҳукмрон эмассиз. 
Шундай экан, нима учун биз режаларни ўзларига мос бўлган ном билан, 
яъни, топишмоқлар деб атамаймиз? Ўз бизнес-режангизни номини бизнес-
топишмоқ деб ўзгартиринг, молиявий режаларингизни молиявий топишмоқ 
деб номланг, стратегик режалаштиришни эса – стратегик топишмоқ деб 
ўзгартиринг. 
Мана 
бўлди, 
энди 
сиз 
улар 
ҳақида 
бунчалик 
ташвишланишингизни тўхтатсангиз ҳам бўлади. Улар шунчаки бу стрессга 
арзимайди.
Топишмоқларни сиз режа деб қабул қилиб, ҳавфли назарияга қадам 
қўйаяпсиз. Режалар, ўтмиш келажакни бошқаришига имкон яратади. Улар 
сизни эгарлаб олишади. “Биз мана шу йўлдан кетамиз, чунки биз мана шу 
йўлдан кетишни айтаяпмиз”. Муаммо ҳам мана шунда: режалар 
импровизация (тайёргарликсиз, вазиятга қараб иш тутиш) билан мос 
келмайди. 
Сизни эса импровизатсия қилиш имкониятингиз бўлиши керак.
Сизда тақдирингизда бор имкониятлардан фойдаланишга имконингиз 
бўлиши керак. Баъзида сизга айтиш керакки: “биз янги йўналишдан 
бораяпмиз, чунки бугун бундан маъно бор”.
Узоқ муддатли режаларнинг муддатини белгилаш ҳам бутунлай сафсата. 
Сиз ишингизни амалга ошшираётган вақтингизда, уни бошлашдан 
олдинги вақтга қараганда кўпроқ маълумотга эга бўласиз. Лекин режани 
ишни бошлашдан олдин тузасиз. Бу эса оламшумул қарорларни қабул қилиш 
учун энг ёмон вақтдир. 
Биз бу билан келажак ҳақида ва йўлингизда учраши мумкин бўлган 
тўсиқларни қандай қилиб олиб ташлаш ҳақида бутунлай ўйламанг демоқчи 
эмасмиз. Бу фойдали машғулот. Шунчаки, бу фикр устида кўп бош қотириб 
қолманг. 20 вароқли бизнес режа тузиб, унга кўра иш тутишингиздан кўра, 
ундан фойданмаслигингиз, натижада эса у сизнинг эски архивингизнинг бир 
қаватида қолиб кетиши эҳтимоли юқорироқдир.
Топишмоқларни тузишга вақт сарфлашни бас қилинг. Сиз бу йилда 
нима ишлар қилишингизни эмас, шу ҳафта нима қилишингизни ҳал қилинг. 
Ундан кейин эса, кейинги, нисбатан муҳимроқ бўлган ишингизни аниқлаб 
олинг ва у билан шуғулланинг. Ишни бажаришдан бир оз олдин қарор қабул 
қилинг, анча олдин эмас. 
Шароитга қараб иш қилиш оддий ҳол. Шунчаки самолётга ўтиринг ва 
учиб кетинг. Ажойиб кўйлак, соқол олиш учун крем ва тиш чёткасини ўша 
жойга етиб бориб сотиб олса ҳам бўлади.


Режалаштирмасдан иш юритиш деган манзара бироз чўчитиши мумкин. 
Лекин сўқирларча режага амал қилиб, атрофдаги воқеаликка қарамаслик, 
янана кўпроқ чўчитади. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling