Русс нашриётига сўз боши


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/72
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239204
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   72
Bog'liq
REWORK [ @biznes kitob ]

Тадбиркорлар ҳақида
 
Келинг “тадбиркор” атамасини ишлатишни тўхтатамиз. У анча эскирди, 
ва ҳозирда маълум бир юкловдек маъно беради.
Ўз бизнесини йўлга қўйиш ҳақидаги фикр нафақат ўзини тадбиркорман 
деб ҳисобловчи ноёб тоифадаги кишиларни, балки ҳар кимни ҳам 
руҳлантириб юборади.
Ўзининг 
хусусий 
бизнесини 
бошлаётган 
янги 
табақадагилар 
юқоридагилар тоифасига кирмайди. Улар ҳали даромад олишмаган ва 
ўзларини ҳеч қачон тадбиркор деб ўйлашмаган. Уларнинг кўпчилиги 
ўзларини ҳатто бизнес эгаси деб ҳисоблашмайди. Улар шунчаки ўзларининг 
яхши кўрган ишлари билан шуғулланишади, ўзларининг қоидаларига кўра 
яшашади ва бунинг эвазига пул олишади.
Шунинг учун, келинг бу сўзни бирор соддароқ маъно англатадиганига 
алмаштирамиз. Келинг бундай одамларни тадбиркорлар деб эмас, энди иш 
бошлаганлар деб атайлик. Ҳар бир янги бизнес ташкил этаётганлар – энди 
иш бошлаганлардир. Сизда МВА даражаси, замонавий костюм, портфел ёки 
одатдагидан кўра каттароқ таваккал қилишга қизиқувчанлик бўлиши шарт 
эмас. Бошлаш учун сизга фақат ғоя, бироз дадиллик ва озгина қунт керак. 
Ишга киришинг 
 
Ҳаётда ўзингиздан из қолдиринг 
Ишни олий даражада яхши бажариш учун, шунчаки, қандайдир муҳим 
ишни бажараётганингизга ишонишингиз керак. Сиз ҳаётда ўзингиздан муҳим 
из қолдираётганингизга, бирор муҳим нарсанинг бир қисми эканлигингизга 
ишонишингиз керак. 


Бу дегани, сиз бирор оламшумул ишни қилишингиз, саратон 
касаллигига қарши даво топишингиз керак дегани эмас. Бу фақатгина 
ўзингизни зўр бериб бажараётган ишингизнинг аҳамиятини ҳис қилишингиз 
керак дегани. Сиз, мижозларингиз сизга: “Бу нарса менинг ҳаётимни янада 
яхшилади”, -дейишларини хоҳлайсиз. Одамлар сизнинг бошлаган ишингиз 
билан шуғулланишни тўхтатиб қўйганингизни сезишларини хоҳлайсиз.
Шунингдек, шуғулланаётган ишингизни қанча муддат давом 
эттиришингизни ҳис қилишигиз керак. Сиз уни абадий давом эттирмоқчи 
эмассиз. Бу иш сизнинг бутун ҳаётингиз. Сиз шунчаки “бошқаларга ўхшаб” 
яна бирор иш қилмоқчимисиз ёки ишингиздаги мавжуд тартибни бутунлай 
қайтадан қилиб чиқмоқчисиз? Сиз қилаётган барча нарсалар бу – сизнинг 
меросингиз, қолдираётган изингиздир. Бир жойда бирор нарсани кутиб 
ўтирманг, бўлмаса бошқалар сиз кутаётган ўзгаришни амалга оширишади. 
Ҳаётни янада яхшилаш учун катта жамоа керак эмас.
Craiglist
2
га қаранг, газетада бериладиган эълонлар анъанавий бизнесини 
йўққа чиқарди. Компания бир неча ўн кишидан иборат ходимлари билан ўн 
миллион долларлаб даромад олади. Ҳозирги кунда бу компания интернетдаги 
энг машҳур сайтлардан бирига эгалик қилади. Компаниянинг бизнес оламига 
кириб келиши бутун газета бизнесини ўзгартириб юборди.
Бошқа бир лойиҳа, The Drudge Report, Интернет тармоғидаги оддий 
саҳифа бўлиб, у билан журналист Метт Драж шуғулланади ва бир ўзи таҳрир 
қилади. У бутун янгиликлар саноатига катта таъсир кўрсатади – 
телепродюсерлар, радиодаги ток-шоу бошловчилари, газета муҳбирлари 
ундан янги воқеа манбаси сифатида фойдаланишади.
Агар сиз бирор иш қилмоқчи бўлсангиз, барча диққатингизни бу иш 
қандай аҳамиятга эгалигига қаратинг. Бу йигитлар ҳам катта бизнеслардан 
келишмаган. Улар йўқ жойдан бизнесга кириб келишди ва асрлар давомида 
мавжуд бўлган эски моделларни йўққа чиқарди. Сиз ҳам ўзингизнинг 
соҳангизда мана шундай қила олишингиз мумкин.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling