Русс нашриётига сўз боши


Қаерингиз қичишса, ўша ерингизни қашланг


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/72
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239204
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   72
Bog'liq
REWORK [ @biznes kitob ]

Қаерингиз қичишса, ўша ерингизни қашланг 
 
Энг яхши маҳсулот ва хизматни яратишнинг энг осон ва оддий усули бу 
сиз ўзингиз фойдаланишни хоҳлаган нарсани яратинг. Бу эса сизга 
ҳақиқатдан ҳам яқин бўлган муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради ва сиз 
қилаётган иш қай даражада қимматга эга ёки йўқлигини дарҳол тушунасиз. 
Биз 37 signalsда ўз бизнесимизни юритиш учун зарур бўлган 
маҳсулотларни яратамиз. Масалан, бизга ким билан мулоқот қилаётганимиз, 
гап нима ҳақида кетаётгани кузатиш ва керак бўлганда мижоз қайта 
боғланишни ўрганишнинг зарурати бўлди. Шу сабаб биз Highrise, бизнинг 
контакт-менеджеримизни яратдик. Бизга фокус-жамоалар, маркетинг 
тадқиқотлари ва воситачиларнинг кераги бўлмади. Бошқача қилиб айтганда, 
биз ўзимизнинг қичишган жойимизни қашладик.
2
Турли эълонларни жойлаш учун интернет-ресурс 


Бирор маҳсулот ёки хизмат яратиш жараёнида ҳар куни сиз юзлаб майда 
қарорлар қабул қилишингизга тўғри келади. Бошқаларнинг муаммоларини 
ҳал этишда, сиз ҳудди доим қоронғуда кетаётгандек бўласиз. Ўзингизнинг 
муаммоингиз устида ишлаганингизда эса ёруғликни кўрасиз, чунки сиз қайси 
жавоб тўғри эканлигини яхши биласиз. 
Кашфиётчи Джим Дайсон “ўз муаммосини ҳал этди”. 
Уйни тозалаётиб, у қопчиқли чангютгичининг сўриб олиш кучининг 
доимий равишда камайиб боришини сезди – чангютгич чангларни сўриб 
бориши билан ундаги қопча тўлиб бориб, ҳавони ўтказишга ҳалақит беради. 
бу бировнинг тасаввуридаги муаммо эмас, унинг ўзи дуч келган муаммо эди. 
У буни ҳал этишга қарор қилди ва бир қанча вақтдан сўнг дунёдаги биринчи
уюрма чангютгични ўйлаб топди.
Бостон симфоник оркестрида барабан чалувчи Вик Ферт янаям 
мукаммал бўлган барабан таёқчаларини яратиш ғоясини таклиф қилди. 
Сотувда бўлган таёқчалар уни қониқтирмагани учун у ўз уйининг подвалида 
уларни ясашни ва кейинчалик сотишни бошлади. Бир куни у тайёр таёқчалар 
боғламини полга тушириб юборди ва таёқчалар полга тушганда уларнинг ҳар 
биридан бутунлай ҳар хил овоз чиққанини эшитиб қолди. Шу вақтдан 
бошлаб у таёқчаларни бир-бирига мослаб тера бошлади, уларни намлик 
даражаси, оғирлиги, пишиқлиги ва овоз чиқаришига қараб бир-бирига 
мослаб ажратди. Натижада эса унинг маҳсулоти “мукаммал жуфтлик” пайдо 
бўлди. Бугунги кунда унинг компанияси кунига 85 мингга яқин барабан 
таёқчаларини ишлаб чиқармоқда ва бозорда 60%дан юқори даражада 
эгаллаган. 
Енгилатлетикларнинг мураббийси Билл Бауэрман, ўз жамоасидагиларга 
мукаммал югуриш кроссовкалар керак деб ҳисоблади. У ўзининг 
устахонасига бориб, оиласига тегишли вафли печига каучукни солди
3
. Шу 
тариқа Nike фирмасининг машҳур “вафлили таглик”и пайдо бўлди. 
Бу одамлар “ўзларининг қичишган жойларини қашлашди”, яъни улар 
ўзлари учун зарур бўлган ишни бажаришди ва ҳудди ўзларига ўхшаб, айнан 
шу нарсага зарурати бор бўлган одамлардан иборат катта аудиторияни 
очишди. Сиз ҳам шундай қилинг.
Сиз бевосита ўзингизга керак бўлган нарсани яратиш билан сиз бу 
яратилган нарсанинг сифатини тез баҳолай оласиз ва бунда сизга бошқа 
бировнинг ёрдами керак бўлмайди.
Mary Kay Cosmeticsнинг асосчиси Мери Кей ўзининг косметикаси 
қанчалик яхши эканлигини билади, чунки у ўзии айнан шундан 
фойдаланган
4
. Қачондир у маҳаллий косметологга борарди, у косметолог уй 
шароитида косметик восита тайёрлаб, мижозларига, танишлари ва 
дўстларига сотарди. Косметолог ҳаётдан кўз юмганида, Мери Кей унинг 
оиласидан бу воситанинг тайёрланиш формуласини сотиб олди. Унга бу 
3
Бошқа версияда унинг хотини тасодифан вафли печида резина бўлагини қисиб олади ва бу беихтиёр 
бўлган тажриба Биллда янги эргономик таглик ғояси пайдо бўлишига сабаб бўлади. 
4
Унинг компанияси ва иш юритиш принципининг батафсил тарихини 

Mary Kay: муваффаққият сари йўл” 
китобидан билиш мумкин, М., Манн, Иванов и Фербер, 2009


маҳсулот қанчалик яхши эканини тушуниш учун ҳеч қандай фокус жамоа, 
ёки тадқиқот керак бўлмади. У шунчаки ўз терисига қараса кифоя эди.
Энг яхшиси “ўз шахсий муаммонгизни ҳал қилинг”, бу сизга қилаётган 
ишингизни яхши кўришингизга ёрдам беради. сиз бевосита ўз муаммонгиз ва 
уни ҳал қилиш қанчалик аҳамиятга эгалигини биласиз. Бу бетакрор билим. 
Охир оқибат натижага эришиш учун энг ижобий ҳисобда бир неча йил 
ишлашингизга тўғри келади. Эҳтимол, балки бутун умр. Ва сизни ҳақиқатдан 
қизиқтираётган нарса билан шуғулланиш ёмон бўлмайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling