Русс нашриётига сўз боши


Рақобатчилик курашида кўпроқ ўрганинг


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

Рақобатчилик курашида кўпроқ ўрганинг
 
15
Предметнинг сўралган мақсадларда фойдаланиш учун қулайлик даражаси 


Сиз реклама жойлаштиришингиз мумкин. Сиз сотувчи ёллашингиз 
мумкин. Сиз тадбирларга ҳомийлик қилишингиз мумкин. Лекин қандай 
қилиб булар сизга рақобатбардош бўлишга ёрдам беради. Ахир сизнинг 
рақобатчиларингиз ҳам айнан шу ишлар билан шуғулланишмоқда. 
Рақобатчилик курашида кўпроқ сотиш, кўпроқ сарфлаш, кўпроқ ҳомийлик 
қилиш эвазига ғалабага эришишга ҳаракат қилиш ўрнига ўз аудиториянгизни 
рақобатчиларингиздан кўра кўпроқ ўқитишга ҳаракат қилинг. Ўқитиш бу 
рақобатчиларингизнинг ҳатто ҳаёлига ҳам келмаган ҳудуддир. Кўпчилик 
бизнеслар сотишга ва ҳизмат кўрсатишга ўз диққатини қаратишади. Билим 
бериш зарурати эса ҳаттоки уларнинг ҳаёлига ҳам келмайди.
The Hoefler Type Foundry компанияси Tipografy.com сайтида типография 
дизайнерларини ўқитишади. Қўлда ясалган нарсаларнинг онлай-дўкони Etsy, 
тадбиркорлар учун ўз ичига уларнинг сайтида сотиладиган нарсаларнигина 
олган махсус воркшоп
16
ларни ташкиллаштириб, улар орасидан “энг яхши 
амалиётчи” ва ривожланиш ғояларини фойдаланувчиларга аниқлаб беради. 
Спрингфилддаги катта вино дўкони эгаси Гарри Вайнерчук Wine Library TV 
телеканали (уни ҳар куни ўн минглаб томошабинлар кўришади) орқали 
унинг томошабинларига винони фарқлай олишни ўргатади.
Билим беринг – ва сиз анъанавий маркетинг усуллари мухлисларининг 
тушига ҳам кирмаган даражада одамларни ўзингизга боғлай оласиз. 
Журналлар саҳифаларидаги рекламалар ва баннерлар шаклидаги рекламалар 
ёрдамида диққатни сотиб олиш бу – бир нарса. Аудиторияни ўқитиш билан 
унинг содиқлигига эришганлигига ишонч ҳосил қилиш эса алоқа 
ўрнатишнинг бутунлай бошқа туридир. Сизнинг тингловчиларингиз ва 
томоша қилувчиларингиз сизга кўпроқ ишонишади. Улар сизни кўпроқ 
ҳурмат қилишади. Ҳаттоки сизнинг товарларингиздан фойдаланишмаса ҳам, 
улар аввалгидек сизнинг мухлисингиз бўлиб қолаверишади. 
Уни устига бундай ишни катта компаниялардан кўра кичикроқ 
компаниялар яхшироқ амалга ошира олишади. Катта компаниялар 
Суперкубок учун ўйин вақтида реклама намойиш эта олишади, сиз эса йўқ, 
лекин сиз бошқаларга билим бера оласиз. Катта компаниялар буни қила 
олишмайди. Чунки уларни сирли бўлиб қолиш васвасаси тўхтатиб қолади. 
Уларнинг барча ташаббуслари олдин юрист орқали ўтиши керак, кейин эса
расмиятчиликлар билан пайсалланишлардан ўтиб келиши керак. Таълим 
бериш – бу сизнинг йирик рақобатчилардан ўзиб кетиш имкониятингиздир.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling