Русс нашриётига сўз боши


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

Пресс-релизлар – бу спам 
 
Сиз ҳеч бўлмаганда бирортасини “қармоққа илинтириш” умидида юзлаб 
нотаниш одамларга юбораётган махсус хатларингиз нима деб аталади. Спам. 
Пресс-релизларга айнан мана бу сўзлар билан таъриф берса бўлади – ҳеч 
бўлмаганда уларнинг бирортаси сиз ҳақингизда ёзишларига умид боғлаб, 
юзлаб журналистларга юбориладиган махсус матнлар.
Келинг, сиз танилиш умидида юбораётган пресс-релизларнинг мақсади 
ҳақида бир лаҳзага ўйлаб кўрамиз. Сиз пресслар сизнинг янги компаниянгиз, 
товарингиз, хизматингиз, менежментингиз ва шу кабилар фаолиятини ёритиб 
беришини хоҳлайсиз. Сиз уларни сиз ҳақингизда ёзишларига асос бўладиган 
даражада тўлқинланишларини хоҳлайсиз.
Пресс-релизлар бунга эришишнинг энг яроқсиз усули. Улар зерикарли 
ва сийқаси чиққан жумлалардан ташкил топган. Уларда бирор бир янги, 
кўзга ташланадиган ҳеч нарса йўқ. Ҳар куни журналистлар сарлавҳаси 
дабдабали, маъноси ўта бўрттириб айтилган, ҳақиқий маълумотлардан кўра 
сохталик кўп бўлган директорлар цитаталардан иборат ўнлаб пресс-
релизларни 
корзинага 
юборишади. 
Пресс-релизлар 
“шов-шувли”, 
“инқилобий”, “янгиликли” ва “ҳайратлантирувчи” ёзувлар билан тўлиб 
ётибди. Бу эса беъманилик. 
Аслида пресс-релизлар шаблонлардир. Улар бир марта ёзилади ва кейин 
жуда кўп муҳбирларга - яъни сиз танимаган ва сизни танимаган одамларга
юборилади. Сиз ҳақиқатдан ҳам, шу тариқа сизнинг тарихингиз нашр 
этилади деб ҳисоблайсизми? Бошқача айтганда сиз биринчи марта одамларга 
шахсан ўзингизни мана шу пресс-релизларда ёзилганидек ноаниқ ва ҳудди 
бошқалар билан бир хилдек таништирган бўлармидингиз? Сизнинг 
“тақдимот”ингиз бошқаларда қандай таасурот қолдиришини тахмин 
қилаяпсизми? 
Агар сиз кимнингдир диққатини тортмоқчи бўлсангиз, бошқаларнинг 
изидан бориб, уларга ўхшаш улардан намуна олиш аҳмоқлик. Сиз ажралиб 
туришни хоҳлайсиз, шундай экан сиз нима учун бошқаларга ўхшаб пресс-
релизлар чиқаришингиз керак?
Нима учун журналистларнинг сизсиз ҳам спамлар билан тўлиб ётган 
почта қутиларига спамлар юборишингиз керак?
Бунинг ўрнига қўнғироқ қилинг. Шахсий хат ёзинг. Агар сиз сизга 
ўхшаш компания ёки маҳсулотнинг тарихи ҳақида ўқиган бўлсангиз, уни 
ёзган журналист билан боғланинг. Уларга ўзингизнинг ҳаётий ҳикоянгизни 


ҳаяжон ва қизиқиш билан айтиб беринг. Эсда қоларли бўлинг. Ажралиб 
туринг. Унутилмас бўлинг. Мана шу йўл билан сиз нашриётни қизиқтиришга 
эришасиз ва сизнинг компаниянгиз ҳақида ёзишларига эришасиз.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling