Русс нашриётига сўз боши


Иложи бўлмаган ҳолдагина ходим ёлланг


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/72
Sana13.08.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1666766
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   72
Bog'liq
Rework (2)

Иложи бўлмаган ҳолдагина ходим ёлланг 
 
Бошқаларни, бош оғриғингиздан халос бўлиш учунгина ишга олинг. 
Ҳузур ҳаловат учун эмас. Ҳар доим ўзингизга савол беринг: Агар биз ҳеч 
кимни ёлламасак нима бўлади? Биз ўзимизга олган қўшимча иш ҳақиқатдан 
ҳам шунчалик зарурми? Биз қўшимча ишга олишнинг ўрнига қўйилган 
вазифани бирор бир дастур ёрдамида ёки ўзимизнинг фаолият тарзимизни 
ўзгартириш ёрдамида ҳал қила оламизми? Агар биз шунчаки уни ҳал 
қилмасак нима бўлади?
Худди шу каби, бирор бир ходимингиз ишдан кетса, унинг ўрнига 
янгисини қидиришга шошилманг. Кўрингчи, шу вазифасиз ва шу одамсиз 
қанча вақт иш олиб бора оласиз. Кўпинча, сизга ўзингиз ўйлаганингиздек кўп 
ходимнинг кераги бўлмайди. Ишга ёллаш учун энг ўринли вақт эса, етарлича 
узоқ давр мобайнида бажарилмаган ишлар сони сизнинг имкониятларингиз 
остонасида ошиб кетган вақтдагина келади. Сиз бирор бир ишни 
қилаётганингизда унинг сифатида камчилик бўлаётганини кўрасиз. Айнан шу 
вақт, янги ходим тайинлашнинг айни пайти бўлади (ундан олдин эмас).
Ажойиб одамлар ёнидан ўтиб кетинг 
 
Баъзи бир компаниялар ходимларни ишга ёллашга қизиқишади. Улар 
ҳаттоки эҳтиёж сезмаса ҳам ишга олишади: таниқли, машҳур мутахассилар 


ҳақида эшитиб, айнан уларни ўзларига ишга олиш учунгина, лавозим ва 
мансаб ўйлаб топишади.
Бу одам эса компанияга келиб аҳамиятсиз бўлган лавозимни эгаллайди 
ва муҳим бўлмаган ишни бажаради. Бундай компания бўлманг.
Ўзингизга керак бўлмаган одамлар олдидан ўтиб кетинг, ҳаттоки улар 
сизнинг тасаввурингизда жуда буюк бўлишса ҳам. Агар сиз вазифага мос 
бўлмаган талантли одамларни ишга олсангиз, сиз компаниянгизга фойдадан 
кўра кўпроқ зарар келтирасиз.
Ошириб юборилган штат сизга муаммо келтиради. Сиз ҳамма банд 
бўлиши учун иш ўйлаб топа бошлайсиз. Сунъий иш, сунъий лойиҳага олиб 
боради. Бу сунъий лойиҳа эса, сизнинг ҳақиқий харажатларингизни ўзига 
тортиб, қўшимча мураккабликларни келтириб чиқаради. Ким кераксиз, 
аҳамиятсиз бўлган ишлар устида ишлашни хоҳлайди? 
“Биз Nни қўлдан бой бердик” деб ташвишланишнинг кераги йўқ. Ҳеч 
бир фойдали иш билан шуғулланмаётган одамларнинг штатда бўлиши анча 
ёмонроқдир. Атроф истеъдодлар билан тўла. Агар сизда ҳақиқий зарурат 
пайдо бўлса, сиз ўзингизга мос келадиган бирортасини топа оласиз. 
Буюкликнинг бу ерда алоқаси йўқ. Агар сизга ҳеч ким керак бўлмаса, демак 
ҳеч ким керак эмас.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling