Русс нашриётига сўз боши
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Rework (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Резюме беманилик
Зиёфатлараги нотанишлар
Бир-бирини танишмайдиган меҳмонлар йиғилган базмларда одатда суҳбат мазмунсиз бўлади ва ўнғайсизликлар туғдиради. Суҳбатлар об-ҳаво, спорт, телевизион шоу ва шу кабилар ҳақида боради. Сиз жиддий мавзудаги суҳбатлардан четда туринг ва тортишувли масалалар муҳокамасида ўзингизни четга олинг. Ўзингизнинг эски дўстларингиз билан йиғилиб, ўтказиладиган кичик самимий зиёфатлар эса бошқа гап. Айнан ўша ерда ҳақиқатдан ҳам қизиқ суҳбатлар ва қайноқ баҳслар олиб борса бўлади. Бундай кечаларнинг охирида сиз ҳақиқатдан ҳам ўзингизга янги ниманидир оча олганингизни тушунасиз. Кўп одамларни қисқа вақт ичида ишга олиш, ҳудди “зиёфатдаги нотанишлар” муаммоси каби тугайди. Атрофда янги одамлар кўп, шунинг учун, ҳамма бир-бири билан жуда одобли муносабатда бўлиб, хар ҳил конфликтлар ва ҳолатлардан қочишга уринишади. “Бу фикр аҳмоқона” деб ҳеч ким айтмайди. Бундай ҳолатларда одамлар бирор бир эътироз билдириш ўрнига ўзларини хотиржам, бефарқроқ тутишади. Бу ўзини хотиржам тутишлар эса охир оқибат компанияни қийинчиликларга дучор қилади. Одамлар ўзини рисоладагидек тута олишмаганда, буни уларга айтиш учун сизда жасорат бўлиши керак. Ҳеч ким бир бирини ҳафа қилмайдиган муҳитда умумий ишга на иштиёқ пайдо бўлади ва на муҳаббат. Сиз шундай муҳит яратишингиз керакки, унда одамлар оддий нарсалар ҳақида ҳақиқатгни гапиришганида ўзларини етарли даражада қулай ҳис этишсин. Сиз кимни қанча вақт “тепиш” мумкинлигини тушуна олишингиз керак. Сиз одамлар у ёки бу жумлани айтишганида, айнан нимани назарда тутишганини билишингиз керак. Шундай қилиб, узоқ ўйлаб ўтирмай ишга ёлланг. Бу нотанишлар базмининг сўнггидагидек ҳолатга тушиб қолмаслик учун ягона йўлдир. Резюме беманилик Тақдим этилган ахборотларни текширишнинг иложи йўқ. Энг ёмони улар билан яшаш осон. Етарли даражадаги намунали резюмеларни яратиш ҳамманинг қўлидан келади. Айнан шунинг учун, уни беъмани номзодлар кўпроқ яхши кўришади. Резюме юзлаб катта иш берувчиларга юборилган спамнинг бир шаклидир. Уларнинг муаллифларига айнан сизнинг компаниянгиздан ўрин олишлари муҳим эмас. Улар қаердан бўлса ҳам иш топишни хоҳлашади. Бирвараракайига 300 та компанияга резюме юбориш- бу катта қизил байроқ деганидир. Бу дегани номзод сизнинг компанингизни ўрганишга вақт сарфламайди. У сизнинг компаниянгиз ўзининг қандай асосий ҳусусиятлари билан фарқ қилишин билмайди. Сиз мана шу бемаъниликка асоланиб ишга қабул қилишга қарор қила туриб, жараённинг асосий моҳиятини – яъни айнан сизнинг компаниянгиз, сизнинг товарларингиз, сизнинг мижозларингиз ва сизнинг ишингиз билан қизиққан мутахассисга эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берасиз. Бундай, қўлдан бой берилмаслиги керак бўлган номзодларни қандай излаш мумкин. Илова қилинган хатга қаранг. Унда сиз маҳоратлар, нутқлар ва ҳеч бир маъно англатмайдиган йиллар рўйхати ўрнига самимий “хат” оласиз. Айнан шунинг учун илова қилинган хат одам ҳақида резюмедан кўра кўпроқ маълумот беради. Сиз унда ҳақиқий овозни эшитасиз ва унинг муаллифи сизнинг компаниянгизга мос ёки йўқлигини тушуна оласиз. Ўз интуициянгизга ишонинг. Агар биринчи абзац сийқаси чиққан гаплардек кўринса, унда иккинчисидан бирор нарса топишга урининг. Агар биринчи учта абзацда қўлга илинадиган бирор нарса топилмаса, унда бу сизнинг вариантингиз эмас. Агар ички овозингиз бу вариантни олиш керак деса, унда суҳбат босқичига ўтинг. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling