Русс нашриётига сўз боши
Рок-юлдузларни айланиб ўтинг
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Rework (2)
Рок-юлдузларни айланиб ўтинг
Кўпгина компаниялар ўз бўш иш ўринларига “рок-юлдузлари” ёки “нинза”ларни қидиришади. Бу аҳмоқона иш. Сиз рок-юлдузлари билан тўлган хонани қандай уддалашни ўйлаш ўрнига хонанинг ўзи ҳақида ўйланг. Биз ҳаммамиз ишни ёмон, ўртача ёки ажойиб тарзда қила оламиз. Шароит эса ишнинг натижасига кўпчилик ўйлагнидан кўра кўпроқ таъсир ўтказади. Бу билан, “биз ҳаммамиз тенг имкониятлар билан яратилганмиз ва рок- юлдузларига мос шароит ёрдамида сиз ҳар кимда ҳам унинг юлдузлик имкониятини уйғотишингиз мумкин” демоқчи эмасмиз. Кўпинча, ходимлар ўзининг салоҳиятини, уюшмаларнинг “қия” сиёсати, бўш бошқарув, бўғиб юборадиган расмиятчиликлар оқибатида юзага чиқара олмайдилар. Сиз ўз компаниянгизни бу кераксиз нарсалардан тозаласангизгина, сиз одамлар ҳақиқатдан ҳам муносиб вазифаларни бажаришни жуда ҳам хоҳлашларини кўрасиз. Шунчаки уларга имконият бериш керак. Бу билан эркин тарзда кийиниб келиш ёки “ишга ўзингининг итингни ҳам олиб кел” тарзидаги норасмий жума кунини ташкиллаштириш керак демоқчи эмасмиз. (Агар булар шундай ажойиб ғоялар бўлса, нима учун уни ҳар куни ҳам ҳаётга татбиқ этмаслик керак.) Рок-юлдузларини ишонч, мустақиллик ва жавобгарлик атмосфераси ўраб туради. Бу сифатлар эса, худди одамлар тўлиқ ишлаш учун барча асбобларни олиш, ёлғиз бўлиш имконияти, қулай иш жойи ва шу кабиларнинг таъсирида пайдо бўлади. Ўраб турган шароитни ажойиб қилиб яратиш, ишни бажараётган одамларга ҳурмат белгисидир. Бу улар ўз ишини қанчалик яхши қилаётгани сезилаётганидан нишонадир. Улар 13 ёшли болалар эмас Ходимларга болаларга бўлгандек муносабатда бўлсангиз, сиз улардан болаларча қилинга ишларни қабул қилиб оласиз. Айнан шунай муносабатлар кўпгина компаниялар сиёсатида жорий этилган ҳолатлар кам эмас. Ходимлар бирор иш қилишдан олдин, бошлиқларидан рухсат сўрашлари керак, арзимас харажатлар учун ҳам юқоридагилардан рухсат олишлари керак. Бу сиёсат шу қадар ажабланарлики, баъзида уларни хожатхонага бориш учун ҳам рухсат сўрашга мажбур қилмасликларидан ҳайрон қоласиз. Бошқарувнинг иш олиб бориш тарзи, ҳар қандай ҳаракатни тасдиқлатишни талаб қилиши эса, ҳеч нарсани ўйламаслик маданиятини пайдо қилади. Бошлиқ ва ходимлар ўртасида яратилган муносабат: “Мен сенга ишонмайман” деган маънони англатади. Масалан, сиз ҳодимнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ёки You Tubeда видео кўришини тақиқлаб нимага эришасиз. Умуман олганда ҳеч нарсага. Бу, ходимларнинг ишдан чалғиган вақтлари, сеҳрли тарзда ишлаш жараёни вақтига айланиб қолмайди. Одамлар қандай бўлмасин, ишдан чалғишга бошқа йўл топишади. Сиз, ҳеч бир чора билан, ҳар бир ходимнинг роппа-роса саккиз соат давомида узлуксиз иш билан банд бўлишига эриша олмайсиз. Бу сафсата. Одамлар саккиз соат давомида офисда бўлиши мумкин, лекин бу вақт давомида ишдан бошқа нарсалар билан ҳам шуғулланишади. Улар иш кунининг ўзгармас оҳангини бузиш учун ўзларини чалғитишлари керак бўлади. Facebook ёки You Tubeда ўтказилган озгина вақт ҳес кимга зарар бермайди. Бу жараёнларнинг барчасини назорат остига олишга ҳаракат қилиш учун сизга қанча пул ва вақт талаб этилишини ўйлаб кўринг. Дастурий таъминотни ўрнатиш ва созлаш қанча туради? IP-мутахассисларига ҳақиқий қимматга эга бўлган лойиҳа устида ишлаш ўрнига, бошқа ходимларнинг ҳаракатини кузатиш учун қанча вақт талаб қилинади? Сиз барибир ҳеч ким ўқимайдиган йўриқномани ёзиш билан банд бўлиб, қанча вақт йўқотасиз? Бу харажатларни ҳисоблаб сиз ўз ҳодимингизга ишонмаслик сизга ўта даражада қимматга тушади. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling