Русс нашриётига сўз боши
Ҳаммани ўтказишга йўналтиринг
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Rework (2)
Ҳаммани ўтказишга йўналтиринг
Ресторан бизнесида ошхонада ишлаш ва мижозларга хизмат кўрсатиш ўртасида жуда катта фарқ бор. Пазандачилик мактабининг директори ва ақлли рестораторлар бу икки томон ўртасидаги ўзаро бир-бирини тушуниш ва ўзаро ён босишни йўлга қўйиш қанчалик муҳим эканлигини тушунишади. Айнан шунинг учун, уларнинг бош ошпазлари бир оз оёғининг чигалини ёзиш тарзида, залда официант бўлиб ишлаб туришади. Шу тариқа, ошхона ходимлари мижозлар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлади ва воситачи ишининг қандай эканлигини ҳис қилишади. Шунга ўхшаб кўпгина компанияларда “олдинги” ва “орқа” қисмларга бўлиниш кўп компанияларда бор. Маҳсулот яратувчилар “ошхона”да ишлашади, айни шу вақтда ёрдамчи жамоа мижозларга хизмат кўрсатишади. Афсуски, “бош ошпаз”лар ҳеч қачон истеъмолчи нимани айтаётганини тўғридан-тўғри эшитишмайди. Ундан ташқари мижоз билан мулоқот - маҳсулотнинг кучли ва кучсиз томонларини мувозанатлаштиришнинг энг яхши усулидир. Болаларнинг “Бузилган телефон” ўйинини эсланг. Ўнта бола доира бўлиб ўтиришиб, бир бирига пичирлаб хабар юборишади. Хабар охирги қатнашчига етиб келгунча бутунлай ўзгариб кетган, бузилган ҳолатда етиб келади. Бу жуда қизиқ. Бошида маънога эга бўлган жумла эса, охирига бориб бутунлай маъноси йўқ гапга айланиб қолади (“макаронли қовун келажакни билади”). Ва занжирдаги одам қанча кўп бўлса, хабар шунчалик кучли бузилади. Бу тамойил компанияда ҳам амалда бўлади. Мижозалар ва ишни бажарувчи ходимлар ўртасидаги занжир қанчалик узун бўлса, мижознинг хабари манзилга етиб боргунча йўлда бузилиши ёки бутунлай йўқолиши эҳтимоли шунча кўп бўлади. Сизнинг жамоангизнинг ҳар бир аъзоси мижоз билан боғланиш имкониятига эга бўлсин, майли ҳар куни бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда бир йилда камида бир неча марта. Фақат шу тарзда сизнинг ходимларингиз баъзида мижозларингизнинг бошидан кечираётган ҳафагарчиликларини ва кўнгил оғриқларини ҳис қила олишади. Мижозлар билан бевосита алоқа уларнинг эътирозларини эшитиш – одамларнинг муаммоларини ҳал қилишга ундайдиган ягона асосдир. (Медалнинг тескари томони ҳақида ҳам унутманг: ахир сизнинг бахтли мижозларингиз ёки муаммоси ҳал бўлганлар сизнинг жамоангизнинг илгарига интилишига янаям кучлироқ туртки бериши мумкин.) Шундай экан, “ичкаридаги” ишларни бажараётган ходимларингизни тескари алоқадан чеклаб қўйманг. Ҳеч ким кескин танқидларни эшитиш заруратидан озод этилмаслиги керак. Сизда мижозлар билан алоқа қилишга вақт йўқми? Уни топинг! Craigslist сайти асосчиси Крэйг Ньюмарк техник ёрдам хизматидаги хатларга жавоб бериш учун ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир неча дақиқа вақт ажратган. У шунингдек, ўз қўли билан ўз сайтидаги форумлардан ирқчиликка оид изоҳларни ўчириб ташлайди ва мавжуд бўлмаган квартираларни ижарага бериш эълонини жойлаштирган Нью-Йоркдаги риелторларнинг эълонларини йўқ қилади. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling