Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш


-расм. Бошқарув қарорлари самарадорлик йўналишларининг синфланиши.182


Download 0.63 Mb.
bet36/41
Sana09.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1085280
TuriДиссертация
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
0.01.Диссертация иши

3.1.2-расм. Бошқарув қарорлари самарадорлик йўналишларининг синфланиши.182


Бошқарув қарорларининг самарадорлигини баҳолаш турлича мезонлар, кўрсаткичлар асосида амалга оширилади. Қарорнинг самарадорлигини формал равишда қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:

Бу ерда,
бошқарув қарорларининг ташкилий самарадорлиги;
- бошқарув қарорларининг иқтисодий самарадорлиги;
- бошқарув қарорларининг социал самарадорлиги;
- бошқарув қарорларининг технологик самарадорлиги;
- бошқарув қарорларининг хуқуқий самарадорлиги;
- бошқарув қарорларининг экологик самарадорлиги.

Барча самарадорлик кўрсаткичларни қўшиб ўртачасини чикарамиз. Қарорнинг самарадорлиги аниқланади.
Юқоридаги самарадорлик кўрсаткичларини икки таркибий қисмга ажратиш мумкин:

  1. Ишлаб чиқаришдан олинадиган самарадорликда бевосита акс этадиган кўрсаткичлар;

  2. Ишлаб чиқаришдан олинадиган самарадорликда билвосита акс этадиган кўрсаткичлар.

Шунда (1) ифода қуйидаги кўринишда бўлади:

Бу ерда,
- ишлаб чиқаришдан олинадиган самарадорликда бевосита акс этадиган кўрсаткичлар;
- ишлаб чиқаришдан олинадиган самарадорликда билвосита акс этадиган кўрсаткичлар.
Бошқарув қарорлари самарадорлиги аввало қарор сифатига, уни ўз вақтида амалга оширишдир. Қарор сифати эса қарорни ўз навбатида корхона мақсадлари, унинг ички тартиб қоидалари ва ташқи муҳитдаги ҳамда бозордаги имиджига эга бўлиш.
Рус олими Э.А.Смирнов ўзини тадқиқотларида мақсадга эришиш учун ҳар қандай қарор тўртта шартга жавоб бериши керак: қарор натижаси ташкилот ва унинг жамоаси эҳтиёжи ҳамда манфаатларга жавоб бериши; барча манбалар билан таъминлаш; қарор натижалари ташқи муҳит учун зарур бўлиши; қарор натижалари ишчилар менталитетига ва атроф-муҳитни қабул қилиш183.
Қарор қабул қилишни ташкиллаштириш- бу раҳбарнинг бошқарув циклини тамомловчи махсус фаолиятдир. Кўплаб раҳбарлар маҳсулот сифатини оширишни ишлаб чиқариш технологияси, ходимларнинг профессионаллиги билан боғлашади. Лекин рус олими Э.А.Смирнов маҳсулот сифатини бошқариш доимий жараён билан боғлиқлигини таъкидлаб, уни сифат менежменти деб атаган, менежмент сифати бошқарув қарорларининг сифати билан баҳоланади.
Бошқарув қарори самарадорлигига таъсир кўрсатадиган босқичга қараб, бизнес тузилмаларида омилларни уч гуруҳга бўлиб ўрганилади:
1-гуруҳ омиллари - бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда ҳар бир босқичида алоҳида натижага таъсир қилади;
2-гуруҳ омиллари- тадбиркорлик тузилмаларини имкониятлари- бу бошқарув қарорларини яратиш, баҳолаш ва танлаш босқичларига ҳамда якуний натижага таъсир кўрсатади.
3- гуруҳ омиллари- қарорни амалга оширувчи кадрлар имкониятлари- бу бошқарув қарорини амалга ошириш босқичида энг катта таъсир184.
Бошқарув қарорлари самарадорлиги юзасидан муаммони қўйилиши, унга мезонларни танланиши, бошқарув қарорларини танлаш ва баҳолаш, қарорнинг ижросида қуйидаги омилларнинг бажарилиши билан юзага келади:
- бошқарув қарорларининг бошқарув омилларининг ижобий томонлари қарорларнинг вақтида қабул қилиниши, таваккалчиликнинг пастлигида кўринса, салбий томонлари эса ахборотларнинг тўлиқ етиб келмаслигида, ноқобил ташкилий структура ва маданиятда, назоратнинг етишмаслигида намоён бўлади.
- бошқарув тузилишининг чеклов ва имкониятлари омилининг ижобий кўриниши иш хақининг ортиши, бандлик даражаларида кўринса, салбий томонлари кредитлардаги юқори хавф, солиқ тизимидаги қарздорликларда кўринади.
- бошқарув қарорларини жорий қилувчи шахслар омилининг ижобий томони уларнинг малакасида кўринса, салбий томони уларнинг соғлигидаги муаммолар, рағбатлантириш ва ижтимоий муаммоларда намоён бўлади.
Мутахассис Элизабет Грейс Сандерс тавсия этган жараён қуйидаги босқичлардан иборат: ўйлаш учун вақт; қандай қарор қабул қилиш кераклиги; барча вариантларни ўйлаб, ўз тамойилларингизга ечим вариантларини келишиб; фикрни ташқаридан эшитиб; ўз қарорингизни синаб ўзингизга қулоқ солинг185.
Корхонада бошқарув самарадорлигига эришиш ҳам мажмуавий жараён ҳисобланади, яъни бошқарув самарадорлигига эришиш учун ички ва ташқи муҳит ўзгарувчиларини ҳар бир ҳолатини ҳисобга олиш даркор. Корхонада бошқарув самарадорлигини асосий кўрсаткичи меҳнат унумдорлиги экан, меҳнат унумдорлигини ошишига албатта корхоналардаги бошқарув тизими мукаммал ишлашини талаб қилади. Меҳнат унумдорлиги ортишига корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати катта таъсир кўрсатади албатта, маҳсулот сифатли бўлиши учун ҳаражатлар ҳам кўпайиши табиий ҳол, лекин сифатли маҳсулот истеъмолчи қўлига етиб борар экан, сифатсизлиги учун уни қайтарилиши, сотувдан кейинги хизматлар улушининг ортиши ва бошқа шунга ўхшаш ҳаражатларнинг ортиши камаяди.
Бундан ташқари бошқарув самарадорлигига таъсир этувчи омиллар сифатида корхона томонидан қўйилган аниқ мақсадлар ва уларга эришиш йўллари муҳим ҳисобланади. «Lux Textile» ҳусусий корхонасининг номолиявий активларга инвестицияларининг сўнгги йиллардаги таҳлили билан танишамиз.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling