Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
§ Бошқарув қарорларини ижросини таъминлаш ҳамда бошқарув самарадорлигига таъсирини ошириш масалалари
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
3.3. § Бошқарув қарорларини ижросини таъминлаш ҳамда бошқарув самарадорлигига таъсирини ошириш масалалари.
Бошқарув қарорларининг самарадорлиги ўз навбатида уларнинг ижросида намоён бўлади. Бошқарув қарорларининг самарадорлиги корхонанинг ички ва ташқи муҳити тўғрисида етарли, ишончли, асосланган ахборотлар ва мезонларнинг тўғри танлангани билан ҳам белгиланади. Рақобат ҳар бир корхона раҳбаридан самарали қарор қабул қилишни талаб қилади. Рақобат шароитида корхонани экспорт салоҳиятини кучайтириш ёки инвесторларни жалб қилиш учун бошқарув қарорлари самарадорлигига катта эътибор қаратилган. Бошқарув қарорлари самарадорлигини таъминлаш бутун жамоанинг олдидаги улкан вазифаларидан бири ҳисобланади. Корхонанинг муваффақиятли фаолиятининг асосий воситаси- бу мавжуд вазиятда энг яхши натижаларга эришиш имконини берадиган якуний натижалар ва белгиланган мақсадга эришишни таъминлайдиган тегишли усуллар, воситалар ва бошқарув функциялари тўпламига эга бўлган самарали бошқарув тизимидир177. Корхона фаолият шакллари хилма-хил бўлсада, асосий мақсад фойда олиш, улар орасида фарқлилик эса ўша фойданинг моддий ва маънавийлигидадир, яъни тижорат корхоналари албатта моддий манфаатни кўзласалар, нотижорат корхоналар ижтимоий манфаатни кўзлайдилар. Бизнинг фикримизча корхонанинг барқарорлиги унинг ички ва ташқи муҳитидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда оқилона қарорлар қабул қилиш билан ўлчанади. Яъни корхонанинг ички муҳити бу албатта ходимлар ва улар орасидаги муносабатлар, ишлаб чиқариш жараёни, молиявий кўрсаткичлари, маҳсулотини сотиш ва маркетинг ва х.к. лар бўлса, ташқи муҳити эса аввало давлатнинг сиёсий барқарорлиги, илм фанда инновацияларнинг ривожланганлиги, инфратузилма, рақобатчиларнинг ҳолати, истеъмолчи-ларнинг миқдори ва диди ва х.к. Бундан ташқари корхонларнинг барқарорлигига юзага келган муаммоларни оқилона ечишни таклиф қила олишлиги ҳам таъсир кўрсатади.. Gruw Аndrеw С.нинг фикрича, «Корхона ўз ечим майдонини кенгайтиришга ва шунга ўхшаш рақобатчиларнинг майдонларини торайтиришга ҳаракат қилиши керак», яъни рақобатчиларни ҳар бир хатоси бизга берилган имкониятдир178. Шунинг учун ҳам бошқарув функцияларининг ҳар бирида бошқарув қарорларини қабул қилишга алоҳида аҳамият қаратилади. Бошқарув қарорларининг сифати уни ижросида акс этса, аввало уни самарадорлигига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотларни сифати, ўз вақтида ҳамда ишончли манбалардан олинганлиги; уни амалга оширишда иштирок этадиган ходимларнинг малакаси; қарор ишлаб чиқилгандан сўнг у лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш; қарорни илмий асосланганлиги, бошқа шу турдаги маҳаллий ҳамда ҳорижий корхоналар тажрибалари билан танишиш ва асосий қонунларга мувофиқлиги; қарорни ижросини амалга оширишда замонавий техникалардан самарали фойдаланиш ва бошқалар. Корхоналарда бошқарув қарорларини ижросини таъминлаш ва бошқарув самарадорлигини ошириш масаларини кўриб чиқиш зарурияти қуйидаги ҳолларда намоён бўлмоқда: Бошқарув қарорларини қабул қилишда раҳбарлар қўл остидаги ходимлари фикрини инобатга олмаслик ва жавобгарликни ҳис қилмаслиги; Қабул қилган қарорлар ижросини таъминлашни назорат қилиш даражаси ҳамда унинг функциясига раҳбарнинг бефарқлиги; Қабул қилган қарорлар ижросини тўғри ва адолатли тақсимланмаганлиги; Қарор қабул қилиш учун бирламчи омил ҳисобланган ахборотларни ўз вақтида етиб келмаслиги, унинг ижросини кечикишига туртки бўлади; Қарор ижросини таъминланишида ходимлардаги дахлдорлик, ҳурматга бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олинмаслиги оқибатида, уларни тинимсиз мажбурлаш ёки дакки бериш улардаги корхонага тегишлилик ҳиссини йўқотади ва бу ўз навбатида вазифани кўр-кўрона бажаришга, оқибатда кадрлар қўнимсизлигига олиб келиши мумкин. Корхона ишлаб чиқариш соҳасида ишласа, у ҳолда бозор талаби динамикаси ҳамда ресурсларнинг чекланганлиги туфайли у доимий равишда нимани ишлаб чиқариш масаласи юзасидан қарор қабул қилади. Шунинг учун корхона қуйидаги ҳаракат йўналишларидан бирини ёки бир нечтасини танлаши керак: янги маҳсулотларни мавжуд бозорларда сотиш учун чиқариш; ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун янги бозорларни яратиш; янги товарларни янги бозорларда сотиш учун чиқариш179. Бошқарув қарори самарадорлигини унинг ижроси билан доимо биргаликда кўрилади. Корхоналарда қарор ижросининг муваффақиятсизлигига бошқарув поғоналаридаги менежерларнинг қарор қабул қилиш назарияларининг моҳиятини тушунмаслиги, ҳамда ўзининг бўғинидаги фаолиятни тўла таҳлил эта олмаслиги, қарор қабул қилишдан асосий мақсади, унинг мезонларини тўғри англаб етмаслиги сабаб бўлмоқда. Шу боисдан бошқарув қарорларини қабул қилиш механизмига, ҳамда қарор ижросида юзага келадиган тушунмовчиликларни олдини олиш зарур. ”Lens invest textile” МЧЖ бошқарув жараёнида бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимчалари орасидаги боғлиқлик асосида бошқарув қарорларини қабул қилишнинг қуйидаги 3.1.1-расмда кўриш мумкин. Бошқарувчи тизим-қарор қабул қилувчи-субъект Илмий асосланган самарали инновацион қарор қабул қилиш ҳамда инновациялар киритиш билан шуғулланадиган махсус бўлинма -предмет Тескари алоқа Тўғри алоқа Қарор ижросининг самарадорлигини баҳолаш-мақсад Бошқарилувчи тизим-қарор ижросини амалга оширувчи-объект Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling