Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш


С-collective, яъни жамоали келишувга асосланган усуллар


Download 0.63 Mb.
bet30/41
Sana09.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1085280
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41
Bog'liq
0.01.Диссертация иши

С-collective, яъни жамоали келишувга асосланган усуллар.
Менежмент муаммоларини ўрганиш бўйича мутахассис Р. Кацнинг ёзишича: “Ҳар қандай қарор ҳар қандай нуқтаи назардан қарама-қарши бўлган қийматларни, мақсадларни ва мезонларни мувозанатлаштириши керак. Бутун корхонани қамраб оладиган ҳар қандай қарор ёки танлов унинг айрим қисмлари учун салбий оқибатларга олиб келади”142. Айнан шунинг учун ҳам жамоавий тарзда “компромис” асосида қарор қабул қилиш муҳимдир.
Жамоавий тарзда қабул қилинадиган қарорлар орасида «Ринги» усулининг моҳияти ҳақида гапирадиган бўлсак, «Ринги» япон тадбиркорлиги ва бизнесида кенг қўлланиладиган усулдир143. «Японча-русча катта луғат»да ринги атамаси муаммони ҳал қилишга мажлислар чақирмасдан туриб, сўраб чиқиш йўли билан розилик олиш деб таърифланади.144 Мутахасисларни муаммони ечишга жалб қилинади ва муаммони қуйи поғонага юборилади. Буни яхши томони шундаки, қарор ижросини амалга оширишда энг кўп қуйи поғона вакиллари тўғри хулосани беради.
Демакки бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида тажрибали инсонларга суяниш, улар билан маслаҳатлашни касб этади. Тажрибали инсонлар корхонани ишлаб чиқариш бўлимида корхона ривожи учун ҳисса қўшаётган инсонлар ҳамдир. Чунки улар ишлаб чиқариш жараёни юқори бўғин раҳбарларидан ҳам яхши билади. Бошқарув қарорларини қабул қилишда қуйи бўғин ишчилари иштирокини таъминлаш жуда аҳамиятлидир.
Бундан ташқари маркетинг (SWOT), (4P), молия, тайм менежмент), иқтисод ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги тадқиқотларга асосланган қарор қабул қилиш усуллари мавжуд.
С-count, яъни миқдорий ёки тизимли тахлил усуллар. Тизимли таҳлилда қарор қабул қилиш объекти сифатида бир томондан корхонани бошқарув тизими кўрилса, бошқа томондан ўзаро бир бири билан боғлиқ кўплаб жараёнларга мос келувчи катта тизим кўрилади. Тизимли таҳлил илмий-назариётга, тажрибага, статистик ва математик усулларга таянади. Биз бу турдаги бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларига қуйидаги усулларни ўргандик: иерархик таҳлил; черчман-акоф; лотерея; сценарийлар; детерминистик омил таҳлилига асосланган; чизиқли моделлаштириш; эҳтимоллик ва статистик; ўйин назарияси; имитацион усуллар.
Америкалик олим Томас Саати «Иерархик таҳлили усули»ни ишлаб чиққан. Шунингдек, эксперт сўров усули назарий ва амалий жиҳатдан кенг тарқалган бўлиб АҚШ, Жанубий Корея, Япония ва бир неча кўзга кўринган давлатларда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилишда бу усулдан фойдаланиш ижобий натижаларга олиб келмоқда145.
«Иерархик таҳлил усули» орқали бошқарув қарорларини қабул қилиш 3 поғонада амалга оширилади: биринчи поғонасида, иерархик структура тузиш босқичи, иерархияда асосан 3та поғона (чекланмаган) келтирилиб, уларнинг биринчиси бошқарув қарорининг самарадорлиги (корхонанинг асосий мақсади юзага келган муаммони бартараф этиш), иккинчиси бошқарув қарорларини самарадорлик турлари, яъни иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий, технологик, ижтимоий ва х.к. Муаммони ечиш учун танланган мезонлар, иерархиянинг учинчи поғонасида қўйилган муаммога топилган барча муқобил вариантлар (бошқарув қарорлари) келтирилади. Иккинчи, устунликни аниқлаш босқичи, иерархиянинг ҳар бир поғонасидаги элементларни устунлик даражаси, яъни муҳимлик даражасига қараб жуфтлик солиштирма таҳлил(математик асосланган ҳолда) орқали тартибга солинади. Учинчи, қарор қабул қилиш босқичи, муаммони ечими бўлиши мумкин бўлган муқобил вариантларни ҳар бири устунлик коэффиценти ҳисобланади. Энг юқори устунликка эга бўлган вариант ўз навбатида юқори самарадорликка олиб келади деб баҳоланса, аксинча энг паст устунликка эга вариант паст самарадорликка олиб келади деб баҳоланади.
Ушбу усул ёрдамида бир неча объектдан биттаси, мезонларга кўра энг яхшиси (сифатли, самарали, кам таваккалли, юқори нафли ва х.к.) танланади.
Ушбу усулдан самарали фойдаланишда тингловчилар масалани аниқ қўя бўлишлари, ечиш босқичлари ва MPRIORITY1.0 дастуридан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлишлари улар томонидан оптимал қарор қабул қилиш имкониятларини янада оширади146.
Ҳозирги пайтда бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи «Emperor 3_01», «MPRIORITY1.0», «Expert Choice» ва «Мыслитель Экспресс 2015» махсус дастурлар мавжуд бўлиб, кўп мезонли қарорлар қабул қилишда фойдаланилади147.
Черчман-Акоф усули (миқдорий учун ишлатилади муқобил вариантларнинг қиёсий афзаллигини баҳолаш ва эксперт баҳоларини тўғрилашга имкон беради. Муқобил вариантларнинг тахминлари манфий бўлмаган сонлар деб тахмин қилинади);
Лотерея усули (имтиёзнинг камайиш тартибида буюртма қилинган ҳар қандай учта алтернатива а1, а2, а3 вариантлари учун, мутахассис шундай эҳтимолликни кўрсатади, а2 вариант қайси ҳолатда бўлади лотереяга арзимайди, а1 вариант п эҳтимоли ва опцияси билан содир бўлади а3 - эҳтимоллик билан (1 - п)).
Сценарийлар усули ҳам воқеалар содир бўлиши эҳтимоли ва қабул қилинган қарорларнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолашга имкон беради 148.
Тизимлар назарияси нуқтаи назаридан бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш жараёнини «қора қути» модели ва «оқ қути» моделлари ишлаб чиқилган149.
Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш жараёнининг «қора қути» моделининг вазифаси бошқарув қарорини ишлаб чиқишдир, яъни- бу тизим бўлиб, унинг мақсади бошқариладиган тизимнинг бошқарув томонини бошқариш ҳаракатини шакллантиришдир. Ушбу модел универсал эмас, чунки у ишлаб чиқилган қарорни тўғрилашни таъминлайдиган мулоҳазаларни ўз ичига олмайди ва фақатгина кириш пайтида қандай маълумот бўлиши кераклигини ва бошқарув жараёни қандай шаклда тақдим этилиши мумкинлигини кўрсатишга хизмат қилади150. Бу ерда қарор ишлаб чиқувчи субъектлар, ахборотларни йиғиш жараёнида тахлил қилинадиган объектлар(бошқарув ташкилий тузилиши, бошқарув функциялари, бошқарув дастури ва б.), ҳамда қарор ишлаб чиқиш жараёнидаги ресурслар (меҳнат ресурслари, ахборот, технологиялар ва б) кўриб чиқилади.
Муаммоларни ҳал қилиш бўйича "оқ қути" схемасини амалга оширишда нафақат ташкилотнинг ички ресурслари, балки унинг самарали ривожланишини таъминлашга имкон берадиган ташқи муҳитнинг ўзига хос манбаи сифатида қулай имкониятлари ҳам иштирок этиши мумкин.151 Қарор қабул қилишга экспертларни, тахлилчиларни жалб қилинсада, асосий маъсулият қарор қабул қилувчи шахсда бўлади. Қарорни оптималлаштириш учун кўплаб вариантларни ишлаб чиқиш, бир неча ресурсларни биргаликда ўрганиш, ишлаб чиқилган қарор вариантларига баҳо бериш имкониятини беради. Бошқарув қарорларини самарадорлиги кўп ҳолларда муаммога илмий-амалий асосланган бўлганда яхши натижа беради.
Тизимли тахлил усуллари хам ўз навбатида қуйидаги гуруҳларга бўлинади. Детерминистик омил таҳлилига асосланган қарорларни қабул қилишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
1) занжирни алмаштириш усули;
2) индекс усули;
3) мутлақ фарқлар усули;
4) нисбий фарқлар усули;
5) интеграл усул;
6) мутаносиб тақсимлаш усули (капитал иштироки);
7) дифференциал ҳисоблаш усули;
8) ўлчовли чекланган фарқлар усули;
9) бузилмас қолдиқни оддий қўшиш усули;
10) логаритмик усул;
11) коэффициентлар усули;
12) омилларнинг ўсишини ажратиш усули 152.
Стохастик омил таҳлилига асосланган қарорларни қабул қилиш усуллари:
1) корреляцион таҳлил усули;
2) дисперсияни таҳлил қилиш усули;
3) компонентларни таҳлил қилиш усули;
4) регрессия таҳлили усули153.
Самарадорлик кўрсаткичларини оптималлаштиришга асосланган қарорларни қабул қилиш усуллари:
1) чизиқли дастурлаш усуллари;
2) динамик дастурлаш усуллари;
3) шартсиз экстремумни топишнинг сонли усуллари;
4) шартли экстремумни топишнинг сонли усуллари;
5) вариацияларни ҳисоблаш усуллари;
6) навбат кутиш назарияси усуллари;
7) ўйин назарияси усуллари;
8) операцияларни ўрганиш назарияси усуллари;
9) ресурслар захираларини бошқариш усуллари;
10) нақшларни аниқлаш усуллари.
Машхур афсонавий математик Джон фон Нейман антоганистик ўйинлар назариясининг асосчиси сифатида эътироф этилади. Мазкур назария Джон фон Нейман ва Оскар Моргенштерн томонидан уларнинг «Theory of Games and esonomis Behavior» деб номланган ва 1944-йилда асарида чоп этилган. Ўйинлар назарияси- зиддиятли вазиятларни математик моделлаштириш билан шуғулланадиган математик илмий йўналиш. Унинг мақсади-зиддиятли вазият иштирокчилари учун рационал стратегияларни танлаш усулларини ишлаб чиқиш154.
1994-йилда ноантагонистик ўйинлар назариясини яратгани учун Нобел мукофотини қўлга киритган машхур олим Джон Нешнинг ноантоганистик ўйиндаги асосий фаразлари қуйидагича:

  • ўйинчилар рационал (оқилона) қарорларни қабул қилади;

  • ўйинчилар стратегик ҳаракатларни амалга оширишади, яъни рақибнинг юришларини пайқаган ҳолда қарор қабул қилишади;

  • статик ўйинларда ўйинчилар бир вақтда юришади, бундай вазиятларда вақт рол ўйнамайди;

  • динамик ўйинларда ўйинчилар кетма-кет юришади, яъни бундай вазиятларда вақт рол ўйнайди;

  • мукаммал ахборот шароитидаги ўйинда ўйинчи рақибининг шу пайтгача бўлган олдинги юришлари ҳақида маълумотга эга бўлади;

  • тўлиқ ахборот шароитидаги ўйинда ўйинчи рақибининг ютуқлари функцияси (афзалликлари, ютуқлари) ҳақида маълумотга эга бўлади.

Антагонистик ўйин- ҳар жуфтлик стратегияларида ютуқлар йиғиндиси нолга тенг бўлган ўйин155.
Классик лойиҳаларни бошқариш тамойиллари асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларига қуйидагилар киради:
1) Критик йўл усули (Critical Path Method – CPM);
2) тармоқни режалаштириш усули (PERT);
3) ҳаёт цикли босқичлари бўйича лойиҳани бошқаришга тизимли ёндошиш усули;
4) пилот лойиҳа усули;
5) лойиҳанинг ҳаёт циклини бошқариш тизимини такомиллаштириш усули;
6) янги маҳсулотларнинг ҳаёт айланиш жараёнини такомиллаштириш усули;
7) СМПни такомиллаштириш учун "тўсиқлар" назариясини қўллашга асосланган усул;
8) Agile Software Development – ASD (АСД) усули;
9) (Project Management Body of Knowledge) билимлар тўпламининг усуллари;
10) ишга тушириш усули (start-up);
11) нейтрал (мувозанатли) ёндашув усуллари.
Миқдорий ёки тизимли таҳлил усулларида аниқ математик ҳисоб-китоблар билан ишлаб чиқилган моделлар орқали муқобил вариантларни берилган мезонларига кўпроқ жавоб берувчи ёки мос келувчисини танлаш, уларни қиёсий таҳлил қилиш, таққослаш, муқобиллари орасида энг афзалини танлашни назарда тутади, яъники ҳисоб-китобларга асосланган.
Юқоридаги санаб ўтилган усулларга албатта назоратсиз эришиб бўлмайди. Вазифани ижрочиларга тақдим этиб, улардан натижани қандай бўлганлигини назоратга олмаган раҳбар алал оқибат кейинги қарорларининг ижросига путур етказиб қўяди. Негаки назоратни амалга оширилмаслиги ижрочиларда бепарволик ва маъсулиятсизлик кайфиятларини юзага чиқариши турган гап. Шунинг учун ҳам назорат муҳим аҳамият касб этади. Назорат функцияси деганда биз албатта «қамчилаб, тирноқ тагидан кир қидириш» қабилида эмас, четга оғишларни ўз вақтида бартараф этишни назарда тутяпмиз. Ўз вақтида ижронинг қаерида муаммо юзага келаётганини ва унга қандай омил таъсир кўрсатаётганини англаш қарорнинг самарадорлигини кафолатлайди.
Бошқарув фаолиятининг самарадорлиги кўпинча қабул қилинаётган қарорларга боғлиқ корхонадаги бутун савол ва муаммолар занжири уларнинг аниқ ечими ва бошқарувчига юкланган, ишлаб чиқариш, техник, ижтимоий, иқтисодий, маркетинг ва ҳуқуқий вазифалар қарорларни тўғри қабул қилиш ва ўз вақтида бажарилишига боғлиқ. Ечилаётган муаммоларнинг ҳаммаси хар-қандай бошқарувчи томонидан ҳисобга олинади ва бу нарса унинг бошқарув услубида ҳамда бутун бошқарув жараёнида акс этади.
Қарорларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш раҳбарнинг кейинги фаолиятидаги силжишларига боғлиқ. Битта муаммо бўйича бир неча қарорлар ишлаб чиқилади ва улардан биттаси амалда қўлланилади. Бу қарорлар таснифи муҳим назарий ва ҳаётий аҳамиятга эга.
Муваффақиятли қарорнинг мезонларини белгилашда икки турдаги мезонлар – «биз қилишимиз керак» ва «биз истаймиз» танлаб олинади. Иккинчи ҳолда исталган мақсадлар кўриб чиқилади. Иккинчи мезон эҳтимол бўлган вариантлар ҳақида ўйлашга мажбур қилади156, бунда идеал бўлганлари истисно қилинмайди.
Республикамизда тадбиркорлик соҳасида «Тартибга солиш гильотинаси» усулини тўлақонли амалга ошириш, тадбиркорларга ғов бўлиб келаётган турли маъмурий чекловларни бартараф этиш, иқтисодиёт тармоқларида юқори самарадорликка эришиш ва бизнес юритиш муҳитини яхшилашга хизмат қилади157.
Биз бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини такомиллаш-тириш юзасидан тўплаган маълумотларимизни тизимлаштирдик ва қуйидаги хулосаларга келдик:
1. Бошқарув қарорларига берилган бир неча чет эл ва ўзбек олимларининг тадқиқотларини ўрганиш асосида бошқарув қарориларини 3 туркумга умумлаштирдик. (1-жадвалга қаранг) Ва булар: муқобил вариантлар ичидан энг оптималини танлаш жараёни, вариантлар орасидан энг муқобилига жамоа билан келишув, муқобилини танлаш орқали аниқ ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш хулосавий натижаси. Биз ушбу таърифларни изланишимиз оммалашишини ҳохлаган тарзда инглизча course, compromiss, conculusion иборалари билан бошланган сўзларнинг бош ҳарфларини олдик ва «3С модели» дея таъриф келтирдик.
2. Бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари ҳам жуда турли тумандир. Юқоридаги бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини оптималлаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқотларни ўрганиш асносида бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини ҳам 3 турга мужассамлаштирдик: ҳис-туйғуга асосланиб бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари, биз буни инглизча creative, яъни ижодий ёндашув деб атадик, жамоавий келишувга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини инглизча collective, яъни жомоавий ёндашув деб атадик, математик ҳисоб-китобларга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини эса count, яъни миқдорий ёндашув деб атадик. Бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини ҳам инглизча С ҳарфи билан бошланган сўзлар билан бошқарув қарорларини қабул қилишнинг «3С модели» деб таърифлашни таклиф қилмоқдамиз.
3. Бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларининг ҳар бирида бир неча такомиллаштириш усуллари мавжудки, биз ҳам ушбу усулларга ўз ўрганишларимиз асосида ҳар бир усулга мураккаб бўлмаган ўз таклифларимизни бердик. Қарор қабул қилишнинг ноаниқлик шароитида ёки қарор вариантларини кўпайтириш мақсадида экспертларни жалб қилган ҳолда раҳбарларда креатив фикрлашни шакллантириш усулини таклиф қилдик. Раҳбар нафақат ўзида креатив кўникмаларини шакллантириши зарур, балки «қутичадан ташқарида фикрловчи» ходимларни ҳам қарор қабул қилиш жараёнига жалб этиши зарур. Чунки ҳозирги шиддат билан ривожланаётган дунёда корхоналарда барча турдаги қарорларда янгилик уфириб туриши керак, ноодатий рекламалар шулар жумласидандир.
4. Қарор қабул қилишнинг миқдорий ёндашувга асосланган усулларига биз қиёсий тахлил ёки ҳисоб-китобларни таққослаш усулларни таҳлил қилдик, унга кўра аниқлик шароитида бошқарув қарорларини қабул қилишда барча мезонларни тўла ҳисоблаб, иқтсодиётнинг бош қонуни: чекланган ресурслар шароитида чексиз эҳтиёжларимизни максимал даражада қондириш учун аниқ ҳисоб-китобларга таянишимиз, вариантлар бўйича ҳисоблаб чиқилган натижаларни қиёсий таққослаш орқали мезонлар ичида энг кам ҳаражат ва энг қулайини танлашимиз даркор.
5. Қарор қабул қилишнинг жамоавийликка асосланган ёндашувида биз тажрибали ходимлар билан кенгашишни афзал кўрдикки, биз ўзбекларда «қари билганни пари билмас» деган нақлга суянган ҳолда иш тажрибаси катта бўлган ходимлар билан кенгашиш тўғри қарор қабул қилишимизга замин бўлади. Чунки бошқарувга вазиятли ёндашув мавжуд бўлиб, бунда кўзда тутилмаган вазиятга дуч келганда тажрибали ходимларнинг тажрибалари билан келишиш керак бўлади. Юқоридаги бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларининг ҳар бирини корхонада қўллаш ижобий натижага олиб келади. Аниқлик шароитида хисоб китобга асосланган қарор қабул қилиш усулидан, ноаниқлик шароитида ижодий ёндашувга асосланган қарор қабул қилиш усулларидан ва вақт омили узоқ сарф бўлса ҳам жамоа тарзда қабул қилинган қарорларнинг ҳар бири ўз вазияти нуқтаи назаридан ижобий натижа бера олади.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling