Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3.9-жадвал “Lens Textile invest” МЧЖнинг ишлаб чиқариш қуввати тренд моделини аниқлаш учун омилларни боғлиқлиги ўзгариши
- 2.3.10-жадвал “Lens Textile invest” МЧЖда ўртача иш ҳақи миқдори тренд моделини аниқлаш учун омилларни боғлиқлиги ўзгариши
- 2.3.11-жадвал “Lens Textile invest” МЧЖда меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини 2022-2026 йиллар учун прогноз параметрлари 128
- Йиллар Меҳнат унумдорлиги (млн. сўм), MU Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми (тн), MICH
- Корхона ўртача иш ҳақи миқдори (млн. сўм), IHOM
- Иккинчи боб бўйича хулосалар
2.3.8-жадвал
“Lens Textile invest” МЧЖни асосий ишлаб чиқаришда банд бўлганлар тренд моделини аниқлаш учун омилларни боғлиқлиги ўзгариши
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати (тн) ln ICHQ=6,096750+0.146083*t. 2.3.9-жадвал “Lens Textile invest” МЧЖнинг ишлаб чиқариш қуввати тренд моделини аниқлаш учун омилларни боғлиқлиги ўзгариши
Корхонада ўртача иш ҳақи миқдори бўйича тренд модел: ln IHOM=9,837893+0,252607*t. 2.3.10-жадвал “Lens Textile invest” МЧЖда ўртача иш ҳақи миқдори тренд моделини аниқлаш учун омилларни боғлиқлиги ўзгариши
Татқиқотда биз томонимиздан юқорида келтирилган омиллар бўйича тренд моделлари ёрдамида ҳар бир омилнинг қийматларини 2022-2026 йиллар учун прогноз қиламиз ва прогноз натижалари қийматларини кўп омилли эконометрик моделга қўйиб, натижавий кўрсаткич – корхонада меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини 2022-2026 йиллар учун прогноз хисоботларини амалга оширамиз. Мазкур корхонанинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш даражасини аниқлаш мақсадида келгуси йиллар учун ҳисобланган прогноз кўрсаткичлари 2.3.11-жадвалда келтирилган. 2.3.11-жадвал “Lens Textile invest” МЧЖда меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини 2022-2026 йиллар учун прогноз параметрлари128
“Lens Textile invest” МЧЖда меҳнат унумдорлиги 2022 йилда 21,5 млн. сўмлик, 2026 йилда 29,1 млн. сўмни имконияти белгиланган. Шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш хажми 1685,8 тоннадан 2026 йилга бориб 3197,1 тоннага етказиш имконияти белгиланган. Жумладан, ушбу кўрсаткичларни эришиш мақсадида корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати 2022 йилда 1652,4 тоннадан 2026 йилга бориб 2981 тоннага етиши асосланган. Иккинчи боб бўйича хулосалар Япония мамлакати қарор қабул қилишда жамоа билан ҳамжиҳатликда иш юритар экан. Уларга хос бўлган хусусият сифатида «корпоратив руҳ» ни мисол тариқасида келтирсак бўлади. Уларда ташкил этиладиган «сифат тўгараклари» орқали ходимлар маҳсулотни сифатли тайёр бўлишида иштирок этиши, корхонасига иккинчи оиласидек қарашлиги, бошқарув қарорларини қабул қилишдаги иштироки, жамоавий бирдамлик «Япон мўжизаси» сифатида эътироф этилади. АҚШ корхоналарида «шахсий ўсиш» устуворликка эга. Бунда албатта ходимлар орасида рақобат шаклланади, бу эса ўз навбатида корхонани ривожланишига туртки бўлади. Бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ўзига хослиги ҳам қарорлар айнан бошқарувчи шахс томонидан қабул қилинишидадир. Миллий корхоналаримиз бошқарув тузилмасида бир-бирин такрорловчи бўғинларни оптималлаштириш бевосита қарор қабул қилиш жараёнига ҳам ижобий таъсир этади. Чунки бошқарув қарорлари учун бирламчи омил бу ахборотларни қуйи тизимга етиб боришида ёки аксинча вазиятларда ахборотлар фильтрланиши оқибатида қарор сифатига салбий таъсир этади. Баҳолаш тизими ҳам индивидуал, ҳам коллектив қиёсий баҳолаш учун тузилади. Бунда: баҳолаш объектини тавсифловчи мезон; ўлчов, улар ёрдамида объект ҳар бир мезонга мувофиқ; танлов тамойилларига кўра, объект учун мезон қийматлари ва умумий баҳо белгиланади. Энг кенг тарқалган "конволюция" усули асосида қарор қоидалари амалга оширилади; Бошқарув қарорини амалга оширишда буйруқлар, кўрсатмалар ва бошқалар бажарилишини амалга ошириш мезонлари тўплами бўйича сифатини баҳолаш зарур. Натижа 85-100% оралиғида бўлганда, қарорнинг бажарилиши сифатли деб ҳисобланади ва ҳисобот ташкилот раҳбариятига тақдим этилиши керак. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling