Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар номи 2016 Йил 2017 йил
2.2.2-жадвал.
«Lux Textile» хусусий корхонасининг молиявий натижалари тўғрисида ҳисобот (минг сўм)116
Маҳсулот сотишдан тушган тушум 2021 йил 9356765 минг сўмни, 2016 йилда 1125665 минг сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткичлар 2020 йилга нисбатан 1,1 марта, 2019 йилга нисбатан 2,2 марта, 2018 йилга нисбатан 2,35 марта, 2017 йилга нисбатан 6,3 марта, 2016 йилга нисбатан 8,3 марта ортган. Олинган фойдани фаолиятни кенгайтириш бўйича сарфланиши бўйича қабул қилган қарорлари албатта ишлаб чиқаришнинг ҳаётийлик циклини узайтиришга хизмат қилади. Корхонанинг соф фойдаси 2021 йилда 96037,6 минг сўмни, 2016 йилда 86338,7 минг сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 1,11 мартага, 2017 йилга нисбатан 1,09 мартага, 2018 йилга нисбатан 1,03 мартага, 2019 йилга нисбатан 1,02 марта, 2020 йилга нисбатан 1,05 мартага ошган. Корхонада иқтисодий қарор қабул қилиш натижасида фойда даражасини ошишига олиб келган. Тадқиқот натижаларига кўра, танланма усулдан фойдаланган ҳолда Андижон вилояти иқтисодиётида ишлаб чиқарувчи корхоналарда иқтисодий қарор қабул қилиш натижасида бошқарув самарадорлигини баҳолаш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий қарорларни қабул қилишда бошқарув самарадорлигини баҳолаш услубиёти ( ) асосида турли саноат корхоналарининг 2017-2021 йиллардаги бошқаруви самарадорлиги коэффиценти қиёсий таққосланган (2.2.3-жадвал). Таҳлил маълумотларига кўра, 2017-2021 йилларда Андижон вилояти иқтисодиётида тўқимачилик корхоналарни бошқарув қарори самарадорлиги ва иқтисодий самарадорлигини ўзгариш тенденциялари бўйича [0;2] оралиқ мезонлар асосида коэффицентлар ишлаб чиқилган. 2017-2021 йилларда тўқимачилик корхоналарида бошқарув қарори самарадорлиги кўрсаткичи [0;1] оралиқда “хавфи юқори” бўлган корхоналарга “Чин илҳом” МЧЖ (2021 йилда 0,93), "Хаит текс инвест" МЧЖ (2021 йилда 0,98), [1,01;1,5] оралиқда “меъёрдаги хавфсиз” “Хатекс” МЧЖ (2021 йилда 1,11), «Lux Textile» ХК (2021 йилда 1,13), "Андижон Силк ко" МЧЖ (2021 йилда 1,18), "Хўжаобод Гранд тестил" МЧЖ (2021 йилда 1,21), "Best tekstile" МЧЖ (2021 йилда 1,26), [1,51;2] оралиқда “мутлақо хавфсиз” Саховат_текс_ҚК (2021 йилда 1,63), “Khantex group” МЧЖ(2021 йилда 1,71), Lens_Textile_invet МЧЖ (2021 йилда 1,86), “Нил Гранит” МЧЖ (2021 йилда 1,91) кирган. Ушбу корхоналарни учта гуруҳга бўлиб ўрганилган. Шунингдек, ушбу корхоналарда иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари қуйидагича таҳлили ишлаб чиқилган. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling