Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш


Download 0.63 Mb.
bet19/41
Sana09.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1085280
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
0.01.Диссертация иши

2.1.4-жадвал
Ривожланган давлатлар ва Ўзбекистоннинг қарор қабул қилиш жараёнининг қиёсий солиштирмаси95

Қарор қабул қилиш жараёни

Бошқарувнинг ўзига хослиги

Япония

АҚШ

Ўзбекистон

Қарор қабул қилувчилар

Қуйи бўғин раҳбарлар

Юқори бўғин раҳбарлар

Юқори бўғин раҳбарлар

Қарор қабул қилишнинг мақсади

Муаммони келиб чиқиши баҳолаш

мавжуд муаммони бартараф этиш

мавжуд муаммони бартараф этиш

Қарорларни қайта ишлаш усули ва жавобгарлик

жамоавий

яккабошчилик

Индувидуал ва жамоавий вазиятга қараб

Қарор қабул қилиш тезлиги

Кўп вақт талаб этади (қуйи бўғиндаги муҳокама бўлгани учун )

тезкор

кўп вақт сарфланади (ходимларнинг лаёқатсизлиги, керакли маълумотларнинг етишмаслиги сабабли)

Ривожланиш жараёнида меҳнат тақсимоти ва ечимни амалга ошириш

қарор ташаббускорлари уни ишлаб чиқувчилар ва ижрочилар

Бир турдаги ходимлар ечимларни ишлаб чиқишади, бошқалар томонидан қабул қилинади, бошқалари эса уни бажаради

Бир турдаги ходимлар ечимларни ишлаб чиқишади, бошқалар томонидан қабул қилинади, бошқалари эса уни бажаради

Республикамизда 2021 йил 3 февралда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида ПФ-6155-сонли96 Фармонида қарор қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш ва бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни97 ва мажлисбозликларни қисқартириш ва қатор масалалар кўзда тутилган. Бундан ташқари 2017 йил 8 сентябрда «Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5185-сонли Фармонида «хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлатнинг тартибга солиш ва хўжалик функциялари қўшиб олиб борилиши, етарли даражада мослашувчанликка ва бозорга йўналтирилганликка эга бўлмаган эскирган тармоқ бошқарув тизими, индивидуал имтиёз, преференция ва афзалликларнинг асоссиз тақдим этилиши соғлом рақобат муҳитининг ривожланишига тўсқинлик қилаётганлиги» ҳамда «иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва бошқарувнинг соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги, аҳолининг ишчанлик фаоллигини оширишга қаратилган бозор механизмларини кенгайтириш98» масалалари кўзда тутилган.


Менежментга вазиятли ёндашув мавжуд бўлиб, унга кўра айнан қайсидир хорижий мамлакатнинг бошқарув моделини ўзимизга тадбиқ этишнинг ҳеч иложи йўқ. Чунки уларнинг бошқарув қарорларини қабул қилишдаги моделлари айнан бизнинг вазият ва менталитетимизга мос келмаслиги мумкин.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling