Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
Биринчи боб бўйича хулосалар
Бошқарув қарорлари ҳар замон ва ҳар маконда ўз моҳиятини ҳеч қачон йўқотмайди. Инсон зоти ҳаёти давомидаги энг асосий мақсади яхши яшаш учун ҳаракат қилар экан, ўз манфаатини корхонадаги жамоа манфаати билан уйғунлаштиради. Инсондаги дахлдорлик эҳтиёжи корхона ишчилари томонидан ва раҳбарияти томонидан тан олинишга бўлган эҳтиёжи бевосита уларни корхонанинг энг сўнгги ёки пировард натижасига ўз ҳиссасини қўшаётганида намоён бўлади. Бу албатта корхона ишчиларини бошқарув қарорларини қабул қилишдаги иштирокини таъминлаш орқали эришилади. Ҳар қандай бошқарув қарорини қабул қилишда қуйидаги асосий қоидаларга риоя қилиш муҳимдир: 1. Бошқарув қарорлари тўғрисидаги тадқиқотларни йиғиш асносида биз уларни «3С модели» деб номладик. Бошқарув қарорлари аввало муаммога барча ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, вазиятни таҳлил қилиш орқали аниқ ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш натижасидир. Иккинчидан бошқарув қарорлари раҳбарнинг ўз ваколати доирасида корхонанинг асосий мақсадига эришиш учун барча муқобил вариантлар орасидан энг мақбулини танлаб олиш жараёнидир. Учинчидан эса раҳбар ўз ваколати доирасида фаолияти давомида юзага келаётган муаммога келишувга асосланган, яхши ўйланган мавжуд ечимлар орасидан бир тўҳтамга келиши ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда тўғри ташҳис қўйиш жараёнидир, бу ерда урғу ҳам натижа ҳам жараён ҳам ва ўз навбатида келишувга берилмоқда; 2. Корхона учун ўта жиддий бўлмаган ёки бир қарашда муҳим саналмаган кичик муаммолар устида ҳам оқилона қарорлар қабул қила олиш керак, муаммонинг кичкина кўриниши оқибатида раҳбар келажакда катта йўқотишга келиб қолмаслиги зарур; 3. Қарор қабул қилиш жараёнида раҳбарларда ижодий ёндашувнинг мавжуд бўлиши, қарор қабул қилиш жараёнига инновацион ёндашув даркор. Чунки ҳозирги рақамлаштириш ва рақамли технологиялар ривожланган бир даврда баъзан бугун мавжуд бўлган ахборот эртага ўз қийматини йўқотмоқда. Шунинг учун раҳбар ходимларда креативлик кўникмаларини шакллантириш ўта муҳим ҳисобланади. Фантастик китоблар ўқиш, шахмат ўйинларини кўпроқ ўйнашлик бўлажак раҳбарларда вариантлардан муқобилини танлай олиш кўникмасини оширади; 4. Муқобил вариантларни кўриб чиқилиш жараёнида қиёсий таҳлилни амалга ошириш, мавжуд муқобилларнинг энг самаралисини кўришга ёрдам беради; 5. Оптимал қабул қилинган қарор корхонанинг иқтисодий ҳолатини барқарорлаштиради, яъни кам ҳаражат эвазига кўп фойда олишни назарда тутади. Оқилона қарор корхонанинг минглаб ишчилари тақдирини белгилаб, улар орқали билвосита уларнинг оилаларида турмуш фаровонлигини оширади. Оптималлашган қарорлар корхонада бирдамлик руҳини кучайтириб, ишчилар орасида корхонага ишончни юксалтиради; 6. Раҳбарларни кундан кунга қийинлашиб бораётган вазиятлар асносида йиғиб борган тажрибаси уни аввало интуитив қарор қабул қилишига замин тайинлайди; 7. Ўта ҳиссиётга берилиб кетмаслик зарур, «беш қўл баробар эмас» деганларидек, ҳар бир раҳбарнинг гарчи у жамоа вакиллари ёки экспертлар билан келишиб қарор қабул қилганда ҳам, ҳар бир инсонда юзага келаётган муаммо юзасидан ўзининг ҳаётий тажрибаси мавжуд, яъни ҳамма юзага келаётган муаммога ўз нуқтаи назари билан қарайди; 8. Ҳар қандай шароитда ҳам, гарчи барча ахборотлар тўла бўлган тақдирда ҳам ҳар қандай раҳбарда қабул қилинаётган қарор юзасидан иккиланиш вужудга келиши аниқ. Шунинг учун ўта даражада мукаммалликка эришиш учун чалғимаслик даркор. Бундай ҳолатда раҳбарда энг қимматли бўлган вақт омилидан ютказиш юзага келади; 9. Энг сўннги қарорни қабул қилишдан олдин жамоанинг фикрини ёки экспертларнинг фикрларини инобатга олиниб қарор қабул қилинар экан, бу қарор қабул қилиш усули келажакда ўзининг ижобий натижасини бериши мумкин. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling