Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш


-расм. Яхши раҳбарнинг обрўсини белгиловчи сифат ва фазилатлари51


Download 0.63 Mb.
bet13/41
Sana09.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1085280
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
Bog'liq
0.01.Диссертация иши

1.1.2-расм. Яхши раҳбарнинг обрўсини белгиловчи сифат ва фазилатлари51.

Тотал сифатни таъминлай олмаслик пировард натижада рақобатбардошлик лаёқатини кескин сусайтиради деган фикрларни келтирган. Бундан ташқари олим: раҳбарнинг шахсий фазилатларига баҳо бермоқ учун унинг қўл остидаги ходимларнинг шахсий фазилатларини, кундалик фаолиятини ва зиммасига юкланган вазифаларни ўрганиб чиқишлари керак деган фикрларни олға сурган.


Бошқарув қарорларини қабул қилиш мезонларининг ҳар бири ўта муҳим ҳисобланади ва раҳбар бунда санаб ўтилган мезонларни ҳар биридан оптимал даражада фойдалана олиши даркор. Юқоридаги назарий маълумотлар асосида қуйидагиларни амалиётга тадбиқ қилиш учун таклифлар ишлаб чиқдик:

  • авваламбор раҳбар кучли билимга эга бўлиши, ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган давр билан мос тарзда замонавий фикрлаши, унинг корхонасини ривожланишига катта ҳисса қўшади;

  • қарор қабул қилишда боболаримиз ва ҳозирги замонавий менежмент олимлари олға сурган кўпчиликни фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилган қарорлари, айниқса ходимларни самарали тинглаш бошқарувда ўз самарасини беради;

  • қарор қабул қилишда жавобгарлик, маъсулиятни раҳбар ўз бўйнига ола билишлиги, уни корхона ходимлари орасида мартабасини ошириш ва унга ишонч ортишига хизмат қилади;

  • қарор қабул қилиш жараёнида ходимнинг шахсий фазилат ёки ҳусусиятини инобатга олиш, ходимлар билан тез тил топиша олишга олиб келади;

  • хатто тезкорлик шароитида ҳам тўғри қарор қабул қилиш учун, аввало раҳбар ўз тамойилларига эга бўлиши даркорки, қисқа вақтда ҳам қарорнинг муқобилини танлай олиши лозим. Илмийлик тамойилини ўзида жо қила олган раҳбарнинг онги остида етарлича маълумотлар бўлишлиги керак. албатта етакчи раҳбарларнинг ҳаёти шуни кўрсатадики, улар аксарият вақтини китоб ўқишга бағишлайди;

  • қарор қабул қилиш жараёнида раҳбарларда ижодий ёндашувнинг мавжуд бўлиши, қарор қабул қилиш жараёнига инновацион ёндашув даркор. Фантастик китоблар ўқиш, шахмат ўйинларини кўпроқ ўйнашлик бўлажак раҳбарларда вариантлардан муқобилини танлай олиш кўникмасини оширади;

  • жамоавий руҳда қабул қилинган қарорлар корхона бошқарув босқичлари орасида низоларнинг чиқишини камайтиради;

  • оптимал қабул қилинган қарор корхонанинг иқтисодий ҳолатини барқарорлаштиради, чунки қарорларни оптималлаштириш бу кам ҳаражат эвазига кўп фойда олишни назарда тутади. Зеро иқтисодиётнинг энг асосий мезони бўлган чекланган ресурслар шароитида ўсиб борувчи эҳтиёжларимизни самарали қондириш аввало раҳбарнинг оқилона қабул қилган қарори орқали белгиланади. Оқилона қарор корхонанинг минглаб ишчилари тақдирини белгилаб, улар орқали билвосита уларнинг оилаларида турмуш фаровонлигини оширади. Оптималлашган қарорлар корхонада бирдамлик руҳини кучайтириб, ишчилар орасида корхонага ишончни юксалтиради.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling