Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
1.1.3-жадвал.
Бошқарув қарорларига қўйиладиган талаблар21.
Дастурлаштирилган қарорлар атамаси Нобел мукофоти совриндори Г.Саймон томонидан киритилган, дастурлаштирилган қарор - бу математик тенгламани ечишда олинган қадамларга ўхшаш қадамлар ёки ҳаракатларнинг маълум бир кетма-кетлигини амалга ошириш натижасидир22. Дастурлаштирилмаган қарорлар ўз навбатида вазиятдли ёндашув нуқтаи назаридан қараладиган бўлса, турли хил вазиятларни юзага келиши оқибатида қабул қилинади. Ҳар қандай корхона ёки ташкилот раҳбари бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ҳар бир масала учун етарлича вақтни тақсимлай олиши зарур. Акс ҳолда стратегик масалалар қолиб, корхонанинг ички масалаларига ўралашиб қолиши мумкин. Бошқарув қарорларини қабул қилишнинг уч усулини тавсифлаш мумкин: -тажрибага асосланган ғайриихтиёрий ҳис асосида қарор қабул қилиш; -аниқлик вазияти, бунда хисоб-китоблар орқали бир тўхтамга келиш; -оқилона, яъни мақсадга мувофиқ қарор қабул қилиш. В.И. Хавроничев ўз илмий ишларида интуитив қарор- бу унинг тўғри эканлигини ҳис этиш асосида қилинган танловдир деб айтган. Менежерлар фаолиятини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, агар қарор қабул қилувчи шахсий тажрибага, сезги ёки фикрга таянса, у кўпинча нотўғри қарорларни келтириб чиқаради. Қарор қабул қилишнинг бундай усуллар менежерларнинг вақт ресурслари чекланганлиги сабабли кенг тарқалган деган фикрни келтириб ўтган23. Бундан ташқари интуитив қарор қабул қилиш асосан ўта юқори даражадаги ноаниқлик, уни ечиш учун берилган вақтнинг қисқалиги, қарор қабул қилиш учун танланаётган муқобил вариантларнинг тенг асосланиши, яинки устунлик айнан бир вариантда кўринмаслиги, раҳбарда қарор қабул қилиш учун тажрибанинг бошланғич даражасининг мавжудмаслиги ва х.к. ларда акс этади. Тажрибага асосланган ғайриихтиёрий ҳис асосида қарор қабул қилишнинг ўзига хос хусусияти ҳам шундан иборатки, раҳбар корхонасини бошқариши давомида ўхшаш вазиятларга тўқнаш келганлиги оқибатида етарлича тажриба орттирган ҳисобланади. Менежментга вазиятли ёндашувнинг моҳияти, раҳбарларнинг ҳар қандай кўзда тутилмаган вазиятларда ҳам саросимага тушмай мавжуд ҳолатни ўз ҳис-туйғу ва тажрибаларига суяниб қўлга олишдан иборат. Ноаниқлик ёки таваккаллик вазиятида раҳбарнинг узоқ йиллар тўплаган тажрибаси ва орттирган илмлари асқотади. Чунки бир тўхтамга ёки фикрга келишда олдинги фикрлар ва тажрибаларга таянади. Рейтинг менежментида ягона қарор қабул қилиш жараёнини ташкил этадиган муайян бошқарув муаммоларининг кетма-кетлигини аниқлаш доминант хусусиятларни ёки айрим хусусиятлар комбинациясини кетма-кет танлашга мувофиқ амалга оширилади24. Қарор қабул қилиш жараёнини ўрганишда икки вазиятни ҳисобга олиш даркор. Биринчи, қарор қабул қилиш нисбатан осон, лекин яхши қарор қабул қилиш қийин. Иккинчи вазият шундаки, қарор қабул қилиш – бу психологик жараён. Вақти-вақти билан одамлар ҳаракатини мантиқ белгиласа, вақти вақти билан хис туйғу белгилайди. Шунинг учун қарор қабул қилиш жараёни интуитив, фикр мулоҳазага асосланган ва оқилона хусусиятга эга. Интуитив қарор- фақат унинг тўғрилигини ҳис этиш асосида қилинган танлов. Бундай қарор қабул қилувчи муаммони тушинишни ҳам ҳоҳламай қарор қабул қилади. Биз атайдиган олтинчи туйғу бу ўша интуитив қарордир. Юқори поғона бошқарувчилари интуитив қарорга асосланишади. Лекин мантиқсиз тўғри танлов қийин. Фикр-мулоҳазага асосланган қарор- бу билим ва тўпланган тажриба билан боғлиқ бўлган танлов. Бундай қарорлар интуитивдай кўрилади, чунки уларнинг мантиқи аниқ эмас25. Ҳукмга асосланган бошқарув қарорларини шакллантириш ва танлаш харажатлари нуқтаи назаридан энг арзон ҳисобланади. Ҳукмга асосланган бошқарув қарорларини кўпинча ўрта даражадаги менежерлар фаолиятида яққол намоён бўлади. Муаммоли вазиятлар тизимлаштирилиши ва стандарт сифатида белгиланиши мумкин, уларнинг ечими учун хатолар эҳтимолини камайтирадиган, ишлаб чиқиш ва қарор қабул қилиш вақтини қисқартирадиган тегишли дастурларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Ўз навбатида бундай қарорларнинг камчилиги ҳам раҳбарларда стандарт қарор қабул қилиш билан чекланиб, ижодий қарорлар қабул қилинишга рағбатлантириш камлигида деб ўйлаймиз. Бошқарув қарорларини қабул қилишда қуйидаги вазиятлар инобатга олинади: аниқлик вазиятида қабул қилинадиган қарорлар учун ахборотлар ишончли, вақтида, тушунарли тарзда бўлади. Шу муносабат билан вариантлар ичидан муқобилини танлаб олиш осонроқ кечади ва албатта аниқ кўзланган натижага олиб келади; таваккалчилик вазиятида қарор қабул қилиш учун барча амалга ошиши мумкин бўлган вариантларни эҳтимоллиги маълум бўлади; - ноаниқлик вазиятида қарор қабул қилиш учун барча амалга ошиши мумкин бўлган вариантларни эҳтимоллиги маълум бўлмайди, бу ерда кўпроқ ахборотнинг етишмаслиги билан бирга мавжуд эҳтимолликларнинг ҳам айнан қайси бири юзага чиқиши номаълум бўлади. Б.В.Насимовнинг илмий ишида номаълум бўлган ташқи муҳит шароитида корхона элементларини мустақил равишда қарорлар қабул қилиш даражасигача ривожлантириш корхона рақобатбардошлигини26 таъминлаш-нинг зарурияти эканлигини таъкидланган. А.В. Тыченский ўзининг бошқарув қарорларида ноаниқликка бағишлан-ган мақоласида режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтган кўплаб корхоналар энди корхонанинг стратегиясини танлаш учун ноаниқликларга дуч келишади деб айтган27. Ҳамда у ноаниқликни ҳодиса ва жараёндир деб, жараён сифатида ноаниқлик бу нотўғри қарор қабул қилиш, қобилиятсиз ходимнинг фаолиятида кўринишида намоён бўлиши бўлса, ҳодиса сифатида эса аниқ ёки ноаниқ ҳолатлар тўпламида, ўзаро мутлақо ёки етарли бўлмаган маълумотларида акс этади. В.Тамбовцев, Г.Кленерларнинг фикрича ноаниқлик - очиқ вазифалар, бунда қарор қабул қилувчи амалдаги омилларнинг тўлиқ тўпламини билмайди ва уларни баҳолашдан олдин кўплаб фаразларни шакллантириш керак28. Ноаниқ қарорлар- бу таваккалчилик билан –тўла бўлмаган ахборотга асосланиб қабул қилинадиган қарорлар. Менежмент фанининг намоёндаларидан Девид Херснинг таъкидлашича: «Раҳбар мавжуд энг яхши алтернативни ўз ресурсларини тақсимлаш, ўзи ва бошқалар учун ҳаракатлар навбатини белгилаш, янги одамлар ва материал ресурсларини жалб этиш учун танлаб олиши керак. Бунинг учун у қисқа ва узоқ муддатли келажакда қарорларнинг оқибатлари пайдо бўладиган муҳит ҳусусиятлари ва барқарорлиги таърифига ишониши керак. У бир пайтнинг ўзида муқаррар ва олдиндан айтиб бўлмайдиган муҳитнинг бутун ноаниқлигини тасаввур қилиши керак»29. Бундай қарорлар кутиладиган натижага баҳо бериш имконияти бўлмаган ҳолларда таваккал қабул қилинадиган қарорлардир30. Бошқарув қарорларини идроки бир неча шаклларда намоён бўлади: оғзаки-маъмурий (буйруқ, жамоага илтмос); ёзма (тайинлаш тўғрисидаги расмий буйруқ, ваколатни топшириш) диалог шаклида (мажлислар давомида, режалштирилган масалаларни қўйишда ва ш.к)31. Бошқарув қарорлари умумий ҳолда 2 гуруҳга бўлинади: Режалаштирилган қарорлар; Режалаштирилмаган қарорлар Режалаштирилган қарорлар-бошқарув фаолиятида тез-тез қайтарилиб турувчи вазиятлар учун олдиндан ишлаб чиқилган ҳаракатлар механизми бўлиб, бунда имкониятли вариантлар сони аниқ ва чекланган, уларнинг натижалари ҳам олдиндан аниқ бўлади. Режалаштирилмаган қарорлар- янги вазиятларда қабул қилинадиган қарорлар бўлиб, бунда имкониятли вариантлар сони ҳам, унинг натижалри ҳам ноаниқ бўлади. Умумий ҳолда қарор қабул қилиш усулларини 3 гуруҳга бирлаштириш мумкин32: Норасмий (эвристик) - қарор қабул қилиш усули. Бунда бошқарув қарорлари қабул қилувчи шахсларни аналитик қобилиятига ва интуицияси, ёки ҳис-туйғусига асосланади. Жамоали - қарор қабул қилишдаги коллектив усул. Бу гуруҳларни шаклланишида ваколатлилик, ташаббускор масалаларни еча олиш қобилияти, мослашувчанлик ва фикрлашнинг назарий мулоҳазаси киради. Миқдорий- қарор қабул қилиш усули ёрдамида илмий- тажрибали ёндашув ётиб, катта сиғимдаги ахборотни қайта ишлаш йўли билан оптимал қарорни танлаш тушунилади. Модел асосида қўлланилган математик функциялар турига қараб улар қуйидагича фарқланади: чизиқли моделлаштириш-бунда чизиқли боғлиқлик қўлланилади; динамик программалаштириш-бу масалада қарор қабул қилиш жараёни қўшимча ўзгаришларни киритиш имконини беради; эҳтимоллик ва статистик усуллар- умумий хизмат қилиш назарияси усулида амалга оширилса; ўйин назарияси- бу ҳолда қарор қабул қилиш турли бўғинларни, қизиқишларни тўғри келмаслигини ҳисобга олиш керак; имитацион усул- қарорни амалга оширишни экспериментал текширишга имкон бўлади. бошланғич мулоҳазаларни ўзгартириш, уларга бўлган талабни аниқлаш. Юқоридаги назарий маълумотлар асосида қуйидаги ҳулосаларга келдик: Раҳбарнинг қарор қабул қилиш усуллари орасида энг оптимали бу унинг жамоасига суянган ҳолда қабул қилган қарорларида акс этади. Зеро инсон эҳтиёжларини ўрганган бир қатор олимлар айнан инсонларда жамоага даҳлдорлик эҳтиёжи мавжудлигини таъкидлаб ўтишган. Бошқарув қарорларни самарадорлиги уни амалиётга жорий этилганидан сўнг билинади. Бошқарув ёки менежментга вазиятли ёндашув мавжуд бўлиб, ташкилот фаолиятини бошқаришнинг ягона «яхши» усули мавжуд эмас. Бошқарувнинг вужудга келган вазиятда кўпроқ мос келувчи усули энг самарали бўлади. Шундай экан бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари орасида энг оптимали корхонадаги вазиятга мос тушгани ҳисобланади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling