КЕЛИШУВ- CONCORDANCE(COMPROMISS)
Р.Абелсон, А.Леви фикрича
|
Қарор қабул қилиш жараёни -оқилона мақсад қўйиш ва унга эришишни мақбул воситаларини илгари суришга хизмат қилади.
|
Ш.Н.Зайнутдинов, А.Т. Шермуҳаметов, И.Муракаев фикрича
|
Бошқарув қарори - кенг маънода моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг реал қондирилиш имкониятлари билан бир нуқтада келишувини англатади.
|
В.П.Сладкевич, А.Д.Чернявский фикрича
|
Бошқарув қарори - бу раҳбарни эгаллаб турган лавозими доирасида мажбуриятларини бажариши шарт бўлган танловдир.
|
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, муаллиф таъриф
|
Бошқарув қарори- раҳбар ўз ваколати доирасида, фаолияти давомида юзага келаётган муаммоларга асосланган, яхши ўйланган мавжуд ечимлар орасидан бир тўҳтамга келиши ҳамда вазиятдан келиб чиққан ҳолда тўғри ташҳис қўйиш жараёнидир.
|
Бошқарув қарорларини қабул қилишда ахборотларни йиғиш, уларни таҳлил қилиб, қайта ишлаш бу соҳадаги жараён ҳисобланса, уларни тайёр бошқарув қарорлари ҳолатига келтириш орқали буйруқ кўрсатмалар ҳолида акс эттириш бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳодиса сифатида қаралади.
Бошқарув қарорларининг асосий унсурлари
Ижрочи
лар
муддат
Жавобгарлик
муаммо
Восита
(масала)
Ресурслар
билан таъминланиши
1.1.1-расм. Бошқарув қарорлари унсурлари13.
Бошқарув қарорларини қабул қилишда аввало масала, яъни муаммолар ётади. Ана шу муаммоларга ечим топишнинг қайси мезонларидан фойдаланилади. Яъни қайси восита орқали муаммоларга ечим топилади. Шундан сўнг қарорни амалга оширишда вақт, ахборот, маблағ билан таъминлаш, қарорни амалга оширишдаги жавобгарлар бўлмиш ижрочилар белгиланади. Албатта ҳар қандай қарорни амалга оширишда муддатлар белгиланади. Агар қарор муддатидан илгарилаб кетса ҳам, муддатидан кейин чиқарилса ҳам натижа самарали бўлмаслиги мумкин. Бошқарув қарорлари корхонанинг барча бошқарув поғоналарида қабул қилинади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, бошқарув қарорларини моҳияти ва таснифини 1.1.2-жадвалда кўриб чиқамиз.
Стратегик қарорлар бошқарув органлари томонидан туб ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш мақсадида қабул қилинади. Тактик қарорлар юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари томонидан қабул қилинадиган жорий қарорлардир.
Оператив қарорлар қабул қилишнинг асосий йўналишлари бўлиб функционал соҳалар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари бўйича баҳони шакллантириш, маркетинг стратегияси, ишлаб чиқариш режаларини тузиш изланишларга ва турли ишлаб чиқариш жараёнларига маблағ ажратиш масалаларида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |