Тадқиқотнинг объекти Андижон вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналарини бошқарув фаолияти ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот ишида илмий абстракция, анализ ва синтез, қиёсий таққослаш, эксперт баҳолаш, тизимли таҳлил, эконометрик моделлаштириш усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўқимачилик корхоналарида бошқарув қарорлари самарадорлигининг интеграл кўрсаткичларини [0;1] “хавфи юқори”, [1,01;1,5] “меъёрдаги хавфсиз”, [1,51;2] “мутлақо хавфсиз” баҳолашга кўра чегара мезонлари асосланган;
”Lux textile” хусусий корхонаси ишлаб чиқаришнинг хомашё матосини тайёрлаш жараёнида иштирок этувчи ходимлар сонини янги техника ва технологияларни киритиш орқали қисқартириш корхона фойдасини оширишга олиб келиши асосланган;
“Lens Textile invest” МЧЖда қарор қабул қилиш механизмига мазкур соҳага инновациялар киритиш билан шуғулланадиган махсус бўлинма ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тўқимачилик корхоналарида бошқарув қарорлари самарадорлигига таъсир этувчи омилларига кўра “Lens Textile invest” МЧЖнинг 2026 йилгача меҳнат унумдорлиги даражасининг прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнингамалий натижалари қуйидагилардан иборат:
бошқарув қарорларининг турлари, воситалари ҳамда қабул қилиш усуллари очиб берилган;
ишлаб чиқариш корхонасида қабул қилинган қарорларни бошқарув самарадорлигига таъсирини баҳолашнинг кўп омилли эконометрик модели ишлаб чиқилган;
саноат корхоналарида қарор қабул қилиш жараёнини рақамли технологиялар ёрдамида такомиллаштирилган;
бошқарув қарорларини ижросини таъминлаш ҳамда уларнинг баҳолаш асосида бошқарув самарадорлигига таъсири асосланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган методологик ёндашув, усулларнинг мақсадга мувофиқлиги ахборот базасининг расмий манбаларидан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ҳамда тегишли хулоса ва таклифларнинг амалда синовдан ўтказилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли давлат органлари томонидан маъқулланганлиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |