Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
Тaдқиқот нaтижaлaрининг aпробaцияси
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
- I БОБ. КОРХОНАЛАРДА БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ 1.1.§ Бошқарув қарорларининг турлари, воситалари ҳамда қабул қилиш усуллари
Тaдқиқот нaтижaлaрининг aпробaцияси. Илмий тадқиқот иши натижаларидан 4 та халқаро, 6 та республика илмий конференцияларида апробациядан ўтган.
Тaдқиқот нaтижaлaрининг эълон қилинганлиги. Диссертация иши бўйича жами 23 та илмий иш, шу жумладан, ОАК рўйхатига кирувчи журналларда 8 та, хорижий журналда 1 та илмий мақола ҳамда 14 та тезислар нашр этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Тадқиқот ишининг ҳажми 150 бетни ташкил этади. I БОБ. КОРХОНАЛАРДА БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ 1.1.§ Бошқарув қарорларининг турлари, воситалари ҳамда қабул қилиш усуллари Инсоният пайдо бўлибдики, инсонларни бошқаришга бўлган эҳтиёж ибтидоий жамоа давриданоқ ўз аксини топган. Яъни инсонлар гуруҳ ва жамоаларда бирлашар эканлар, уларга албатта бир сардор зарур бўлган. Ана шу сардорнинг жамоани бошқаришдаги омилкорлиги у чиқараётган қарорларнинг инсонлар турмуш тарзига енгилликлар ва наф олиб келиши билан ўлчанган. Замонавий бошқарув ҳақида сўз кетар экан, раҳбарнинг корхона олдидаги бурчи бу унинг ўзи бошқараётган корхонанинг ривожланишида турли вазиятларда корхона ташқи омилларини корхона ички омиллларига, яъни ходимлар, технологиялар, масалалар, вазифалар ва айниқса қарор қабул қилиш жараёнига таъсирини эрта англай билиши ва шу аснода оқилона қарорлар қабул қилиши билан белгиланади. «Менежмент» бўйича қатор дарсликлар муаллифлари ҳисобланган Н.К.Йўлдашев, Г.Е.Заҳидовлар: «менежментнинг самарали бошқарув амалиёти сифатидаги мақсади ташкилотнинг юқори фойдалилиги, рақобатбардошлиги ва бошқа мақсадларига ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа жараёнини оқилона ташкил этиш ва ташкилотнинг техник-технологик базасини ривожлантириш йўли билан эришишдан иборатдир»5 дея таъриф берган бўлсалар, М.Шарифхўжаев, Ё.Абдуллаевларнинг фикрича бошқарув – бу ўзига ҳос юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул қилиш ва уни бажарилишини назорат қилишдир6. Бошқарув деганда кўриниб турибдики, энг аввало оқилона қарор қабул қилиш тўғрисида фикр билдирилмоқда. «Қарор қабул қилиш» атамаси илк бор ХХ асрнинг 30-йилларида америкалик олимлар Ч. Бернард, Э. Стин ва бошқалар томонидан қўлланилган, улар ижтимоий ва ташкилий жараёнларни номарказлаштиришни таърифлашда бу атамадан фойдаланган. ХХ асрнинг 60-йилларида бу назария Г.Саймон ва Д. Марч томонидан янада ривожланади7. Кўп йиллар давомида иқтисодчилар фирмалар ўзларининг асосий мақсади – максимал фойда олиш йўлида рационал ҳаракат қилади, деб ҳисоблашган. Г. Саймон эса, аксинча, фирмани мураккаб ташкилот деб ҳисоблайди ва қарорлар уларнинг аъзолари томонидан коллектив (жамоавий) тарзда қабул қилинади, деган фикрни илгари суради. 1978-йилги Нобел мукофоти АҚШдаги Карнеги-Меллон университети (Питсбург) профессори Герберт Саймонга «иқтисодий ташкилотларда қабул қилинадиган ички қарорлар жараёни тўғрисидаги илк тадқиқоти учун8» берилди. Менежмент деганда кўз олдимизда корхона ёки ташкилот ичидаги ходимларнинг ишини тўғри ташкил қилиш ва уларни бошқариш билан боғлиқ жараёнлар гавдаланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги9 нутқида қуйидаги фикрларни келтириб ўтган: «Ишимизни тўғри ташкил этиш, унинг самарадорлигини таъминлаш, бутун бошқарув тизими фаолиятини сифат жиҳатидан замон талаблари даражасига кўтаришни бугун ҳаётнинг ўзи талаб10 қилмоқда. ...йўлимизда қандай тўсиқ ва қийинчиликлар, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келсак ҳам, шошма-шошарлик билан, пала-партиш қарорлар қабул қилишга, яхши ўйлаб кўрилмаган ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ11». Ҳар қандай вазиятда ҳам, турли даражадаги муаммолар пайдо бўлиши биланоқ раҳбар ўз ваколатлари доирасидан келиб чиқиб, шошилиб қарор қабул қилиши ярамайди. Чунки у қабул қилаётган бошқарув қарорлари бевосита ва билвосита аҳоли турмуш тарзига катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун қабул қилинаётган бошқарув қарорларининг нафлилиги унинг ижроси амалга ошганидан сўнг кўринади. Шундай экан бошқарувнинг асосий негизи ҳисобланган бошқарув қарорлари тўғрисида берилган қарашлари бир тизимга келтирилди (1.1-жадвалга қаранг). Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling