Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 0.63 Mb.
bet6/41
Sana09.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1085280
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
0.01.Диссертация иши

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, ишлаб чиқилган илмий услубий таклиф ва тавсиялар, тўқимачилик корхоналарида қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали бошқарув самарадорлигини оширишга оид илмий аппаратни бойитиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш, унинг услубий жиҳатларини ҳамда бошқарув тизими амал қилишини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги ҳамда назарий ва таҳлилий материаллардан ОТМда «Менежмент», «Иқтисодий қарор қабул қилиш», «Таълим менежменти» каби фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик корхоналарида бошқарув қарорлари самарадорлигининг интеграл кўрсаткичларини [0;1] “хавфи юқори”, [1,01;1,5] “меъёрдаги хавфсиз”, [1,51;2] “мутлақо хавфсиз” баҳолашга кўра чегара мезонлари бўйича таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан 2021 йилда №245-сонли буйруқ тасдиқланиб, Андижон вилояти “Lux Textile” хусусий корхонаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 19 апрелдаги 03/25-1167-сон маълумотномаси). Натижада, “Lux Textile” хусусий корхонасининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш мезони бошқарув қарорлари натижасида [1,01;1,5] “меъёрдаги хавфсиз” даражада бўлиши имконини берган.
”Lux textile” хусусий корхонаси ишлаб чиқаришнинг хомашё матосини тайёрлаш жараёнида иштирок этувчи ходимлар сонини янги техника ва технологияларни киритиш орқали қисқартириш корхона фойдасини оширишга олиб келиши бўйича таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йилдаги №245-сонли буйруқ билан тасдиқланган ҳолда “Lux Textile” хусусий корхонасининг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 19 апрелдаги 03/25-1167-сон маълумотномаси). Натижада “Lux Textile” хусусий корхонасида бошқарув қарорларининг ижтимоий-ташкилий самарадорлигини қўшимча оширилишига имкон яратган.
“Lens Textile invest” МЧЖ да қарор қабул қилиш механизмига мазкур соҳага инновациялар киритиш билан шуғулланадиган махсус бўлинма ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йилдаги №245-сонли буйруқ билан тасдиқланган ҳолда “Lens Textile invest” МЧЖнинг бошқарув фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 19 апрелдаги 03/25-1167-сон маълумотномаси). Натижада, “Lens Textile invest” МЧЖнинг иқтисодий самарадорлиги 9,1 фоизга, технологик самарадорлиги 8,0 фоизга ҳамда ишлаб чиқариш хажмини 5,3 фоиз қўшимча ошириш имконини берган.
тўқимачилик корхоналарида бошқарув қарорлари самарадорлигига таъсир этувчи омилларига кўра “Lens Textile invest” МЧЖнинг 2026 йилгача меҳнат унумдорлиги даражасининг прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йилдаги №245-сонли буйруқ асосида “Lens Textile invest” МЧЖни 2022-2026 йилларда ривожлантиришнинг стратегик режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 19 апрелдаги 03/25-1167-сон маълумотномаси). Натижада, “Lens Textile invest” МЧЖнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган стратегик режалари ҳамда меҳнат унумдорлигини 35 фоизга ортишига қўшимча имкониятлар яратилган.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling