Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Соҳа ва тармоқлар бўйича Йиллар 2017
- Соҳа ва тармоқларнинг умумий миқдори 300,2 100 339,0
- 2.1.2-жадвал. Корхона ва ташкилотларни иқтисодий фаолият турлари орқали янги ташкил этилганлари сони
- Ўзбекистон Республика бўйича 41,0 100 55,0
2.1.1-жадвал.
Рўйхатдан ўтган корхоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий миқдори,(минг)67
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхоналар сони 2020 йил 2017 йилга нисбатан 60 %га ортган. Жумладан, саноатда рўйхатга олинган корхоналар сони 2020 йил 88,7 мингтани ташкил этиб, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 37,3 мингтага ёки 0,5 % ортганини кўрсатмоқда. Қурилишга йилдан йилга талаб ортгани сабабли қурилиш корхоналари салмоғи 2019 йили 2017 йилга нисбатан 0,7% га ёки 12,6 мингтага ортган. Жадвал маълумотларига кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаларида рўйхатга олинган корхоналар жами рўйхатга олинган корхоналар салмоғидан учала йилда ҳам ўзгаришсиз қолмоқда, яъни 2% (2.1.2-жадвалга қаранг). 2.1.2-жадвал. Корхона ва ташкилотларни иқтисодий фаолият турлари орқали янги ташкил этилганлари сони (минг)68
Жадвал маълумотига кўра, 2017-2020 йиллар орқалиғида корхона ва ташкилотларни иқтисодий фаолият турлари бўйича янги ташкил этилганларнинг республика кўрсаткичларига нисбатан салмоғи савдода 37,0 фоиз, саноатда 19,5 фоиз, қурилишни ўзи алоҳида 6,3 фоиз ҳамда қишлоқ хўжалиги салмоғи 15,7 фоизга етган. Иқтисодий фаолият турлари бўйича паст кўрсаткич соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига тўғри келган бўлиб, унинг солмоғи 1,6 фоизни, ахборот ва алоқа хизмати эса 2 фоизни ҳамда ташиш ва сақлаш хизмат турлари эса 2,5 фоизни ташкил этган ( 2.1.2-жадвалга қаранг). Ушбу берилган жадвал орқали биз 2020 йил савдо фаолият тури 2017 йилга нисбатан 17,8% га ёки миқдор жиҳатдан 4,4 баробар ортганини кўришимиз мумкин. Саноат фаолият тури бўйича янги ташкил этилган корхоналар 2019- ва 2020- йилларда деярли бир хил фоизларда акс этаётган бўлсада, аммо 2019 йилга нисбатан 4,2 %га камайган. 2020 йил қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги бўйича ташкил этилган янги корхоналар 2017 йилга нисбатан 4,7%га камайган. Катта, ўрта ва кичик корхоналар ўртасидаги кооперация ривожланишини тўхтатиб турадиган асосий омил - бу маълумотларнинг етишмаслиги69. Улар орасидаги маълумот алмашиш ёки катта корхоналар кичик корхоналарнинг имкониятларини паст баҳолашлиги оқибатида муаммо юзага келиши мумкин. Ана шундай ҳолатда улар орасидаги мувозанатлашган қарорлар қабул қилиш муҳим бўлиб ҳисобланади. Йирик корхоналардаги бошқарувнинг ташкилий тузилмалари жуда мураккаб ва етарли даражада динамик эмаслиги бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш тезлигини пасайтиради. Йирик корхоналарнинг ўзига хос хусусияти ҳам ана шунда, яъни йирик корхоналарда ўз навбатида ахборотлар оқими тез ва кўплиги ва маъсулият юқорилигидан бошқарув қарорларини қабул қилиш мураккаб ҳисобланади. Президентимиз 2022 йил 20-декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида: “Келгуси йилдан бошлаб туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилади. Жумладан, тадбиркорлик учун ҳар томонлама ривожланган 26 та туман-1-тоифага; инфратузилмаси яхши бўлган 46 та туман- 2-тоифага; шароити нисбатан қониқарли бўлган 76 та туман-3-тоифага; жозибадорлиги етарли бўлмаган 40 та туман- 4-тоифага; шароити оғир бўлган 20 та туман- 5-тоифага тўғри келади. Энди тоифага қараб, туманларнинг иқтисодий ривожланишини белгилаймиз. Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.70” дея таъкидладилар. Бозор ҳолатига таъсир этиши мумкин бўлган хилма-хил омилларни баҳолаш алоҳида минтақаларда хўжалик юритиш бўйича қабул қилинган қарорнинг бошланғич нуқтаси бўлиши мумкин. Фарғона водийсининг ер усти тузилиши қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноатини жойлаштириш учун ижобий баҳоланади71. Фарғона водийси вилоятларида ҳудуди бўйича энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятида, иқтисодий салоҳият Андижонда, демографик ва иқтисодий салоҳият Фарғона вилоятида юқори. Айни вақтда, нафақат водийда, балки республикамизда ҳам Наманган вилояти нисбатан суст ривожланган минтақа ҳисобланади. Демак Республикамизнинг бошқа вилоятларига нисбатан қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати корхоналарининг Фарғона водийси вилоятларида яхши ривожланиши учун гоеграфик имконият мавжудлиги бу турдаги корхоналарда бошқарув қарорларининг ўзига хос хусусиятларини ёритишга олиб келади. Кичик турдаги хизмат кўрсатиш йўналишдаги корхоналарда эса бошқарув қарорларни қабул қилиш жамоавий тарзда қабул қилинади, чунки хизмат кўрсатиш соҳасида асосий эътибор аввало истеъмолчининг ҳоҳишига асосланади. Шунинг учун ҳам истеъмолчининг дид ва ҳоҳишларини инобатга олган ҳолда қарор қабул қилаётганда асосан креатив ёндашишни талаб қилади. Индувидуал ишлаб чиқарадиган ёки хизмат корхоналарда ҳам қарорлар ижодий ёндашишни талаб қилади, чунки истеъмолчининг эҳтиёжлари орасида ўзини намоён қилишга бўлган эҳтиёжи, товарни ёки кўрсатилаётган хизматни алоҳидалаштирилишини хохлаши билан изоҳланади. Дунё бўйлаб энг кенг тарқалган ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишлардаги корхоналарнинг шакли ҳамкорликдаги корхоналардир. Корпорация бизнесни алоҳида шахслар ёки мулк эгаларидан алоҳидалаштирилган ташкилий-ҳуқуқий шаклидир. Бундай турдаги корхоналар орасида кенг тарқалгани акциядорлик жамиятларининг миллий ва хориж тажрибаларини кейинги бандларимизда солиштириб ўтамиз. Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқаришнинг халқаро даражада тан олинган қуйидаги асосий корпоратив моделлари мавжуд: англо-америка модели, герман, япон, оилага таянган оила модели72 мавжуд бўлиб уларда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг ўзига хос ҳусусиятлари мавжуд: Англо-америка моделида мустақил ташқи акциядорлар (аутсайдерлар) сонининг ўсиши ва уларнинг стратегик қарорлар қабул қилишга таъсир кўрсатиши мумкинлигидадир. Унитар директорлар кенгаши барча асосий қарорларни қабул қилади ва жавобгарлик ҳам улар бўйнида бўлади. Англо-Американ моделда акцияларнинг 20-30%и акцияларнинг назорат пакетига эгалик қилувчи акционерлар қўлида узоқ муддат сақланиб қолади, 70-80% акциялар эса мобил, яъни фонд бозорида сотилади ва эгаларини тез ўзгартирадилар. Бу моделининг афзаллиги - фонд бозори орқали катта миқдордаги сармояларни жалб қилиш қобилиятидир. Бундан ташқари, ушбу корпоратив бошқарув моделининг яна бир хусусияти, фаолият шаффофлиги даражасини оширишиди73. Бу моделда директорлар кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида кенгаш қошида 5 та қўмита ташкил қилинади: раислик, риск, тайинловлар ва корпоратив бошқарув, аудит, рағбатлантириш қўмиталари. Герман моделида эса акцияларга йирик корпорациялар ва банклар ўзаро эгалик қилади ва марказлашган. Ушбу моделга кўра директорлар кенгаши икки палатали ҳисобланиб, мустақил директорлардан иборат кузатув кенгаши ва менежарлардан ташкил топган ижроия органидан иборат. Юқори моделдан фарқли ўлароқ бу моделда ижроия органи бошқарув фаолиятини ўз қўлига олган бўлиб, фаолиятни назорат қилади ва стратегик қарорлар қабул қилишади ҳамда ўз навбатида кузатув кенгашига ҳисоб топширадилар. Шунинг учун ҳам ижро органига малакали менежерлар талаб қилинади. Япон моделида ҳам герман моделидек банклар йирик акциядорлар ҳисобланиб, четдан инвесторларни акциядорлик жамиятларига кириши мамлакатнинг ўзига ҳос менталитети, яъни ватанпарварлиги туфайли қийин масала. Акциядорлар томонидан директорлар кенгаши тайинланади ва ижрочи директорлар президент билан маслаҳатлашиб бошқарув қарорларини қабул қиладилар. Бу турдаги корхоналарда ҳам японларга ҳос бўлган консенсусни кўрмоқдамиз. Корпоратив бошқарувнинг оилавий моделида (FIAT GROUP, Samsung, LG Group, Hundai Motor, L`oreal, BMW, Simens, Ford Motors Co ва бошқа жуда машхур компаниялар) биринчи авлод вакиллари босқичида қарор қабул қилиш ва корхонани назорат қилиш осон кечади, яъни бошқарув қарорларини қабул қилиш асосчи ёки бир неча қариндошлар қўлида мужассамлашган бўлади, кейинги авлод вакилларида бошқарувга қийналадиган бўлса, қарор қабул қилишда ташқаридан олинган мутаҳасислар билан маслаҳатлашиш, мутаҳасис менежерларга мурожаат қиладилар74. Россия Федерациясида акциядорлик жамиятларида директорлар кенгаши стратегик қарорларни қабул қилади. Бош директор кундалик бошқарувга эътибор беради75. Россия корхоналарида ҳудди ғарб мамлакатларидек «ҳар бир инсон ўзи учун» тамойили амал қилсада, баъзи лойиҳа жамоаси йиғиладиган лойиҳа ташкилий тузилмасига эга компаниялар муаммони ҳал қилиш учун бир гуруҳ мутахассисларни жалб қилади. Лекин бундай компаниялар озчиликни ташкил қилади. Россиянинг реклама корхоналари жамоавий қарор қабул қиладилар, чунки истеъмолчининг талаби бу ерда ўта муҳим ҳисобланиб, ўзига ҳос ижодий ечимни талаб қилади. Нефт корхоналарида эса АҚШ каби индувидуал тарзда амалга оширилади, негаки бу турдаги корхоналарнинг асосий мақсади реклама корхоналариникидек ижодий ёндашувни эмас, балки ҳаражатни минималлаштиришга қаратилади. Акциядорлик жамиятлари фаолиятини кенгайиши бевосита манфаатдор томонлар сонини ортишига ҳизмат қилади. Дастлаб фақат акциядорлар манфаатдор томон сифатида қаралган бўлса, кейинчалик давлат, кредиторлар, ишчи-ходимлар, мол етказиб берувчилар, ҳаридорлар ва бошқалар ҳам манфаатдор сифатида қаралиши қарор қабул қилишда уларнинг ҳам манфаатини ҳисобга олишни шарт қилиб қўйди76. Ўзбекистон Республикасидаги Акциядорлик жамиятларида Таъсис йиғилиши қарорларни оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан, бунда таъсис шартномасини ўзгартириш тўғрисидаги қарорларини қабул қилишда барча муассисларнинг розилиги керак бўлади. Таъсис йиғилишининг қарорлари барча мутахассислар томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади77. Республикамизда ҳам бирор бир қарорни тайёрлашдан олдин уни кенг жамоатчиликка тақдим этиш учун «Менинг фикрим» портали ишга туширилган бўлиб, қарорнинг аввал лойиҳаси билан таништирилади. Қарорларни қабул қилиш жараёнида албатта уларнинг фикрлари инобатга олинади. Тадбиркорлик ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг энг муҳим муаммоси - бу ҳар бир субъектнинг ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва жамиятнинг ижтимоий ривожланиши учун жавобгарлик даражасини аниқлашдир. Бу масалани ҳал қилишда на илмда, на амалда ягона ёндашув мавжуд эмас. Баъзиларнинг фикрига кўра, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш учун жавобгарлик максимал даражада тадбиркорликка юкланади. Ушбу Европа деб номланган ёндашувни асосан нотижорат ташкилотлари ва давлат ҳокимияти органлари вакиллари қўллаб-қувватлайдилар, бошқалари эса Американинг ёндашувини қўллаб-қувватлайдилар, бунда тадбиркорликнинг асосий мақсади фойда олиш ва компаниянинг акциядорлар учун қийматини ошириш ва масъулият, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш давлат зиммасида78. Бошқарув қарорларини қабул қилишда саноати ривожланган мамлакатлар тажрибаларини 2.1.3-жадвала таҳлил қилиган. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling