Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш


II БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ


Download 0.63 Mb.
bet16/41
Sana09.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1085280
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
0.01.Диссертация иши

II БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ
2.1.§ Қарорлар қабул қилишда миллий ҳамда саноати ривожланган мамлакатларнинг қиёсий таҳлили

Глобал ўзгаришлар даврида оқилона бошқарув қарорларини қабул қилиш, уларни ижроси самарадорлигига талаб кучаймоқда. Ҳар қандай давлатда, ҳар қайси турдаги корхонанинг ўзига хос қарор қабул қилиш йўллари мавжуд бўлади. Бу бошқарув қарорларини қабул қилиш йўлларини давлатнинг менталитети ёки корхонани ташкилий маданияти, ходимлар орасида коммуникацион жараённи амалга ошириш ҳамда бошқа омиллар таъсири белгилашдан иборат.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сонли Фармонида тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун илғор хорижий тажриба асосида замонавий менежмент тизимини жорий этиш65 назарда тутилган. Демак ҳар қандай соҳада авваламбор хориж мамлакатлардаги тажрибалардан фойдаланиш ҳамда бошқарувда юзага келадиган ноаниқликларни улар орттирган тажрибалар орқали енгишимиз мумкин.
Ушбу бўлимда қарор қабул қилишда миллий ва саноати ривожланган мамлакатлар тажрибалари ҳамда корхоналарнинг шаклларида қарор қабул қилишнинг ўзига хос ҳусусиятлари ўрганилган. Корхоналар ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича: хусусий, деҳқон хўжалиги, фермер хўжалиги, маъсулияти чекланган жамият, акциядорлик жамияти (очиқ ва ёпиқ турдаги), ишлаб чиқариш кооперативлари, унитар корхоналарга бўлинади. Фаолият йўналиши бўйича: ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, тижорат, молиявий, консалтинг корхоналарига бўлинади. Бундан ташқари тармоқ таркиби, фаолият мақсадлари, тайёр маҳсулотнинг мақсадларига, технологик умумийлигига, йил давомида ишлаш муддатига, мулкчилик шакли бўйича корхоналар бир неча турларга бўлинади66.
Республикада сўнгги йилларда рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларни турли соҳа ва тармоқлар кесимида 2.1.1-жадвал орқали таҳлил қилинган.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling