Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш


-расм «Имрон мебел савдо» МЧЖ нинг бошқарув структураси105


Download 0.63 Mb.
bet21/41
Sana09.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1085280
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41
Bog'liq
0.01.Диссертация иши

2.2.1-расм «Имрон мебел савдо» МЧЖ нинг бошқарув структураси105

2.2.1-расм орқали бошқарувнинг ташкилий тузилиши анча оддий ишчилар раҳбарга бўйсунган ҳолда, буюртмаларни қабул қилиш бўлимидан буюртмаларни қабул қилишади ва шу асосда ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.


Мебел истеъмол қилувчилар, яъни ҳаридорлар мебелнинг нархи, сифатидан ташқари унинг кўриниши (дизайни)га ҳам алоҳида эътибор қаратадилар. Мебел ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг самарали фаолият кўрсатиши профессионал муҳандислик ва техник мутаҳасисларнинг мавжудлигига боғлиқ.

2.2.1-жадвал
«Имрон мебел савдо» МЧЖни асосий кўрсаткичлари таҳлили (минг сўмда)

Кўрсаткичлар номи

2016 й

2017 й

2018 й

2019 й

2020 й

2021 й

Узоқ муддатли активлар

223876

326576

402675

586395

725679

958694

Шу жумладан:

Асосий воситалар

102134

151342

3787656

463792

586395

645342

Устав капитали

153000

153000

153000

633133

633133

711231

Тақсимланган фойда

8120,4

9230,6

51162

55916

63179

71324

Маҳсулот сотишдан тушган тушум

159592

225823,2

355168

1995045

1973246

2105456

Сотилган маҳсулот таннархи

118320

145418

238500

151122,7

1640247

1843523

Маҳсулотларни сотишнинг ялпи фойдаси

41272

80405,2

116668

482922

332999

361933

Давр харажатлари

25172

61000,5

50001

419380

258671

281568

Асосий фаолиятнинг фойда ва зарари

16100

19404,7

66667

63541

74328

80365

Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда ва зарари

16100

19404,7

66667

63541

74328

80365

Фойда солиғи

7980

10174

15505

7625

11149

6429,2

Соф фойда

8120

9230,6

51162

55916

63179

73926,8

Корхонани ташкил этиш устав капитали 2016-2018 йилларда 153000 минг сўмни, 2019-2020 йилларда 633133 минг сўмни, бу кўрсатичлар йилларга нисбатан 4 баробар ортган, 2021 йилда 711231 минг сўмни ташкил этган. Албатта бу корхонани фойдасини реинвестиция қилиш орқали шу натижага эришилган. Маҳсулот сотишдан тушган тушум 2016 йилга нисбатан 2021 йилда 13,1 баробарга отрган. 2021 йил 2020-йилга нисбатан 106,7%га ошган. Сотилган маҳсулот таннархи 2016-йилда 118320 мингни ташкил қилган бўлса, 2021-йил 1843523 мингни ташкил қилган, яъни бу кўрсаткич 15,6 баробарга ортган.


Яна бир ишлаб чиқариш корхонаси сифатида «Lux Textile» хусусий корхонасини ишлаб чиқариш фаолиятини кўриб чиқамиз. Қуйидаги берилган расмда корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни берилган. Корхонанинг устав фонди 1618,7 млн. сўм миқдорни ташкил этган. Корхона кўрган фойда ҳисобидан заҳира ва бошқа жамғармалар тузиши мумкин. Жамғармаларни ташкил этиш ва ишлатиш тартиби тўғрисида қарор корхона мулкдори томонидан қабул қилинади.
Корхона мулкдори корхона раҳбари сифатида якка бошқаради, корхона номидан ишончномасиз иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, корхонанинг пул маблағларини ҳамда бошқа мол-мулкини тасарруф этади. Корхона ходимлари билан меҳнат шартномани тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб варақлар очади, штатларни тасдиқлайди, корхонанинг барча ходимлари учун буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.106
Корхона мулкдори ўзига қарашли корхонани якка бошқариши шарт, у корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлагандан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш, корхонага тегишли мол-мулкни бошқа шахсга бериш, ижарага бериш, гаровга қўйиш ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондига ҳисса сифатида киритиш мумкин. Корхона мулкдори ўзи вақтинчалик бўлмаган тақдирда шу муддатда раҳбарлик вазифасини бажариб туришни бошқа жисмоний шахс зиммасига юклаш тўғрисида ёзма қарор қабул қилади107.
Баҳолаш тизими ҳам индивидуал, ҳам коллектив қиёсий баҳолаш учун тузилади. Бунга қуйидагилар киради:
•баҳолаш объектини тавсифловчи мезонлар;
•ўлчовлар, улар ёрдамида объект ҳар бир мезонга мувофиқ баҳоланади;
•танлов тамойилларига кўра, объект учун мезон бўйича қийматларни баҳолаш асосида умумий баҳо белгиланади ёки муқобил вариантлар афзаллигини қиёсий баҳолаш орқали амалга оширилади. Энг кенг тарқалган "конволюция" усули асосида қарор қоидалари амалга оширилади;
•Вилфредо Парето тамойилига кўра (муқобил ечимларни баҳолаш ва "доминант" ечимларни бекор қилишнинг бир неча мезонлари бўйича таққосланган);
•лексикографик танлов (биринчи навбатда энг муҳим мезонларга мувофиқ, кейин эса унчалик муҳим бўлмаган мезонларга боғлиқ ҳолда аниқланади);
•Максимин қоидаси (ўйин ёндашувида ишлатилади ва кафолатли натижа стратегияси асосида амалга оширади) ва бошқалар108.
Танланган кўрсаткичларни етарлича бошқарув қарорларини қабул қилиш, унинг ҳаракатларига таъсир ўтказиш учун маълумот олишга ҳисса қўшиши керак. Бу кўрсаткичлар режалаштириш, мониторинг, назорат109 ва бошқалар.
Бошқарув қарорларини баҳолашнинг икки тури мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:
-назарий самарадорлик, унга кўра яхши вариант асосланади ва тадбиқ этишга тавсия берилади.
-ҳақиқий самарадорлик, у қарор ижросидан кейин баҳоланади.
Бошқарув қарорларини иқтисодий самарадорлигини қуйидаги усуллар орқали баҳолаш кенг учрайди:

  1. Қарорни тайёрлаш, қабул қилиш ва ижросини таъминлаш орқали ҳаражатларни иқтисод қилиш;

  2. Охирги умумнатижага асосан;

  3. Турли бошқарув қарорларини қиёсий таққослаш орқали самарадорликка эришиш;

  4. Ташкилотни иқтисодий кўрсаткичларининг ижобий ва салбий ўзгариши орқали баҳолаш110.

Қарорларни таҳлил қилишда мавжуд муқобил вариантларини танлаш ва турли ёндашувлар асосида бошқарув қарорларини қабул қилишни тўртта асосий замонавий усуллари мавжуд:
-харажат ва фойдани таққослаш усули. Энг кам харажат билан максимал фойда келтирадиган алтернатив вариантларни аниқлаш.
-афзалликлар ва камчиликларни таққослаш усули. Бу усул битта қарор қабул қилувчи ва бир нечта муқобил ва мезонларга эга бўлган вазифалар учун мос келади ва ҳисоб китобларни талаб қилмайди.
-коэффициент усули. Бунда кўп ўзгарувчан фойда назариясига асосланади ва унинг нисбий аҳамиятини акс эттирувчи ҳар бир мезонни ўз ичига олади. Бунда эксперт натижаларига кўра баҳолаш ва белгилаш мумкин.
-эҳтимоллик усули, бу нафақат муқобил ечимларни ҳар бирини амалга оширишнинг мумкин бўлган натижаларини аниқлаш, балки ушбу натижаларнинг юзага келиш эҳтимолини ҳам ўз ичига олади. Бу усул ноаниқлик ва таваккаллик шароитида қўл келади111.
Мулк шакли ва корхонани ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар уларнинг харажатлари ва олинган натижаларини ўлчаш иқтисодий самарадорликни баҳолашнинг ягона усули ҳисобланади112.
Бошқарув қарорини амалга оширишда буйруқлар, кўрсатмалар ва бошқаларнинг бажарилишини амалга ошириш мезонлари тўплами бўйича сифатини баҳолаш зарур. Агар натижа 85-100% оралиғида бўлганда, қарорнинг бажарилиши сифатли деб ҳисобланиши ва ҳисобот ташкилот раҳбариятига тақдим этилиши керак. Агар барча кўрсаткичларнинг натижаси 45-85% оралиғида бўлса, унда қарор ўртача усулда амалга оширилади. Агар натижа 45 %дан кам бўлганда, бажарилган ишлар тўғрисида батафсил ҳисобот тузиш ва уни раҳбариятга юбориш керак113.
Бошқарувда қабул қилинган қарорларнинг самардорлигининг таъсирини қуйидаги омиллар юзасидан миқдорий баҳолаш қийин кечади:

  • бошқарув услуби, қарор қабул қилишга аҳамиятли таъсир кўрсатсада, бу кўрсаткични миқдорий баҳолаш қийин;

  • вақт омили, баъзи бошқарув қарорлари вазият нуқтаи назаридан тезкорликни талаб қилиши, баъзилари учун эса режалаштирилган вақтда амалга ошиши ёки ходимларнинг лаёқатсизлиги туфайли кечга ҳам қолиши мумкин. Шу муносабат билан вақт омилини ҳам миқдорий баҳолаш қийин жараён;

  • раҳбарнинг шахсий сифатлари, бу кўрсаткични ҳам миқдорий баҳолаш қийин. Ваҳоланки сўнгги қарорни ёки сўзни раҳбар айтади;

  • қарорларни амалга ошириш натижалари билвосита корхона жамоасининг фаолияти орқали намоён бўлади, бунда бошқарув меҳнати улушини ажратиб кўрсатиш қийин;

  • қарорнинг ижросида жамоадаги ижтимоий-руҳий муҳит, ижодий муҳит ва шароитлар жуда муҳим ҳисобланади. Лекин бу кўрсаткични ҳам миқдорий баҳолаш қийин.

О.С.Коваль ўзининг тадқиқотида бошқарув қарорлари самарадорлигини баҳолашни қуйидаги: сифат, асосий миқдор, алоҳида, ижтимоий ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг босқичма-босқич кўрсаткичларига бўлиб ўрганган 114.
Бундан ташқари бошқарув қарорларининг ижроси самардорлигини баҳолашда унинг ҳақиқатда амалга ошириб бўлишлиги, замон билан ҳамнафаслиги ҳам ҳисобга олинади, чунки қарор учун бирламчи омил ҳисобланган ахборотлар кундан кунга эскириб бормоқда. Ҳар қандай бошқарувчининг имиджига у қабул қилган қарорларнинг ижроси орқали баҳо берилар экан, менежерларнинг орзуси самарадор ёки суперсамарали қарор қабул қилиш ҳисобланади.
Бошқарув қарорларини корхонанинг асосий мақсадига мослиги бўйича баҳолаш ва у орқали корхона фойдасини максималлаштириш мумкин. Биз таҳлил қилаётган корхона миллий бозорни трикотаж маҳсулотлари билан тўйинтиришни, ишчи кучи билан таъминлашни ва асосийси фойда олишни мақсад қилиб қўйган. Бундан ташқари бошқарув қарорларини баҳолаш учун адабиётда маълум бўлган иккита муқобил мезондан фойдаланиш мумкин:
-берилган нарх бўйича максимал натижага эришиш;
-маълум бир натижа учун минимал харажатларга эришиш115.
Бир гуруҳ олимлар юқоридаги баҳолаш турини мақсадли йўналиш ва ҳаражатли йўналишга бўлишганки, унга кўра мақсадли йўналиш корхона олдига қўйган мақсадларига эришиши учун барча чора-тадбирлар тўплами корхонанинг стратегиясини белгилайди ёки максимал натижага эришишни кўзда тутади. Шу сабабли ҳаражатли йўналишга кўра ресурслардан оқилона фойдаланиб, яъни маълум натижага эришиш учун минимал ҳаражатларга эришиш корхонанинг тактикасини белгилайди.
Мақсадга йўналтирилган ёндашув кўпинча ишлаб чиқариш корхоналарида қўлланилади. Чунки улар одатда ишлаб чиқаришнинг ўлчовли мақсадларига эга. Ишлаб чиқариш корхоналари одатда ўз фаолияти рентабеллиги даражаси, ишлаб чиқариш хажмини ўсиши, бозор улуши ёки сармоялар рентабеллиги билан ўлчайдилар.
Бошқарув қарори самарадорлиги бу олинган натижани қилинган ҳаражатга нисбати сифатида баҳоланади, яъни
[0;2] кўринишида ифодаланади.
Бу ерда: С-бошқарув қарори самарадорлиги;
Y- бошқарув қарори натижаси (маҳсулотларни сотишдан соф тушум)
Х-бошқарув қарори ҳаражатлари (маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи).
«Lux Textile» хусусий корхонаси бошқарув қарори самарадорлиги кўрсаткичлари хисоблаб чиқилди.
C2021=9356765/8267671=1,13 ; C2020=8480910.1/7600566,5=1,12
С2019=4301542/3383945,6=1,27 ; С2018=3978373.2/2988298,1=1,33
С2017=1485278.9/999611,6=1,49; С2016=1125665/836826,6=1,35
Иккита бошқарув қарорининг (БҚ) вариантни амалга оширишда биринчи ечим учун нисбий иқтисодий самарадорлик аниқланади:
[0;2] оралиқда бўлади.
Бу ерда Ф1 – ўтган йилда маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи фойда;
Ф2 – жорий йилда маҳсулотларни сотишдан олинган япи фойда;
МТ1 – ўтган йилда сотилган маҳсулотнинг таннархи;
МТ2 – жорий йилда сотилган маҳсулотнинг таннархи.
«Lux Textile» хусусий корхонаси бошқарув қарорлари таъсири остида иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи аниқланади:
БКИС2021/2020=(1089094/8267671/880343,6/7600566,5)=(0,131/0,116=1,13
БКИС2020/2019=(880343,6/7600566,5/917596,4/3383945,6)=(0,116/0,271)=0,43
БКИС2019/2018=(917596,4/3383945,6/990075,1/2988298,1)=(0,271/0,331)=0,82
БКИС2018/2017=(990075,1/2988298,1/485667,3/999611,6)=(0,331/0,486)=0,68
БКИС2017/2016=(485667,3/999611,6/288838,4/836826,6)=(0,486/0,345)=1,41

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling