Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
-расм. Бошқарув қарорларининг «3С модели»135
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1.2-расм. Бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларининг «3С модели» 136
3.1.1-расм. Бошқарув қарорларининг «3С модели»135
Ушбу моделда тадқиқотчиларнинг илмий қарашларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини инглизча «С» ҳарфи билан бошланувчи сўзлар билан ифодалаб, «3С модели» деб юритиш ва улар қуйидагича: 3.1.2-расм. Бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларининг «3С модели»136 Юқоридаги расмларда келтирилган “3С”ни таркиби қуйидагича маънолардан иборат: С – creative, яъни эвристик ёки ижодий ёндашувга асосланган усуллар; С - collective, яъни жамоали келишувга асосланган усуллар; С - count, яъни миқдорий усуллар бўлиб, бунда илмий тажрибага асосланган тизимли таҳлил, математик ҳисоб китоблар орқали бошқарув қарорлари қабул қилиш усуллари кўрилади. Ҳозирги кунда қарор қабул қилишнинг энг кенг тарқалган «Ақлий ҳужум» усулининг қуйидагича замонавий турлари ҳам мавжуд: 1. «Нарвон технологияси» - иштирокчилар бир-бирининг ғояларини аввал 2 та иштирокчи хонада қолиб, бир бирини ғоясини эшитади, кейин навбатма навбат иштирокчилар хонага чақирилиб, ғоялари эшитилади; 2. «Рол ҳужуми» – иштирокчиларга корхонадаги роллари ёки бошқарувдаги функциялари тақсимланади ва аниқ жавоблар эшитилади; 3. «Онлайн ақлий ҳужум»- бу усул уятчан иштирокчиларга қўл келсада, унда ёзма жавобларни йиғиш учун кўп вақт сарфланади137. Ақлий ҳужум асосида В. Гордон 1960 йилда «синектика усули» ни таклиф қилди. Унинг "ақлий ҳужум" дан асосий фарқи шундаки, "ҳужумдан ҳужумга" маълум тажриба тўплайдиган мутахассислар сифатида барқарор таркибли гуруҳ ишлайди. Бундан ташқари, синектик усулдан фойдаланиш танқидий баёнотларга имкон беради. "635" усули - бу "ақлий ҳужум" нинг бир тури бўлиб, унинг давомида ҳар бир иштирокчининг ижодкорлиги муаммони ҳал қилиш учун аниқ ғоя шаклида ёзма равишда ифодаланади. Ушбу муаммони жамоавий ҳал қилиш усули Бернд Рорбах томонидан 1968 йилда ишлаб чиқилган138. Усулнинг моҳияти шундан иборатки, жамоада 6 киши иштирок этади, ушбу 6 кишининг ҳар бири берилган муаммони ечими учун 3 тадан ғояни ёзади. Ушбу жараёнга 5 минут вақт ажратилади. Муаммо учун оқилона қарор қабул қилишнинг ушбу усулида иштирокчилар томонидан таклиф этилаётган ечимлар такрорланиши мумкин. Лекин ўзгача такрорланмаган фикрлар ҳам берилади. Ушбу усулни қўллашдан ҳам мақсад умумий таклиф этиладиган фикрлар билан бирга ўзгача фикрларни ҳам йиғишдан иборат. Таклиф этилган ечимлар умумлаштирилади ва муаммога ташхис қўйилиб, қарор қабул қилинади. «Фикрлаш учун 6 шляпа усули» –бу мавжуд муаммоларни 6 хил усулда фикрлаб осон ва самарали ҳал қилиш усули ҳисобланади. Ушбу усул Эдвард де Боно томонидан таклиф этилган. Мазкур усулда ҳар бир шляпа эгаси маълум бир белгиланган вазифаларни амалга оширади139. Ҳар бир шляпа эгасининг вазифалари қуйидагиларда ўз аксини топган: Оқ шляпа-эътиборни маълумотларга қаратади. Бу фикрлаш усулида фақат фактлар, маълумотлар, саволлар қизиқтиради. «Биз нимани биламиз?», «Яна қандай маълумотлар муҳим?», «Бу маълумотларни қандай топамиз?» деган саволни ўртага ташлайди. Умуман олганда ахборот йиғиш вазифасини ўтайди. Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида аввало унга тўғри ташхис қўйиш учун етарли, ишончли ахборотларни йиғиш даркор. Қизил шляпа- бу усул ҳис-туйғу, интуиция, олдиндан сезиш каби қобилиятларни қамраб олади Қора шляпа- бўлаётган мазкур жараёнга танқидий баҳолаш билан ёндашади. Тўлақонли ўйланмаган хавф хатарларни англатади. Яъни берилаётган муаммога ечим қидирилаётганда ёки таклиф этилаётганда, таклифни атрофлича ўрганиш кераклигини, кутилаётган таҳдидларни назардан қочирмайди. Сариқ шляпа- устунлик, ўзига ҳослик, афзаллик. «Нима сабабдан айнан шундай қилиш керак?», «Қандай афзалликлари бор?» деган саволларга жавоб қидиради. Қора шляпа кўрсатган таҳдидларга жавобан бу таклиф этилаётган ечимнинг устун томонларини кўрсатиб ўтишга ҳаракат қилади. Яшил шляпа- янги ғоялар, яратувчанлик, мавжуд қарорлар рўйхатини тузади. Берилган муаммога янги ечимлар топиш устида бош қотиради. Кўк шляпа- мавжуд муқобил вариантлар асосида қарор қабул қилади. Яъники модератор вазифасини ўтаб, якуний натижага маъсул ҳисобланади. 5С тамойили Японияда ишлаб чиқилган, унинг асосий мақсади иш жойидаги йўқотишлар, хатолар, дефектлар ва жароҳатларни камайтиришдан иборат140. 5С япон тилидаги 5та «С» ҳарфи билан бошланувчи қуйидаги холатларни ифодалайди:(sort, stabilize, shine, standartize, sustain) сортировка, тартиб, озодалик, стандартлаштириш, такомиллаштириш. Сортировкада ахборотларни керакли ва кераксиз қисмларга ажратиб, кераклисини кўзга яқин жойга жойлаштириш назарда тутилади. Тартиб японларнинг ажралмас одати эканлиги аён, «ҳаммани ўз жойи бўлишлиги, хамма ўз жойида бўлишлиги»ни назарда тутади. Биз таклиф этаётган креатив кўникмаларни ривожлантириш орқали қарор қабул қилишни такомиллаштириш, корхона фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Негаки ҳозирги рақамли инқилоб даврида корхонани миллий ва жаҳон ҳамжамияти олдидаги имиджига айнан креатив фикрловчи кадрлар муҳим саналади. Маркетинг бўйича қабул қилаётган қарорларида, реклама тўғрисида, маҳсулотни турини кўпайтириш уни ташқи кўриниши ҳусусида қабул қилинадиган қарорларга креатив ёндашиш зарур. Бундан ташқари раҳбар ходимларда шахмат ўйини яхши ўзлаштириши қарор қабул қилишда иккиланишни камайишига олиб келади. Чунки шахматда вариантлар жуда кўп. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling