3.2.2-расм. «Lux Textile» ҲК нинг бошқарув структураси175
Навбатдаги расмда «Lux Textile» ҲК ишлаб чиқариш жараёни келтирилган.
3.2.3-расм. «Lux Textile» ҲК ишлаб чиқариш жараёни176
Биз тахлилини олиб борган «Lux Textile» ҲКда ишлаб чиқаришнинг хомашё матосини тайёрлаш жараёнида иштирок этувчи ходимлар сонини янги техника ва технологияларни киритиш орқали қисқартириш корхона фойдасини оширишга олиб келиши асосланган. Бу эса корхонанинг ишчи ҳодимларга тўланаётган маблағларни тежашга, тежалган молиявий ресурсларни ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтиришга, оқибатида корхона фойда ҳажмини ошишига ва корхонанинг молиявий томонига ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга, ахборотлар алмашинувида фильтирланишларни камайишига ҳам олиб келади. Олинган фойдани фаолиятни кенгайтириш бўйича сарфланиши бўйича қабул қилган қарорлари албатта ишлаб чиқаришнинг ҳаётийлик циклини узайтиришга хизмат қилади. Корхонанинг соф фойдаси 2021-йилда 96037,6 минг сўмни, 2020- йилда 8480910,1 минг сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2021-йилда 2020- йилга нисбатан 1,05 мартага ошган. Корхонада иқтисодий қарор қабул қилиш натижасида фойда даражасини ошишига олиб келган.
Юқоридаги маълумотлар асосида қуйидаги хулосаларга келдик:
Корхоналарда рақамлаштиришни жорий этиш орқали қарор қабул қилишда вақт сарфи камаяди;
Рақамалаштириш орқали бошқарув структураларини ихчамлаштиришга эришилади ва ўз навбатида бу бошқарув қарорлари учун зарур бўлган ахборот омилининг фильтирланиб кетишини олдини олади;
Корхоналарда бошқарув структурасига рақамлаштиришни жорий қилиниши ахборот алмашиниш ёки қайта алоқа жараёнида инсон омилининг озайиши муносабати билан корхонада юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олишга олиб келади;
ишлаб чиқаришнинг хомашё матосини тайёрлаш жараёнида иштирок этувчи ходимлар сонини янги техника ва технологияларни киритиш орқали қисқартириш корхона фойдасини оширишга, ҳамда корхонанинг ишчи ҳодимларга тўланаётган маблағларни тежашга, тежалган молиявий ресурсларни ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтиришга, оқибатида корхона фойда ҳажмини ошишига ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга, ахборотлар алмашинувида фильтирланишларни камайишига ҳам олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |