Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш


-расм. ”Lens invest textile” МЧЖ бошқарув жараёнида бошқарув қарорларини қабул қилиш механизми180


Download 0.63 Mb.
bet35/41
Sana09.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1085280
TuriДиссертация
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   41
Bog'liq
0.01.Диссертация иши

3.1.1-расм. ”Lens invest textile” МЧЖ бошқарув жараёнида бошқарув қарорларини қабул қилиш механизми180

Қарор қабул қилиш механизмидаги ўзаро боғланиш орқали бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида барча бошқарув функцияларини амалга ошириш мумкин. (3.1.1-расм.) ”Lens invest textile” МЧЖга илмий асосланган самарали инновацион қарор қабул қилиш ҳамда инновациялар киритиш билан шуғулланадиган махсус бўлинмани киритиш орқали қарор ижроси самарадорлигини оширишга, ҳамда ноаниқлик шароитда хавф хатарни минималлаштиришга олиб келади.


Ушбу боғлиқликлар бошқарув қарорларини оптималлаштириш учун қарорларни тайёрлаш ҳамда уларни қабул қилиш жараёнига иқтисодий математик моделлаштириш, имитацион (ўхшатиш) моделлаштириш, эксперт хулосаларидан фойдаланиш, қарор қабул қилиш жараёнига кўпроқ ходимларни жалб қилиш зарур. Қарор қабул қилиш жараёнини соддалаштириш бошқарув жараёнидаги меҳнат доирасини пасайтиради. Шу сабабли тизимда таҳлил доимо ўтказилса, қарорларни ишлаб чиқиш усули борган сари соддалашиб аниқ ҳолатга келтирилади. Демак, соддалашган ҳолдаги қарорлар қабул қилиш ва уларнинг самарасини баҳолаш кўпинча корхона фаолиятини таҳлили такрорланувчи ҳолатида қўлланилади. Мутахассислар баҳоси, мутахассислар таҳлили асосида олинади. Корхоналар қарор қабул қилиш механизмига инновацияларни киритиш билан шуғулланувчи махсус бўлинмани киритиш хатоларни олдини олиш учун қилинади, қарор ижросидаги хатарларни минималлаштиради. Шундан сўнг мутахассислар мавжуд қарорлар рўйхати мавжуд фикрлар, таклифлар ва хулосалар билан танишиб чиқадилар ва ўзларининг якуний хулосаларини айтадилар.
Қарорларни ўз вақтида ижрочиларига етказиб бериш жуда ҳам зарур, чунки кечикиб ёки эртароқ жўнатиш ҳам ярамайди. Кечикиб жўнатилган қарорлар ўз навбатида салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ижрочиларга тақсимлаб бериш муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари улардан қарорнинг моҳиятини қай даражада тушингани тўғрисида қайта алоқа ўрнатиш зарур бўлиб, мазмунини тўғри англаб олинган қарор бажариладиган ишнинг 50% мувафаққият гаровидир. Қарор қабул қилишга уни ижро этувчиларини ҳам жалб қилиш ижобий натижа бериши аниқ, чунки ижрочилар энг кўп ана шу муҳитда яшайдилар ва жараён ҳақида тўла тасаввури мавжуд. Халқимизда «Табиб табиб эмас, бошдан ўтказган табиб» ибораси мавжуд бўлиб, айнан ижрочилар вазиятга оқилона баҳо бера олиши мумкин. Уларни қарор қабул қилишга жалб этилар экан, албатта раҳбар ўз бўйнига маъсулиятни ҳам ола билиши керак. Зеро менежментнинг асосий тамойиллари ичида яккабошчилик ва жавобгарлик тамойили мавжуд бўлиб, гарчи жамоавий тарзда қарорлар қабул қилинса ҳам, раҳбар юқоридаги тамойилларга амал қилиши зарур.
Кадрлар ва ресурслар оптимал жойлаштириш оператив заҳираларни шакллантиришда ҳар бир танлов учун моддий таъминот зарур бўлиб, ходимларни меҳнатини қайта тақсимлаш, малакасини ошириш ва кадрлар заҳирасини амалга ошириш даркор.
Бошқариш қарорлари самарадорлигининг қуйидаги турларини алоҳида келтириб ўтиш мумкин. Буларни:

  1. Бошқарув қарорларининг ташкилий самарадорлиги – натижаларни ташкилий ишларни оптималлаштириш хисобига таъминланиши. Ташкилий самарадорлик– функцияларни қайта тақсимланиши, ташкилий структурани муқобиллаштириш, рағбатлантириш масалаларини ижобий ҳал этилиши, меҳнат шароитларини яхшиланиши ҳамда техник хавфсизлик даражаси нисбатан юқори бўлишини таъминлаш181;

  1. Бошқарув қарорларининг иқтисодий самарадорлиги– қарорни ишлаб чиқарилаётган ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар орқали, яъни фойда, маҳсулот таннархи, кредит, бозорнинг сотув ҳажми, инвестиция, молиялаштириш билан боғлиқ самарадорлик кабиларда намоён бўлиши.

  2. Бошқарув қарорларининг ижтимоий самарадорлиги- ходимларнинг ижодий фаолиятга йўналтирилишида, кадрлар қўнимсизлигини ижобий ҳал қилинишида, ташкилий маданиятнинг ривожланиши, маънавий-маърифий мухитнинг яхшиланиши кабиларда намоён бўлади.

  3. Бошқарув қарорларининг технологик самарадорлиги- ишлаб чиқаришнинг техник-технологик жиҳатдан замонавийлашуви.

  4. Бошқарув қарорларининг хуқуқий самарадорлиги-ҳуқуқий муносабатларнинг қонун ва қонуности ҳамда меъёрий талабларга мос тушишлигини таъминланишида намоён бўлади.

  5. Бошқарув қарорларининг экологик самарадорлиги– меҳнат шароитларида санитария-гигиена талабларига (ишлаб чиқариш жараёнидаги шовқин, тебранишлар, радиоактивлик, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш кабиларга) риоя қилиниши ҳамда атроф-мухитга чиқариладиган чиқиндиларни қайта ишлаш (камайтириш) ҳисобига табиатга етказиладиган зарарларни олдини олиш тадбирларининг амалга оширилиши кабиларда намоён бўлади.






Бошқарув қарорларининг технологик самарадорлиги



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling