Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш


§ Саноат корхоналарида қарор қабул қилиш жараёнини рақамли технологиялар ёрдамида такомиллаштириш


Download 0.63 Mb.
bet31/41
Sana09.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1085280
TuriДиссертация
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41
Bog'liq
0.01.Диссертация иши

3.2. § Саноат корхоналарида қарор қабул қилиш жараёнини рақамли технологиялар ёрдамида такомиллаштириш

Тараққий этган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 50%дан ортиғи «билимлар иқтисодиёти» ҳисобидан, яъни инновациялар ва юқори малакали кадрлар томонидан яратилаётгани буни158 исботламоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасида 2020-йил 28-апрелда Президенти томонидан ПҚ-4699-сонли «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»159ги қарори қабул қилиниб, барча иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга рақамли технологиялар кенг жорий этилди.


2020-йил 2-мартдаги ПФ-5953-сонли Президент фармонида иқтисодиёт-нинг реал сектори тармоқларига ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий қилиш йўналишида молия-хўжалик фаолияти, маъмурий тартиботлар, ишлаб чиқариш, технологик ва бошқарув жараёнларида рақамли технологиялар ва автоматлаштирилган тизимларни яратиш160 кўзда тутилди. Ўзбекистонда «Давлат- платформаси» лойиҳасига кўра 2024-йилга бориб 100% давлат ахборот ресурслари онлайн бўлиши, талаби юқори бўлган 50 та давлат хизмати бир зумдаёқ кўрсатилиши назарда тутилган161.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 390-сонли162 қарорида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив тусга эга бўлмаган қарор ва фармойишлар лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш163 каби қатор вазифалар кўзда тутилган.
Ишлаб чиқариш корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг бозордаги соф рақобатни таъминлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир неча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан 2020-йил 6-июлдаги ПФ-6019-сонли «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги фармонида бозор иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилишга ўтишни назарда тутувчи «ақлли» монополияга қарши тартибга солиш моделини жорий қилиш, ҳалол рақобатни рағбатлантирувчи тизимни яратиш, жараёнларни рақамлаштириш орқали рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдиндан йўл қўймаслик (профилактика) механизмларини жорий164 этиш кўзда тутилган.
Рақамли ўзгартириш турли даражаларга эришиб, улар орасидаги фарқ
2 та атама – «рақамли кўринишга келтириш» ва «рақамлаштириш» ўртасидаги фарқ билан бир хил маънога эга165. Рақамли кўринишга келтиришда ахборотларнинг мазмуни ўзгармайди, балки уни электрон кўринишга келтирилади холос. Бу албатта биз таҳлил қилаётган корхоналарда вақтни тежаш, фаолиятни оптималлаштиришга олиб келади. Товар ва хизматлар қийматининг яхшигина қисми, яъни қимматлиги ундаги рақамли таркибий қисм мавжудлиги билан белгиланадики, бунда «ақлли буюмлар»нинг ўрни ортиб боради.
Ҳозирги замон шароитида кўпчилик корхона раҳбарлари аҳборот-коммуникация технологиялардан фойдаланишга корхона фаолияти самарадорлигини максимал даражада ошириш инструменти сифатида қарамоқдалар. Ташкилотлар эса қарор қабул қилиш ишларини соддалаштириш ва операцияларни амалга ошириш тезлигини ошириш учун электрон почта ва интернетга борган сари кўпроқ таянмоқдалар166.
Қарор қабул қилишдаги асосий масала муқобил вариантлар ичидан корхона олдига қўйилган мақсадга энг мақбулини танлашдан иборат. Қарорни ишлаб чиқиш жараёни босқичлари қуйидагилар: вазиятни тахлил қилиш; муаммони моҳиятини кўриб чиқиш; муоммони ечиш учун мезонларни кўриб чиқиш; улар ичидан муқобил бўлган вариантларни аниқлаш ва танлаш; қарор тўғрисида жамоа билан келишиб олиш; қарор ижросини таъминлаш учун маъсулларга вазифаларни бўлиб бериш, қарорларнинг бажарилишида юзага келаётган четга оғишларни назорат қилиш ва унга баҳо бериш.
Бошқарув қарорлари жуда мураккаб ва тизимлашган жараён бўлиб, уларни тайёрлаш ва қабул қилиш катта эътибор талаб қилади, чунки уларга ташкилотнинг мақсадаларига эришиши, ресурслар сарфи ва ходимларнинг иши боғлиқдир. Бошқарув қарори – ҳар бир бошқарув вазифасининг бошқарув меҳнатидаги оралиқ ва охирги маҳсулоти, ҳар бир вазифада таснифлаш қирралари акс этган.
Бозор иқтисодиётининг жадал ривожланиши шароитида самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш учун корхонада юзага келган иқтисодий вазиятни объектив тарзда акс эттирувчи ахборот таъминотининг мақбул тизими зарур167.
Рақамлаштириш жараёни корхонанинг деярли барча бўлимларида амал қилса, корхонанинг умумий мақсадига олиб келиши мумкин. Илк бор Д.Ф.Кокс ва Р.Е.Гуд168 маркетинг ахборот тизизмини қарор қабул қилиш учун ахборотларни оддий таҳлил қилиш ва тақдим этиш тартиби ҳамда усуллари мажмуаси, дея таърифлашган. Бошқарув қарорларини самарали қабул қилиш учун эса албатта ахборот тизими зарур хисобланади.
Абдуллаев М.К169 ўз илмий ишида цехлар, бўлимлар ва юқори раҳбарият ўртасидаги ахборот оқимлари алмашиш жараёнларининг алгоритми тузилган ва уни локал ҳамда ўртача интеграциялашган корпоратив ахборот тизимлари асосида ягона кўринишда ташкил қилиш механизмлари (бошқарув қарорларини қабул қилиш, бизнесни режалаштириш, сотувни режалаштириш ва операцион фаолият, талаб тўғрисидаги маълумотларни бошқариш, ишлаб чиқариш умумий жадвалини тузиш қуйи тизимларининг ахборот моделлари) ни «Муборак газни қайта ишлаш заводи «МЧЖнинг бошқарув фаолиятига жорий этиши натижасида корхона бошқарувида ахборотларнинг тезкор айланиши, уларнинг назорат қилиниши ва тезкор қарор қабул қилиш жараёни 6-8% га тезлашгани ўз натижаларини берган. М.К.Абдуллаевнинг тадқиқот иши натижасида замонавий ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда корхонанинг ягона ахборот муҳитини яратиш мақсадида интеграллашган ахборот тизимлари ва уларни қўллаш усулларини кенг тадбиқ этиш лозим деган фикрни билдирган. Бунинг натижасида маълумотларни ва ахборот айланиш жараёнларини самарали бошқаришга эришилади ҳамда корхона фаолиятини автоматлаштириш соҳасидаги бошқарув қарорларини қабул қилишда асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Жаҳонда интернет тармоғининг ривожланиши «рақамлаштириш» соҳаси ривожига катта ҳисса қўшиши билан бирга ахборотларнинг катта оқимининг айланиши, уларни қайта ишлаб, илмий прогнозлаб, тўғри қарорлар қабул қилишга туртки бўлди. Шу сабабли рақамли ахборот бозори-бу қарор қилишдаги тезкорлик ва осонликдир. Катта маълумотлар (Big Data)- инсон идрок қиладиган натижалар олиш мақсадида структураланган ва структураланмаган маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган усуллар, воситалар ва ёндашувлар йиғиндисидир.170 Бугунги кунда Big Data бизнес фаолиятининг турли йўналишлари бўйича қарорлар қабул қилиш ва мижозларга маълумотларни тез ва осон жўнатилиши учун инновацион воситалардан фойдаланиш зарур.
Рақамли иқтисодиёт замонавий жамият фаолиятининг барча соҳаларида эскича тартибни шиддат билан сиқиб чиқарамоқда, кундалик такрорланадиган зерикарли операцияларни автоматик равишда бажаришга ва оптимал қарор қабул қилиш учун ахборотни тез тақдим этишга имкон беради. «Оnline» режимида ишлайдиган компаниялар самарадорлиги, биринчи навбатда, персоналнинг тиришқоқлиги, ҳаракатчанлиги, чиқишимлилиги, қарорларнинг жамоавий тарзда қабул қилиниши ва тармоқдан фойдаланувчиларга Big Data технологияси асосида индувидуал ёндашув билан таъминланади171.
Юқорида таклиф этилган «қарорлар муҳокамаси» рукнини корхона ва ташкилотларга жорий этишлик корхона ходимларини қарор қабул қилиш жараёнида бевосита иштирокини таъминлабгина қолмай, балки улардаги даҳлдорлик ҳиссини ҳам кучайтиради. Корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг янги дизайни бўйича қарор қабул қилмоқчи ёки уни бозорга олиб чиқиш йўллари ҳақидаги ёки маркетинг бўйича қарорлар қабул қилинишида ишчиларнинг фикри ҳам инобатга олиниши мумкин. Ва бу ўз навбатида раҳбар фаолиятини назорат қилиш имкониятини туғдиради, «ақлли бошқарув»нинг кўриниши сифатида намоён бўлади, бундан ташқари қарор қабул қилишга кам вақт сарф қилинишига ҳам олиб келиниши мумкин. Натижада ходимнинг дахлдорлик эҳтиёжини қондирилиши билан бир вақтда қарорнинг ижросида ёки уни амалга ошишида эришилган ютуқ ва камчиликларда ўз иштирокини хис эта бошлайди. Бу усул орқали ходим бошқарув жараёнида бевосита иштироки ҳамда кўмаги таъминланади.
Бошқарув қарорларини қабул қилишда тизимли таҳлил қилиш усулларидан фойдаланиш мумкин. Шу сабабли ушбу усулдан турли соҳа ва тармоқларда, яъни мураккаб техник комплексларда, таваккалчилик ҳолатида асосий қарор қабул қилиш жараёнини эконометрик моделлаштиришда ёки прогнозлашда, ишлаб чиқариш корхоналарини ташкилий бошқарувини ҳар хил турдаги автоматлаштирилган тизимларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Бошқарув қарорларини қабул қилишда корхонани яхлит кўриниши қуйидаги хусусиятларга боғлиқдир: корхонани тизим сифатида ўзига хос хусусияти ва унинг қисмларини тушунмасдан бутун ҳолда тушунмаслик; кўп даражали бошқариш жараёни; ишлаб чиқариш корхоналарда автоматлаштирилган ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш; корхонада иқтисодий вазиятни ўзгартириш ва унинг мақсадларини қайта кўриб чиқиш.
Ишлаб чиқарувчи корхоналарда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш асосан бозор эҳтиёжларини ўз вақтида ва мослашувчан муносабатда бўлиш имконини тезлаштиради. Корхона бошқарув жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш орқали тизимли ёндашувни амалга ошириш мумкин.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling