Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
III БОБ. ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ БОШҚАРУВ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
III БОБ. ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ БОШҚАРУВ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
3.1. § Бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини такомиллаштириш Замонавий дунёнинг шиддат билан ривожланиши ҳамда ахборотларни аниқлиги, бир қатор ноаниқлик даражасининг ортиши корхоналарни бозорда узоқ вақт яшаб қолиши учун бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини такомиллаштиришга зарурият туғдирмоқда. Бошқарув қарорлари самарадорлиги корхона раҳбари ёки менежери иш фаолияти жабҳаларида кўринади: мақсадни тўғри белгилаш, ноаниқлик шароитидаги муаммоларга ечим топиш, ишни тўғри режалаштириш, уларни ўз ихтисослиги бўйича тақсимлаш, ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва назоратни амалга ошириш ва бошқалар. Р.А.Фатхутдинов ўзинниг тадқиқот ишида асосан бошқарув қарорлари бўйича бир қатор усулларни ажратиб кўрсатган: бошқарув қарорларини таҳлил қилиш усули (занжирларни алмаштириш усули, компьютер ёрдамида омиллар таҳлили, харажатларни функционал таҳлили, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш, SWОТ таҳлиллари, компаниянинг молиявий ҳолатини рақобатбардошлик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш); бошқарув қарорларини башорат қилиш (экстраполяция усуллари, параметрик усуллар, эксперт усуллари, норматив, экспериментал ва индексли башорат қилиш усуллари); бошқарув қарорларини иқтисодий асослаш129, (бошқарув тизими таркибий қисмларининг сифатини ошириш инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш). Бошқарув қарорларини муқобил сценарий вариантлари асосида натижаларни амалга ошириш эҳтимоллигини ҳисоблашда математик ва статистик усуллардан фойдаланилади (ўйинлар назарияси, инвентаризацияни бошқариш назарияси, навбат назарияси ва бошқалар). Қабул қилинган қарорларнинг мақсадга мувофиқ ҳолда бажарилиши асосан ишлаб чиқариш жараёнида махсус мақсадга йўналтирилган дастурлар, тармоқли графиклар, матрицали бошқарув тизими орқали амалга оширилади. Қарорларни қабул қилиш 3 та гуруҳга бўлиб ўрганилади: Бошқарув қарорларини ўз вақтида бажарувчиларга етказиб бериш; Кадрлар ва меҳнат ресурсларини оптимал жойлаштириш ҳамда тезкор ҳолда жамғармаларни шакллантириш; Қарорларни бажарилишини назорат қилиш130. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда бир қатор муаммоларни ажратиб кўрсатиш мумкин: бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда оқилона тартибидан четга чиқиш; бозор шароити ва ташқи муҳит ўзгариши асосида бошқарув қарорларини тузишда халақит берадиган менежер қарашлари ва муносабатлари; бошқарув қарорларини ахборот билан таъминлаш; ташкилий омиллар ва бошқалар131. Тадқиқот иши давомида биз бир қатор иқтисодчи олимларни ушбу соҳани ривожлантириш бўйича фикр мулоҳазаларини тадқиқ этганмиз. Жумладан, А.В.Тебекин, В.Б.Мантусовлар “Управление организацией: теоретико-методологические основы, функциональные задачи, технологии, прикладные аспекты применения”132 номли монографиясида бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган воситаларни учта усул орқали амалга ошириш кераклигини асослаган: булар биринчи “илгари ишлаб чиқилган қарорларнинг эмпирик таҳлили, шунингдек уларни ишлаб чиқиш усуллари ва шу асосда бошқарув қарорларини ишлаб чиқариш воситалари ва технологиялари асосида ишлаб чиқиш; иккинчи назарий ва амалий усул, ҳар бир аниқ бошқариш объекти фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига нисбатан тегишли соҳаларда қарорларни ишлаб чиқиш соҳасидаги ишланмаларни ўрганиш; учинчи аралаш усул, шу жумладан эмпирик ва назарий таҳлил, шунингдек, уни қўллаш воситалари ва технологияларини синтез қилиш”133. Бошқарув қарорларини қабул қилишда асосан симуляция моделлаштириш масалалари орқали амалга ошириш мумкин. Шу сабабли симуляция моделлаштиришга- бу ҳақиқий тизимни симуляция модели бўйича ўрганишни махсус симуляция қиладиган математик воситалар тўплами ёрдамида амалга ошириладиган аналогли моделлаштиришнинг бир тури134 ҳисобланади. Биз ўрганган маълумотларимизни умумлаштириб бошқарув қарорлари ва бошқарув қарорларини қабул қилишнинг усулларини қуйидаги «3С моделини» таклиф қилмоқчимиз. 1.1-& да бошқарув қарорларига берилган таърифларни тизимлаштирдик. Ва бир неча олимларнинг бошқарув қарорларига берган таърифларини 3 турга бўлдик. Булар: натижа ёки хотима-conculusion, жараён-course, келишув-concordance or compromiss. Юқоридаги олимларнинг илмий ишланишларини ўрганган ҳолда бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларини ҳам 3 асосий турга бўлиб, буларга ҳам бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларининг «3С модели» деб ном бердик. Бу таклиф этаётган бошқарув қарорларини қабул қилиш усулларида асосий эътибор корхоналарни келгуси фаолиятини барқарорлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ҳамда иқтисодий самарадорлигини ошириш масалалари алоҳида амалга оширилиги асосланган. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling