Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқариш корхоналари номи / йиллар Бошқарув қарори самарадорлиги ( )
- [1,01;1,5] меъёрдаги хавфсиз
- [1,51;2] мутлақо хавфсиз
- 2.3. Ишлаб чиқариш корхонасида қабул қилинган қарорларни бошқарув самарадорлигига таъсирини иқтисодий математик моделлаштириш
- 2.3.1-расм. Бошқарув қарорлари самарадорлигига таъсир этувчи омиллар. 123
2.2.3-жадвал
Айрим ишлаб чиқарувчи корхоналарни бошқарув қарори ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари117
Иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичи [0;1] оралиқда “хавфи юқори” бўлган корхоналарга “Чин илҳом” МЧЖ (2021 йилда 0,63), "Хаит текс инвест" МЧЖ (2021 йилда 0,71), "Андижон Силк ко" МЧЖ (2021 йилда 0,81), “Хатекс” МЧЖ (2021 йилда 0,84), [1,01;1,5] оралиқда “меъёрдаги хавфсиз” "Хўжаобод Гранд тестил" МЧЖ (2021 йилда 1,03), «Lux Textile» ХК (2021 йилда 1,13), "Best tekstile" МЧЖ (2021 йилда 1,13), Lens_Textile_invet МЧЖ (2021 йилда 1,24), “Khantex group” МЧЖ(2021 йилда 1,43), [1,51;2] оралиқда “мутлақо хавфсиз” “Нил Гранит” МЧЖ (2021 йилда 1,69), Саховат_текс_ҚК (2021 йилда 1,72) ташкил этган. Таҳлил натижаларига кўра, ўрганилаётган даврда Андижон вилоятида тўқимачилик корхоналарида иқтисодий қарор қабул қилишда бошқарув қарорлари самарадорлиги ва иқтисодий самарадорликни ўсиш коэфицентлари юқори бўлган. Фикримизча, бунга сабаб сўнгги йилларда мамлакатда тўқимачилик корхоналарига берилаётган эътибор жуда ҳам каттадир. Жумладан Президентимиз 2022 йил 20-декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида: ”Ўзбекистон Европа бозорларига текстиль, электр техникаси, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр маҳсулотлар экспортини камида 2 баробар оширамиз. Маҳсулотлар экспорти бўйича ҳозирги 9 та босқичдан иборат божхона расмийлаштируви 3 баробар қисқаради.118” дея таъкидлаганликлари соҳанинг келгуси йилларда яна ҳам ривожланиши учун ҳуқуқий ва иқтисодий дастак бўлишига олиб келади. 2021 йил натижаларига кўра, Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган аксарият тўқимачилик корхоналарини бошқарув қарори самарадорлиги кўрсаткичи юқори бўлганлиги, илғор технологиялар билан жиҳозланганлиги, ҳамда ушбу юқоридаги корхоналарнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ҳам ўрта даражададир. 2.3. Ишлаб чиқариш корхонасида қабул қилинган қарорларни бошқарув самарадорлигига таъсирини иқтисодий математик моделлаштириш Бошқарув қарорларини қабул қилиш модели- бошқарув ходимлари қабул қиладиган қарорларга бевосита таъсир этадиган ўзгарувчан кўрсаткичлар ва параметрларнинг миқдори ва рамзий ҳолатини ифодалайди119. Юқоридаги таъриф бўйича олинадиган бўлса, бошқарув қарорларини қабул қилишга таъсир қилувчи омиллар 2 гуруҳга бўлинади: 1.Ўзгарувчан, яъни бу омилларнинг ўзгариши бошқарув тизими орқали назорат қилинади (маҳсулотнинг баҳоси, маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳаражатлари, технология ва бошқалар.); 2. Параметрлар, яъни бу омиллар ўзгармайдиган ва таъсирсиз бўлади ёки сифат омиллари десак ҳам бўлаверади. Чунки уларни тўғридан тўғри миқдор жиҳатдан ўлчаб бўлмайди (маҳсулот сифати, истеъмолчи талабини қондириш даражаси, таъминотчилар билан муносабатларнинг барқарорлиги, ҳаридорлар билан узвий алоқа ва б.). И.У.Қаландаров ўзининг тадқиқот ишида мураккаб тизимларни бошқариш ва қарор қабул қилиш жараёнларини аҳамиятига эга аниқ оптимумини топиш учун дискрет ва экстремал масалаларнинг алоҳида синфларини ечиш алгоритмини ишлаб чиққан. Унинг тадқиқот натижаси асосан ахборот ва жамоат хавфсизлиги марказида жорий қилиниши натижасида ҳавф-хатар ва уни бартараф қилиш функционал жадвал кўринишида берилиб, ахборот хавфсизлигини 11%га ошириш имконини берган120. Шунингдек, Б.А.Чернишов эса илмий изланишлари асосида рейтингни баҳолаш натижаларидан фойдаланган ҳолда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг муаммоли йўналтирилган моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиққан. Жумладан, рейтингни бошқариш масаласини интерактив алгоритми ва мултипликатив қарорлар қабул қилиш асосида кўриб чиққан121. Натижада ички ва ташқи рейтинг баҳолари асосида ресурслар таъминотини тақсимлашда бошқарув қароридан ишлаб чиқилган моделлар ва алгоритмик схемалардан фойдаланишга эришилган. Таркиби бир неча унсурлардан ташкил топган бошқарув қарорларини қабул қилишда статистик ёки математик моделлардан фойдаланилади. Бу моделлар масалаларни миқдор томонидан қайд этади ва мақбул вариантни бошқарув қарорини қабул қилиш учун пойдевор вазифасини бажаради. Моделлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: Таҳлил қилинадиган муаммолар таркибий қисмларга бўлинади, омиллар аниқланади; Танлаб олинган омилларнинг ўзаро алоқаси аниқланади, ўзаро таъсири баҳоланади, вазифани ҳал этиш модели белгиланади; Тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилади; Қарорлар вариантларининг самарадорлиги уларни амалга ошириш йўллари аниқланади. 122 Бошқарувда қабул қилинган қарорларнинг самардорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни миқдорий баҳолашни қуйидаги ҳолларда қийин кечади. Булар: бошқарув услубида қарор қабул қилиш масаласи сезиларли даражада таъсир кўрсатсада, бироқ бу кўрсаткични миқдорий баҳолаш қийинроқ; бошқарув қарорлари баъзан муаммоли вазиятларда тезкорлик талаб қилинади ёки режалаштирилган вақтда ходимларни лаёқатсизлиги туфайли белгиланган ишлар бажарилмаслиги мумкин. Шу сабабли вақт омилини миқдорий баҳолаш қийинроқ; раҳбарнинг шахсий сифатлари, бу кўрсаткични ҳам миқдорий баҳолаш қийин, ваҳоланки сўнгги қарорни ёки сўзни раҳбар айтади; қарорларни амалга ошириш натижалари билвосита корхона жамоасининг фаолияти билан боғлиқ. Лекин корхонада маъмурий меҳнат харажатларини улушини ажратиб кўрсатишни миқдорий баҳолаш қийин. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бошқарувда қабул қилинган қарорлар самардорлигини масалалари билан боғлиқ омиллар қуйидаги расмда келтирилган. 2.3.1-расм. Бошқарув қарорлари самарадорлигига таъсир этувчи омиллар.123 Ички омиллар. Булар қаторида ижрочиларнинг малакаси ва шахсий сифатлари, ходимларни мотивациялаш характери, ресурслар билан таъминланганлик кабиларни санаб ўтиш мумкин. Бошқарув қарорларининг самарадорлиги. Мутахасислар ва тадқиқотчилар қарорлар самарадорлигини икки ҳил баҳоланишини ва икки жихатини ёритганлар. Қарорлар самарадорлигини икки ҳил баҳоланиши қуйидагиларни назарда тутади: биринчи баҳолашда, қарорлар самарадорлигини назарий баҳолаш деб номланиб, бунда қарорни амалга ошириш учун муқобил вариант аввалдан тизимли асосланади. Иккинчи баҳолашда, қарорлар самарадорлигини эришилган натижалар бўйича баҳолаш ҳисобланади. Қарорлар самарадорлигининг икки жихати қуйидагиларни назарда тутади: биричиси мақсадли. Ушбу жиҳат тизимнинг ўз мақсадларига эришишининг ўлчовларини намоён этади. Иккинчиси харажатли. Бу жиҳат тизимнинг мавжуд ресурсларини ишлаб чиқариш натижаларига айлантириш усуллари орқали самарадорлик аниқланади. Бошқарув қарорини қабул қилиш жараёнида қандай харажатлар келиб чиқиши мумкинлигини батафсил кўриб чиқамиз: 1) вақт сарфлари - уларни тўлдириш истаги йўқлиги сабабли, уларни алмаштириш мумкин эмас; 2) юқори технологик харажатлар - бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида ва ташкилот ишида инновацион ишланмаларни жорий этиш; 3) ахборот ресурслари нархи –қарор қабул қилиш жараёнидаги ахборот алмашинувининг ҳажмига боғлиқ; 4) инсон капитали билан боғлиқ харажатлар - инсон капиталига қўшимча сармоялар талаб қилинади; 5) Турли тоифадаги харажатлар ёки қўшимча харажатлар - бошқарув қарорини қабул қилиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳар хил турдаги харажатлар124. “Lens Textile invest” МЧЖнинг меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини прогнозлашнинг усулларидан иқтисодий математика моделлаштириш усули ёрдамида регрессия ва корреляция коэффицентларини аниқлаб чиқамиз. Эконометрик моделни регрессия коэфицентларини ва прогноз параметрларини аниқлаш учун вақтли қаторлар бўйича статистик танланма учун корхонанинг 2014-2021 йиллар давомидаги меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи кўрсаткичларни ажратиб оламиз. Биринчи навбатда меҳнат унумдорлиги кўрсаткичига таъсир этувчи омилларни белгилаб олинади125. Ушбу моделда меҳнат унумдорлиги таъсир этувчи омилларни тузиб олдик. Энди ушбу моделни иккала томонини натурал логарифмлаб (LN) оламиз ва қуйидаги кўринишга келади: Бу ерда: MICH- Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми (тн) KIs- Корхонада жами ишчи-ходимлар сони (киши) AICHB- Асосий ишлаб чиқаришда банд бўлганлар(киши) ICHQ- Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати (тн) IHOM- Корхона ўртача иш ҳақи миқдори (млн. сўм) MMS- Корхонада маҳсулотнинг меҳнат сиғими (киши/тн) Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling