Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
§ Ишлаб чиқариш корхонасида қарорларни қабул қилиш усулларини ҳамда ижросини баҳолаш
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
2.2.§ Ишлаб чиқариш корхонасида қарорларни қабул қилиш усулларини ҳамда ижросини баҳолаш
Иқтисодиётнинг жадал ривожланишида ҳар бир корхоналарнинг ва улардаги тўғри амалга оширилаётган бошқарувнинг ўрни аҳамиятли эканлигини бутун дунё ҳамжамиятида тўпланган тажриба ва маълумотлардан бизга аёндир. Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнидаги энг асосий жиҳатлари муаммога вариантлар ичидан муқобилини танлаш, уни қабул қилиш ва энг асосийси уларнинг ижросини иқтисодий баҳолашдадир. 2022-2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида «Иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни- 1,6 баравар ва 2030-йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда “даромади ўртача юқори бўлган давлатлар” қаторига киритиш учун замин яратиш. Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажмини 1,4 барабарга ошириш» каби устувор вазифалар белгиланган. Айниқса, энергия, кимё, газ, автомобил, қурилиш материаллари, тўқимачилик, фармацевтика, электротехника, чарм-пойафзал, озиқ-овқат саноати тармоқлари иқтисодиётимиз «драйверлари»га айланиши учун етарли шароитлар мавжуд99. Х.С.Асатуллаев ва бошқалар қуйидагича фикрни келтирганлар: корхона-аввало ишлаб чиқариш жамоа, одамларнинг турли тарздаги фаолияти бўлиб, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизими юзага келади, ҳамда маълум турмуш тарзи, маънавият ва аҳлоқ нормалари шаклланади100. Корхона ва ташкилотларни бошқариш даражасини баҳолаш аввало унинг меҳнат унумдорлиги, маҳсулот ва хизматларнинг ишлаб чиқариш хажми, сотиш хажми, рентабеллик даражаси ва бошқалар асосида амалга оширилади. Юқоридаги билдирилган фикрлар асосида Ф.Розензвейг ҳам бошқарув қарорларини иккита параметрга ажратиб ўрганган. У биринчи бошқарув қарорини назорат, иккинчисини эса натижа деб асослаган101. Назорат параметри орқали ушбу қарор кейинги фаолиятга таъсир қиладими йўқми шуни ўрганган. Натижа параметри орқали эса қарорнинг самарадорлиги билан чамбарчас боғланган. Корхоналар инсон омили томонидан бошқарилади. Унда албатта хатолар ҳам бўлиб туради. Хатоларнинг аксарияти асосий ҳаётий муносабатларга: тажрибага, менталитетга, билим даражаси, сезги, ишбилармонлик йўналиши, қадриятлар ва бошқаларга таяниб, бошқарув қарорларини ишлаб чиқадиган, қабул қиладиган ва амалга оширадиган бошқарув даражасидаги ходимларнинг ҳаракатлари билан боғлиқдир102. Вилоятда фаолият кўрсатаётган хусусий ва маъсулияти чекланган жамиятларининг бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари ҳамда уларни ижроси бажарилганлигини баҳолаш мумкин. Ишда мебел ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Имрон мебел савдо» МЧЖ корхонаси фаолиятини таҳлили кўриб чиқилган. Ушбу корхона Андижон шаҳрида 2015 йил 4 мартда №18438-сонли юридик шахсни давлат рўйхатига олиш гувоҳномаси билан фаолиятини бошлаган. «Имрон мебел савдо» МЧЖни ташкил этишдан асосий мақсад иштирокчилар манфаатлари учун фойда олиш ҳисобланади. Жамият фаолиятининг асосий предмети бўлиб замонавий ва миллий услубларда мебел ҳамда буюртмага кўра уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқиш ва сотишдан иборат. Жамият устав фондини камайтириш ва унинг янги миқдори тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кун мобайнида жамиятнинг унга маълум бўлган барча кредиторларини ҳабардор қилиш, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида маълумот эълон қилишдан иборат. Жамият бошқарув органлари бўлиб қуйидагилар белгиланади: иштирокчиларнинг умумий йиғилиши-олий бошқарув органи; директор жамиятнинг ижро этувчи органи. Бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлоқ ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятнинг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш; аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш; бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиаллар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш; жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш103 ва бошқалар. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишини а), б), е) кичик бандларида кўрсатилган масалалар бўйича қарорлари жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қолган қарорлари, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонини кўпчилик овозлари билан қабул қилинади. 104 Жамиятнинг ижро этувчи органи бўлиб, жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи директор ҳисобланади. Жамият директори ваколатлари қаторига жамиятдаги барча ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради. Мебел ишлаб чиқаришда ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчанлиги, яъни истеъмолчи мебелни танлашда таклифнинг ўзгарувчанлиги муҳим мезонларини ҳисобга олиб, қарор қабул қилишда кўпроқ ҳаридорнинг диди, яъни буюртмаси муҳим ўрин тутади. Андижон шаҳардаги «Имрон мебел савдо» МЧЖ корхонасида 2016 ва 2017 йилларда 5 та ходим фаолият юритган, 2018 йил уларни сони 1 та ошган, 2019 йил ва 2020 йилларга таққослаётган ходимлар сони 2016 йилга нисбатан 3 баробардан ошиқроққа ўсган. Шунингдек, 2016 йилга нисбатан ходимлар салкам 3 баробарга ортган. Лекин 2019 йилга нисбатан 2 тага камайган ҳолда 14 нафар қолган. Фаолият давомида бошқарув ходимлари 2 нафар бўлиб, улар ўрта махсус маълумотга эгадир. «Имрон мебел савдо» МЧЖ бошқарувини ташкилий тузилиши чизиқли структура орқали (2.2.1-расмга қаранг) бошқарилади. Ушбу структуранинг афзаллик томони анча осон кечади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling