Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш
Download 0.63 Mb.
|
0.01.Диссертация иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар номи 2015 2017 2018
3.3.1-жадвал.
«Lux Textile» ҲК нинг номолиявий активларга инвестициялар (минг сўм)186
Жадвал маълумотларига кўра, асосий капиталга ёки кенгайтириш, реконструкция, модернизация ва техникавий қайта қуроллантириш учун киритилган инвестициялар 2018-йили 2020-йилга нисбатан 1891855 минг сўм ёки 2,7 баробарга ошган. 2018-йилда бошқа йилларга нисбатан инвестиция сарф қилиниши сабаби таҳлил қилаётган йилларимиз ичида транспорт ва бошқа воситаларга мос равишда, 140000 минг сўм ва 2851202 минг сўм сарфланган. 2018-йил асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 2991202 минг сўми банклар кредитлари асосида амалга оширилган. Шунингдек, 2020-йилда эса асосий капиталга киритилган инвестицияларни 1099347 минг сўм ёки 35%дан ортиқроғи корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. Жумладан 388091 минг сўм, қолган 65 % и ёки 711256 минг сўми эса банк кредитлари асосида амалга оширилган. Корхоналарда бошқарув қарорларини қабул қилишда сифатни бошқариш воситаларига асосланган усуллар: ISO 9000 сериясига асосланган жараёнга ёндошиш; сифат менежментининг 7 та асосий воситалари; сифат, функционаллик ва тажовузкорлик концепцияси; сифатни мутлақ бошқариш концепцияси; вақт омилларини бошқариш концепцияси; олти сигма; “тежамкорлик билан ишлаб чиқариш”; дельфи усули187. Бошқарув қарорини қабул қилишда ҳам барча омиллар ва мезонларни ҳисобга олиш шарт, чунки менежментда барча жараёнлар тизимли боғланган. Битта омилни ҳисобга олмаслик натижасида қарор ижроси орқали кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Бошқарув қарорларининг самарадорлиги ва таъсир кўрсаткичлари сифатида мажмуавий баҳолаш элементлари: мақсад ва вазифалар; элементларнинг изчиллиги; мижозларнинг ишлашдан қониқиш даражаси; такрорий мурожаатлар сони188. Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш сифат кўрсаткичларига қуйидагилар киради: қабул қилиниши кўзда тутилаётган қарорларни замонавий талаблар асосида ёки жаҳондаги илғор ғоялар билан хамоханглиги; қабул қилиниши мумкин бўлган қарорларни илмий асосланган ахборотлар билан ишончлиги; алтернатив вариантлар устида пухта ишлаш; қабул қилинган қарорлардан рақамлаштиришда фойдаланиш; қабул қилинаётган қарорларни ишлаб чиқишда ходимларни кенг жалб этилганлиги ва улар учун ижодий муҳитнинг яхшиланганлиги. Қарор қабул қилувчи раҳбарнинг қадриятлар тизими бу ечимни танлашда ҳал қилувчи омиллардан биридир189. Корхона юқори самарадорликка эга бўлишлик имкониятлари ичида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: -алтернатив вариантлар ичидан ўзига мос ечимни танлаб олиб уни ишлаб чиқиш жараёнига жалб этиш ҳисобига юқори самарадорликни ошириш; -корхона ташкилий тузилишини оптималлаштириш. Бошқарув қарорларини натижалари қуйидагиларда кўринади: - қарорнинг сифати; -ўз вақтида бажарилиши; - мақсадларга мувофиқлиги даражаси; -муваффақият кўрсаткичлари мезонлари; -мижозлар талаблари; -барқарорлик; -ривожланиш имконияти; -қарор қабул қилиш тартибини такомиллаштириш даражаси ва бошқалар. Бошқарув қарорини иқтисодий самарадорлиги корхонани режалаштириш функциясини амалга ошираётгандаёқ намоён бўлади, яъни бизнес режа тузишдан олдин корхонанинг молиявий режасининг ҳар бир бўлимида бир неча муқобилини орасидан энг оптимали танлашга ҳаракат қилинади. Ана шу муқобилини танлаш жараёнида ҳар бир бўлим режасини иқтисодий баҳоланади, сўнг режага киритилади. Корхонанинг асосий мақсади ҳам аввало фойда олиш экан, ана шу мақсад йўлида имкон қадар ҳаражатларни минималлаштиришга ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилади. Шу йўлда корхона ҳаражатлар ва эришилиши кўзда тутилган фойдани таққосламай иқтисодий самарадорликка эриша олмайди. Корхона ўз мувофиқлаштириш функциясини бажарар экан, режани амалга оширишда юзага келаётган носозликларни бартараф этиш учун оператив қарорлар қабул қилишига тўғри келади. Бошқарув қарорларини амалиётга жорий қилинганида, ҳаражатларни минималлаштиришда ёки олинган ортиқча маҳсулот қиймати, уни тайёрлаш ва амалга ошириш харажатларининг нисбатида акс этади. Ортиқча маҳсулот фойда, харажатларни камайтириш ва кредит олиш шаклида тақдим этилиши мумкин. Иқтисодий самарадорлик инсон ва компаниянинг барча эҳтиёжларини амалга ошириш билан боғлиқ. Бошқарув қарорларини ижтимоий самарадорлиги бошқарув қарорларининг ижроси орқали корхона ходимлари орасида ташкилий маданиятни вужудга келишида, ижобий ташкилий иқлимни яратилишда ёки ижтимоий мақсадлар: маълумотга, билимга, ижодий меҳнатга, ўзини намоён қилишга, мулоқотга, дам олишга бўлган эҳтиёжида акс этганлигида намоён бўлади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling