Рустамова сайёра хатамовна қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш


Download 0.63 Mb.
bet38/41
Sana09.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1085280
TuriДиссертация
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
0.01.Диссертация иши

Учинчи боб бўйича хулосалар
Бошқарув қарорларини қабул қилишда оптималлаштириш орқали корхоналар бошқарув самарадорлигига эришиш учун қарор қабул қилиш усулларини такомиллаштириш, бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, бошқарув қарорлари ижросини таъминлаш, уни бошқарув самарадорлигига таъсирини ошириш масалаларини кўриб чиқиш асосида қуйидаги хулосалар ишлаб чиқилди:

  1. Бошқарув қарорларини қабул қилиш тўғрисидаги назарий маълумотларни йиғиш асосида биз уларни «3С модели» га бирлаштирган ҳолда унинг усулларини такомиллаштирдик. Бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари жуда ҳам хилма хил. Аниқлик, ноаниқлик шароитида қарорлар қабул қилинганда бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари турлича бўлади.

2. Бошқарув қарорлари корхона ва ташкилотларни бошқаришда энг муҳим ва долзарб ҳисобланар экан, бошқарувга вазиятли ёндашув мавжуд экан, қарор қабул қилишнинг айнан мана бу усули самарали дейиш қийин. Негаки раҳбар вазият юзасидан келиб чиқиб юқоридаги қарор қабул қилиш усулларидан бирини танлайди.
3. Бошқарув қарорларини қабул қилишни рақамли технологиялар ёрдамда такомиллаштириш эса ўз навбатида корхонанинг ҳозирги замон билан ҳамнафаслилигини таъминлаши билан бирга, маъмурий ва бошқа молиявий ҳаражатларни қисқаришига сабаб бўлади. Рақамли технологияларни ривожланиши оқибатида бошқарув структурасида баъзи бўғинлар қисқаради, бу ўз навбатида ахборотларни фильтрланиб кетиши ёки қайта алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам катта ёрдам беради. Бундан ташқари бошқарув қарорларини қабул қилишда рақамли технологияларни такомиллаштириш вақт ва ахборот каби бошқарув қарорларига таъсир кўрсатувчи муҳим омиллардан оқилона фойдаланишга олиб келади.
4. “Lux textile” ҳусусий корхонасида ишлаб чиқаришнинг хомашё матосини тайёрлаш жараёнида иштирок этувчи ходимлар қисқартириш корхона фойдасини оширишга олиб келиши асосланган. Бу эса корхонанинг ишчи ҳодимларга тўланаётган маблағларни тежашга, тежалган молиявий ресурсларни ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтиришга, оқибатида корхона фойда ҳажмини ошишига ва корхонанинг молиявий томонига ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга, ахборотлар алмашинувида фильтирланишларни камайишига ҳам олиб келади.
5. ”Lens invest textile” МЧЖга илмий асосланган самарали инновацион қарор қабул қилиш ҳамда инновациялар киритиш билан шуғулланадиган махсус бўлинмани киритиш орқали қарор ижроси самарадорлигини оширишга, ҳамда ноаниқлик шароитда хавф хатарни минималлаштиришга олиб келади.

ХУЛОСА
Диссертация иши натижаларидан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларга келинди:
1. «Бошқарув қарорлари» тушунчаси бўйича кўплаб олимларнинг қарашлари ёки таърифлари тизимлаштирилган. Жумладан келтирилган таърифларда «бошқарув объектига нисбатан», «вазиятни таҳлил қилиш», «башорат қилиш ва энг яхши вариантни танлаш», «ахборотни таҳлил қилиш ва мақсадга эришиш», “алтернатив шаклини танлаш жараёни”, “мажбуриятларини бажариши шарт бўлган танлов” ва «бир тўҳтамга келиши ҳамда тўғри ташҳис қўйиш жараёни» каби тушунчалар билан фарқланиши асосланган. Бошқарув қарорларининг технологик аҳамияти бу бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган техник, ахборот ресурслари билан таъминланган бўлиши тушинилади.
2. Бошқарув қарорларини қабул қилиш мезонлари қуйидагилар ҳисобланади: муҳимлик мезони (кутилаётган фойда ва зарар хажми орқали аниқланади); такрорланиш мезони (яъни такрорланишини ифодаловчи қиймат); зудлик (гап зудлик билан қабул қилинган қарор ёки узоқ вақт кутиш мумкин бўлган қарор ҳақида кетмоқда); тикланиш қобилияти (баъзи қарорларнинг ижроси амалга ошгандан кейин уни тўғриласа бўлади, баъзиларини эса тўғрилаш катта йўқотишлар сабаб бўлади); муқобиллар миқдори (баъзи қарорларда 2 дона муқобил(бинар), яъни ҳа ёки йўқ жавоби етарли бўлса, баъзи қарорларда кўплаб вариантлар орқали амалга оширилиши зарур.
3. Андижон вилояти иқтисодиётида тўқимачилик корхоналарни бошқарув қарори ва иқтисодий самарадорлигини ўзгариш тенденциялари бўйича [0;2] оралиқ мезонлар асосида баҳолаш даражалари ишлаб чиқилди;
4. Тўқимачилик корхоналарида бошқарув қарори самарадорлиги кўрсаткичи қуйи [0;1] оралиқда бўлган корхоналарга “Чин илҳом” МЧЖ (2021 йилда 0,93), ўрта [1,01;1,5] оралиқда “Хатекс” МЧЖ (2021 йилда 1,11), "Best tekstile" МЧЖ (2021 йилда 1,26), юқори [1,51;2] оралиқда Lens_Textile_invet МЧЖ (2021 йилда 1,86) кирган. Андижон вилоятида тўқимачилик корхоналарида иқтисодий қарор қабул қилишда бошқарув қарорлари самарадорлиги ва иқтисодий самарадорликни ўсиш коэфицентлари юқори бўлган. Бунга сабаб сўнгги йилларда мамлакатда тўқимачилик корхоналарига берилаётган эътибор жуда ҳам каттадир. Жумладан, корхоналар энг сўнгги техникалар билан таъминлангани учун иқтисодий қарорларнинг самарадорлиги ўсган.
5. Корхонанинг стратегик мақсадларига эришиш даражасини баҳолаш кўрсаткичи тизими ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, технологик, хуқуқий ва экологик самарадорлигини киритиш асосида такомиллаштирилган ва унинг ишлаш механизми таклиф этилди;
6. Омиллар ўртасида ҳисобланган эҳтимоллик 0,05 дан катта бўлмаслик шарти қўйилади. Масалан, корхона ишчи-ходимлар сони LN_KIS ва корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати LN_ICHQ ўртасида хусусий корреляция коэффициенти , ва га тенг бўлган.
7. “Lens Textile invest” МЧЖни бошқарув самарадорлигини ошириш даражасини аниқлаш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, асосий ишлаб чиқаришда банд бўлганлар, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ҳамда корхона ўртача иш ҳақи миқдори омиллари асосида меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини 2022-2026 йиллар учун прогноз параметрлари ишлаб чиқилди;
8. “Lens Textile invest” МЧЖда аниқланган кўп омилли эконометрик модель шуни кўрсатадики, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми (lnMICH) ўртача 1,0 фоизга ортса, меҳнат унумдорлиги (lnMU) ўртача -0.31 фоизга камайиши мумкин. Асосий ишлаб чиқаришда банд бўлганлар (lnAICHB) ўртача 1,0 фоизга ортиши, меҳнат унумдорлигини (lnMU) ўртача 0.55 фоизга ортишига олиб келади. Корхонада ўртача иш ҳақи миқдори (lnIHOM) ўртача 1,0 фоизга ошиши, меҳнат унумдорлиги ҳажмини (lnMU) ўртача 0.23 фоизга камаяди.
9. Бошқарув қарорларини қабул қилишнинг «3С модели” илк маротаба креатив усулини киритиш асосида бошқарув самарадорлигини баҳолаш тизими ва уни амалга ошириш механизми асосланган.
10. Биз тахлилини олиб борган “Lux textile” ҳусусий корхонасида ишлаб чиқаришнинг хомашё матосини тайёрлаш жараёнида иштирок этувчи ходимлар қисқартириш корхона фойдасини оширишга олиб келиши асосланган. Бу эса корхонанинг ишчи ҳодимларга тўланаётган маблағларни тежашга, тежалган молиявий ресурсларни ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтиришга, оқибатида корхона фойда ҳажмини ошишига ва корхонанинг молиявий томонига ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга, ахборотлар алмашинувида фильтирланишларни камайишига ҳам олиб келади.
11. ”Lens invest textile” МЧЖга илмий асосланган самарали инновацион қарор қабул қилиш ҳамда инновациялар киритиш билан шуғулланадиган махсус бўлинмани киритиш орқали қарор ижроси самарадорлигини оширишга, ҳамда ноаниқлик шароитда хавф хатарни минималлаштиришга олиб келади.


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling