Révision du lexique


Download 128.15 Kb.
bet2/9
Sana31.03.2023
Hajmi128.15 Kb.
#1312594
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
tayyor

Revision du lexique.
1.Ҳамма мамлакатларда илғор кишилар тинчлик учун кураш олиб борадилар. 2. Ҳамма имтихонларга яхши тайёрланишингизга нима сизга халақит беради? 3. Мен сизнинг кеча келганингизни билгандим, аммо сизникига боришга аллақачон кеч бўлиб қолган эди. 4. Қаерда сиз франсуз тилини шунчалик яхши ўргангансиз-? 5. Мен уни зинапоядан иккинчи қаватга кўтарилаётганда учратдим. 6. Бу олмани тўрт бўлакка бўлинг. 7. Бугун биз 8-аудиторияда шуғулланамиз. 8. Маъруза бу аудиторияга ёқмади. 9. Ҳар куни эрталаб у қиз хонани йиғиштириш учун онасига ёрдам беради. 10. Бизнинг хонамизнинг эшиги тўғри боққа очилади, бу зинапоя эса иккинчи қаватга олиб чиқади. 11. Ҳамма Розанинг синглисидан икки ёш катталигини билади. 12. Бу чемодонни олманг, у сизга жуда оғирлик қилади. 13. Зинапоядан кўтарилиб у (бола) эшикни тақиллатди. 14 . Агар сиз ўзингиз бизникида эртагача қололмасангиз , унда қизингизни қолдиринг. 15. Қишгача мен ўзимга янги палъто сотиб олишга мажбурман. 16. Сўнгги йилларда бизнинг кўчамисда кўп янги уйлар қурилди. 17. Бу йил биз жуда кўп ишладик. 18. У (киши) менга ўз саёҳатидан жуда хурсанд эканлигини айтди. 19 . Сизларга ким тил тарихидан маъруза ўқийди? 20. У (киши) мени саёҳатим ҳақида ҳаммасини ҳикоя қилиб беришга мажбур қилди. 21. Кеча мен ундан жуда яхши маслаҳат олдим. 22. Аллақачон кеч бўлиб қолганлиги учун , биз яёв юрмасликка қарор қилдик, ва трамвайга ўтирдик. 23. У (киши) ҳаммага , иш икки соатдан кейин тайёр бўлишини айтди. 24. Сиз имтиҳондан ўтолмаганлигингизни айтдингиз. 25. Мен сизнинг жўнаб кетаётганлигингизни ўйлаганимда мени ғам босади. 26. Сиз билан бирга бормаганлигимдан мен афсусланмайман. 27. Мен у (қиз) билан ўтган йили танишган эдим. 28. Мен ҳамма ҳатоларимни тузатдим ва уларни бошқа такрорламайман. 29. Мен Марияга шунчалик ҳавас қиламан - ки , у шунча тилни яхши билади. 30. Ҳамма хурсандчиликларни ва қайғуларни у (киши) мен билан баҳам кўради. 31 Менга дўқ - пуписа қилмай қўяқолинг, мен сиздан ҳеч ҳам қўрқмайман. 32. Ўтган йили ёзда биз ҳам Кавказга борган эдик. 33. Ҳулқ атвори билан у (қиз) онасига ўхшайди. 34. Мен сиз билан жуда гаплашишни истардим. 35. Ундан сўранг, у театрга борармикан? 36. Умуммеҳнат конфедерацияси ҳамма меҳнаткашларни қўллаб - қувватлайди. 37. Космик кема илмий фазовий станция билан қўшилди . 38. Бу воқеа нимани билдиради? 39. Бу муаммога жавоб бермай, биз билан ҳазил қилмоқчи эмасмисиз? 40. Бизнинг савдо делегациямиз аеродромда Франсиянинг кўпгина ишбилармонлари томонидан кутиб олинди. 41. Бизни Рено заводи ишчилари жуда қизғин кутиб олишди. 42. Кеча мен Тошкент аеродромига, Дюпон фирмаси вакилини кутиб олишга чиқдим. 43. Белгиланган куни Мартина телестудияга келди. 44. У (қиз) тор қора кўйлак, чиройли туфли кийган эди. 45. У (қиз) бу танловда ғолиб чиқишга аввалдан ишонарди, чунки у (қиз) бунга жуда яхши тайёрланган эди. 46. Маруза бу аудиторияга ёкмади.

Download 128.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling