Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

 
 


6-боб. САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ УРУБЧИЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
Уруғчюшкнинг асосида селекциячининг унинг ўзи етиштирган надцан 
олган кам миқдордаги (бир неча қилограмм) уруғларни қайта-қайта 
кўпайтириб, хўжаликлар ва хавасқор сабзавотчилар ишлата оладиган кўп 
миқдорларга (бир неча тоннага) етказиш жараѐни ѐтади. УруЕЧИЛИК 
схемаси ва тизими яратилган навлар ўзларининг энг яхши хўжалик 
белгиларини сақлаб тура оладиган бўлишини ҳисобга олиб тузилган. 
Уруғларни купайтириш схемаси. Сабзавот ва полиз экинлари 
уруғчилиги бирламчи уруғчилик ва нав уруғчилигига бўлинади. 
Бирламчи уруғчилик районлаштирилган навларнинг суперэлита ва элита 
навларини (кук нўхат хусусида эса, супер-суперэлита навларини ҳам) 
етиштириб чиқариш ишларини ўз ичига олади.
1. Уруғчилик схемаси ва тизими 
Қаламчи уруғчиликни навларнинг оригинаторлари бўлмиш асослар 
мавжуд норматив хужжатларга мувофиқ (―Сабзавот, полиз кунлари, хашаки 
илдизмевалар ва хашаки карам элита уруғларини цщлаб чиқариш тўғрисида 
низом‖ ва ―Сабзавот, хашаки илдизмевалар 
ва
хашаки карам экинлари 
апробациясига дойр йўл-йўриқлар‖га лдувофик) ҳолда ва махсус ишлаб 
чиқилиб, тасдикданган методикалар бўйича олиб борадилар. 
Суперэлита деб навни етиштириб чиқарган қиши, яъни нав муаллифида 
бўлган, навга хос белгиларни ҳаммадан кўра кўпроқ акс эггирадиган 
дастлабки уруғларга айтилади. Суперэлита уруғлар навга хос сифатлари 
жиҳатидангина эмас, балки экишга бои, экиш сифатлари билан ҳам мавжуд 
давлат андозалари талабларига тўла- -гукис жавоб беради. Суперэлита 
уруғлардан ундирилган ўсимликлардан экиннинг нави ҳамда турига қараб 
100-200 кг атрофида келадиган озроқ миқдордаш кейинги авлод суперэлита ва 
элита уруғлари олинади. Суперэлита уруғлар энг қимматли ва навнинг 
таъриф-тавсифига тўла жавоб берадиган ўсимликлардан йиғалади. Элита 


уруғларни йишш учун кўпроқ михдордаги ўсимликлардан фойдаланилади, 
шунинг учун буларнинг орасида қиммати камроқ ўсимликлар ҳам бўлиши 
мумкин. Суперэлита ва элита уруғларни етиштиришда нав учун ҳарактерли 
бўлган б ел гил ар мажмуасини сақлаб қолиш мақсадида оилавий ва ялпи 
танлаш усуллари қўлланилади. Суперэлита етиштирщда танлаш кескинлиги 
кўпи билан 5-6 фоизни ташкил этса, илдизмевали ўсимликлар элитасини 
етиштиришда кўп деганда 15 фоизни, карам билан пиѐз хусусида кўп деганда 
25, қовоқдошларга мансуб эхинлар, исмалоқ ва ханд маккажўхори хусусида 
кўпи билан 50 фоизни ташкил этади. Суперэлита ўсимликлар гетерозигот 
бўлиб, белгилари ажралиш Ҳодисасига учраши мумкин, шунга кўра элита 
ўсимликларнинг нав (ирсий) сифатлари суперэлита ўсимликлардагига 
ҳараганда пастроқ бўлади. 
Нав уруғчилиги бирламчи уруғчиликнинг давоми бўлиб ҳисоб- ланади. У 
элита уруғларни кўпайтириб бориш билангина кифояланиб Ҳолмай, балхи 
навга хос сифатларни сахдаб қолиш мақсадини ҳам кузда тутади. Шу 
муносабат билан уруғчилик хўжаликлари уни Уруғларни хупайтиришнинг 
мавжуд схемаларига мувофих олиб борадилар. Элита ўсимликлардан 
олинадиган навли уруғлар биринчи репродукция деб, шу биринчи 
репродукциядан олинганлари эса, иккинчи репродукция деб аталади ва 
хоқазо. Навли уруғларнинг ирсий сифатлари (нав сифатлари) элита уруғлар 
сифатларидан кўра пастроқ бўлади ва ҳар хайси янги репродукция сари 
тобора кўпроқ пасайиб боради, бошқача айтганда, уруғчилик жараѐнида 
етишти- риладиган уруғлар миқдори кўпайган сайин уруғларнинг навга хос 
сифатлари кейинги ҳар бир авлодда ѐмонлашиб боради. Уларнинг нав 
тозалигини сақлаб бориш учун тегишлича танлаш ва парвариш- 
лаш
Усулларини қўлланиш зарур бўлади. 
Кўпайиш коэффиценти юқори бўлган сабзавот экинлари: карам, 
бақлажон, қалампир, физалис, тури, Шолғом, редиска, шунингдек ѐпих 
ерларга экиладиган помидор ва бодрингнинг элита уруғлари бир марта 
репродукцияланади. Биринчи репродукция уруғлари товар экинлар учун 


ишлатилади. Бошқа ҳамма (дуккаклилардан ташқари) сабзавот ва полиз 
экинларининг элита уруғлари икки марта репродукцияланади. Товар 
экинлари учун иккинчи репродукция уруғлари ишлатилади. Кўпайиш 
коэффиценти паст бўлган дуккакли сабзавот экинларининг уруғлари уч марта 
репродукцияланади. Товар экинлар учун буларнинг учинчи репродукция 
уруғлари ишлатилади. Сабзавот маккажўхорининг элита уруғлари кўп 
марталаб репродукцияланади. 
Элита уруғлари ишлаб чиқариш хажмларини белгилаш ва репро- 
дукциялар учун уруғчилик хўжаликларига уруғлар беришда уруғларни 
кўпайтиришнинг ушбу схемасига амал қилиб борилади. 
Уруғчилик ишининг элитадан то охирги репродукциягача бўлган Ҳамма 
босқичлари тасдикланган ва маълум муддатга жорий этиладиган давлат ва 
соқа стандартларига қаттиқ амал қилинган ходца олиб борилади. Ушбу 
стандартлар уруғларнинг навга хос ва экинбоплик сифатларини, 
ўсимликларни парваришлаб етиштириш хоидалари, синовдан ўтказиш 
усуллари, уруғларни ўраб-жойлаш, маркировка қилиш, транспортда олиб 
бориш, саклаш ва тегишли хужжатларни расмийлаштириш усулларини 
белгилаб беради. Ҳар бир тадбирнинг тўғри амалга оширилишини 
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хошидаги 
Уруғликларни сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат 
маркази ва унинг жойлардаги булинмалари назорат қилиб боради. 
Уруғчилик тизими. Сабзавот экинлари билан олиб бориладиган селекция-
уруғчилик ишининг ягона давлат тизими давлатга ҳарашли илмий-текшириш 
муассасаларини, 
хўжаликларни 
ва 
турли 
мулкчилик 
шаклидаги 
қорхоналарни бирлаштиради. Бу тизим қуйидаги бупшларни ўз ичига олади. , 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling