Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

 Муаллиф 
 
 


К И Р И III 
Селекция ва уруғчилик илм ва укув фанн сифатнда. Уларнинг 
вазифалари. Қишлоқ хўжалик ўсимликларининг янги навларини яратиш 
тўғрисидаги фан ўсимликлар селекцияси деб аталади (лотинча selectio 
сўзидан олинган бўлиб, таржима қилинганида танлаш ѐки саралаш деган 
маънони билдиради). Табиатда мавжуд бўлган ѐки эқилиб келаѐтган 
ўсимликларнинг энг яхшиларини танлаб олиш ўтмишда селекциянинг 
бирдан-бир, ягона усули бўлиб келди, шу муносабат билан танлаш деган 
тушунча янги навларни етиштириб чиқаришга дойр ишларнинг мазмунига 
авваллари тўла-тўкис мувофиқ келар эди. Замонавий селекция муқаррар 
равишда ўтказиладиган танлаш билан бир қаторда талайгина янги методлар, 
усул-амаллар ва воситалардан фойдаланади. Селекцияни ўсимликларнинг 
ирсиятига уларни парваришлаб етиштириш шароитларига мос равишда 
тўхтовсиз ўзгартириб бориш жараѐни деб, тирик вужуд яратишдек ниҳоятда 
мароқли ижодий жараѐн деб тасаввур қилиш мумкин. Академик Н.И. 
Вавиловнинг ибораси билан айтганда, селекция инсон томонидан бошқариб 
бориладиган эволюциядир. У селекцияни "илм деб, санъат деб, қишлоқ 
хўжалик ишлаб чиқаришининг маълум бир тармоғи деб қараш мумкин деб 
ѐзган зди. 
Селекциянинг илмий-назарий базаси организмларнинг ирсияти ва 
ўзгарувчанлигини ўрганадиган фан - генетикадир. Ўсимликлар селекциясида 
дастлабки материални яратиш, белгиларни баҳолаш ишлари, танлашнинг 
методлари ва йўналишлари, ташқи муҳит омиллари, парваришлаш 
технологиясининг элементлари муҳим аҳамиятни касб этади. 
Селекция ўсимликлар биологияси, биоқимѐси, ботаника, ўсимликлар 
цитологияси ва физиологияси, фитопатологияси, энтомологияси, экология, 
биотехнология билан махкам богланган бўлиб, математикани, маҳсулотларни 
қайта ишлаш технологиясини, ишлаб чиқариш иқтисодиѐти ва уни ташкил 
этиш асосларини билишни талаб қилади. 


Селекция мустақил фандир. У ўзига хос усул-амаллар, методларга, аниқ-
тайин белгиланган қонуниятларга, чунончи, янги организмлар юзага 
келишининг қонунларига асосланади. Н.И. Вавилов селекциянинг комплекс 
фан эканлигини таъкидлаб, бу фан қуйидаги еттита асосий бўлимлардан 
таркиб топади, деб ҳисоблаган: 

дастлабки нав, тур, туркум қуввати тўғрисидаги таълимот; 

ирсий ўзгарувчанлик тўғрисидаги таълимот; 

нав белгиларининг намоѐн бўлишида муҳитнинг роли тўғрисидаги 
таълимот; 

бир-бирига яқин формалар доирасида ҳам, бир-биридан ўзоқ турлар 
доирасида ҳам чатиштириш тўғрисидаги назария; 

селекция жараѐни тўғрисидаги назария; 

селекция ишининг асосий йўналишлари, масалан касалликларга қарши 
иммунитет юзага келтириш, ўсимликлариинг физиологик хоссаларини, 
технологик сифатларини, кимѐвий таркибини яхшилашга қарашилган 
селекция тўғрисидаги таълимот; 

айрим турдаги ўсимликлар селекцияси тўғрисидаги таълимот, яъни 
хусусий селекция. 
Ҳозир қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ―Сабзавот экинлари 
селекцияси ва уруғчилиги‖ ўқув фанида мужассам топган қуйидаги илмлари 
ва тармоқларини ажратиш расм бўлган. 
Ўсимликлар селекцияси - дастлабки материални танлаб олиб, ўрганиш ва 
тайѐрлаш, шунингдек ирсиятни ўзгартириш ва янги формаларни танлаб 
олишга дойр илмий усул-амалларни қўлланиш асосида қишлоқ хўжалиги 
экинларининг янги навларини етиштириб чиқариш тўғрисидаги фан. 
Навшунослик - ўсимлик навлари тўғрисидаги фан бўлиб, навларнинг 
келиб чиқишини, географик тарқалишидаги қонуниятларни, турли экологик 
минтақаларга экилганида морфологиқ биологиқ биокимѐвий ва хўжалик 
белгиларининг ўзгарувчанлигини ўрганади ва нав қандай мамлакатларга, 
қандай ерларга экилганида ўзининг хўжаликка қимматли белгиларини 


ҳаммадан кўпроқ юзага чиқаришини аниқлашга, яъни ареалини белгилаб 
олишга имкон беради. 
Уруғшунослик - ўсимлик уруғлари тўғрисидаги фандир, у уруғларнинг она 
ўсимликдаги уруғкуртак уруғланганидан бошлаб то янги ўсимлик майсалари 
униб чиққунича ўтадиган хаѐтини ўрганади ва уруғлик материали сифатини 
яхшилаш, уни таҳлил қилиш ва баҳолаш усул-амалларини ишлаб чиқади. 
Уруғчилик - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг бир тармоғидир, 
унинг вазифаси барча хўжаликларни ишлаб чиқаришга жорий этилган навлар 
ва дурагайларнинг юқори сифатли уруғлари билан таъминлашдан иборат. 
―Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги‖ ўқув фани сифатида 
қишлоқ хўжалиги экинларидан мўттасил юқори ҳосил олиш усулларини 
ишлаб чиқиш мақсадини кузда тутадиган агрономия фанлари қаторига 
киради. Бироқ, сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги экинларни 
парваришлаб, етиштириш шароитларига таъсир ўтказиш усулларини 
ўрганувчи дехқончилиқ агроқимѐ, ўсимликшуносликдан фарқ қилиб, 
ўсимликларга уларнинг табиатини ўзгартиришга имкон берувчи таъсир 
кўрсатиш усулларини ўрганади. У ўсимликларнинг уруғланиш ва гуллаш 
қонуниятларини, уруғларнинг шаклланиш ва етилиш қонуниятларини, 
уларни етиштириш, йиғиб-териб олиш усулларини ҳамда уруғлар сифатини 
ошириш ва навдорлик хусусиянини сақлаб қолишни таъминловчи қўшимча 
ишлов бериш усулларини ҳам ўрганади. 
Сабзавот ўсимликлари селекциясининг асосий вазифаси юқори ҳосилли 
бўлгани 
ҳолда 
сифатли 
маҳсулот 
берадиган, 
касалликларга, 
зараркунандаларга, ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига чидамлилих 
хоссаларини ўзида жам қилган, механизмлар ѐрдамида парваришлашга 
мослашган нав ва гетерозис дурагайларни яратиш ҳамда ҳосилини йиғиб-
териб олиш ва қўшимча ишлашдан иборатдир. Биологик ва хўжалик 
жиҳатдан муҳим бўлган белги ва хоссаларни битта ўсимликда жам қилиб 
Туплаш муаммосини ечиш илмий ва амалий селекциянинг қўлга киритадиган 
муваффақиятларига боғлиқ. 


Энг яхши нав ва дурагайларнинг уруғларини кўпайтириш ҳам жуда муҳим 
вазифадир. Нав умрининг ўзоқ; ѐки қиска бўлиши, унинг қанчалик катта 
майдонларга эқилиши ва ундан қанча хажмда маҳсулот олиниши уруғчилик 
ишининг қандай ташкил этилганига боғлиқ бўлади. Ана шунинг учун ҳам 
уруғлик ўсимликларни етиштириш, уруғларни йиғиб-териб олиш ва қўшимча 
ишлашнинг илмий асосланган технологияси сабзавот экинларидан мўттасил 
юқори ҳосил олишнинг ишончли кафолати бўлиб ҳисобланади. 
Уруғчиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардир: навларни янгилаш ва 
навларни алмаштириш жараѐнида навлар ва дурагайларнинг қимматли 
бўлишарини сақлаб қолиш; йўқолиб бораѐтган қимматли навлар 
генофогщини сақлаб қолиш; маҳаллий шароитларга мослашган истиқболли 
янги навлар ва дурагайларни жорий этиш; барча тоифадаги хўжаликларни 
юқори ҳосилли ва юқори сифатли уруғлар билан таъминлаб бориш; 
уруғларнинг сифати устидан давлат назоратини олиб бориш; уруғчилик 
соқасида жаҳонда қўлга киритилган ютўқларни амалиѐтга жорий этиш. 
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилигининг олдида турган 
вазифаларни муҳимлиги ушбу ўқув фанини ўрганишда чуқур билимлар; 
олиш заруратини туғдиради. Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги 
бўйича мутахассис қиши юқорида зикир этиб ўтилган ѐндош фанларнинг 
асосларини билиши ва умумий ҳамда хусусий селекциянинг барча 
бўлимларига, навшунослик ва уруғшуносликка, умумий ва хусусий 
уруғчиликка дойр билимларни чуқур ўзлаштириб олиши керак. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling