Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

2. Сабзавот экинларининг белгилари 
Белгиларнинг гуруҳлари. Жуда турли-туман бўлган мавжуд сабзавот 
экинлари ўзининг келиб чиқиши ва ботаник систематикада олган ўрни 
жиҳатидангина эмас, балки овқатта ишлатиладиган органларининг тузилиши 
жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Маҳсулдор органлари табиаги ва 
тузилишиниыг ҳар ҳиллиги бу экинларнинг белгилари ҳам турлича бўлишига 
олиб келади. Бундан ташқари, сабзавот экинлари талайгина бошқа белгилари 
жиҳатдан: барглари, поялари, гулларининг тўкисиши, ўсиши ва 
ривожланишининг суръатлари жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қил ад и ва 
хоқазо. Ҳар бир сабзавот экинининг тўкисиши ва хдѐт-фаолиянида ўзига хос 
хусусиятлари борки, шуларга қараб уни бошқаларидан ажратиб олиш 
мумкин. Бу хусусиятлар бир қанча ирсий омилларга боғлиқ бўлади ва бир 
қанча авлодлар давомида умумий тарзда такрорланиб боради. Ўсимликларга 
тўғри баҳо бериш ва селекция ишини муваффақият билан либ бориш учун 
ана шу белги ва хусусиятларни билши шарт. 
Белгилар - ўсимлик тўкисиши ва хаѐт-фаолиянининг алоҳида олинган, 
генлар ҳамда ташқи муҳит омиллари таъсири остида шаклланган шундай бир 
хусусиятларидирки, буларга қараб ўша ўсимликни бошқаларидан ажратиб 
олса бўлади. Сабзавот экинлари ўз белгиларининг турли-туман бўлиши 
билан ажралиб туради, шу сабабдан бу белгиларни ўрганиш ва амалий 
селекцияда улардан фойдаланиш қулай бўлиши учун улар қуйидаги 
гуруҳларга бирлаштирилади: морфологиқ анатомиқ физиологиқ биологиқ 


биокимѐвий белгилар ва хўжалик белгилари. 
Морфологик белгилар — ўсимликлар ва органларининг ташқи 
тузилишидаги хусусиятларни маҳсулдор органлари, баргларининг катта-
кичиклиги, шакли ва рангини; анатомик белгилар — органларининг ички 
тузилишини (меваларидаги уруғ уяларининг катта-кичиклиги, табиатини, 
илдизмевалилар ва бошқаларда ѐгочлик ривожланиши ва бошқаларни); 
физиологик белгилар - ўсимликлар хаѐт-фаолиянининг хусусиятларини ѐки 
уларнинг муҳит омилларига талабчанлиги, сезувчанлиги ва буларга нечоғлик 
чидамлилигини; биологик белгилар - ўсимликларнинг ўсиши ва 
ривожланишидаги хусусиятларни ѐки вегетация даври ҳамда айрим фазалар 
орасидаги даврларнинг қанча давом зтишини; биокимѐвий белгилар — 
таркибидаги қандлар, оқсиллар, ѐглар, витаминлар, ферментлар ва бошқа 
моддаларнинг сифати ва миқдорини ифодалайди. Белгиларни гуруҳҳарга 
бўлиб тасвирлаш шартли равишда келтирилган, битта белгининг ўзини бир 
неча гуруҳга киритиш мумкин. Одатда ўсимлик мазкур пайтда қайси 
белгилар гуруҳига қараб баҳоланаѐтган бўлса, белги ҳам шу гуруҳга киради, 
деб ҳисобланади. 
Хўжалик белгилари — хўжалик учун ижобий, хўжалик учун салбий ва 
хўжалик учун бефарқ, яъни нейтрал белгиларга бўлинади. Ижобий белгилар 
қаторига 
ўсимликнинг 
экишга 
яроқлилиги 
ва 
етиштириладиган 
маҳсулотининг сифатини, тезпишарлилиги, чидамлилигини, бошининг 
тигизлигини (карамда) белгиловчи белгилар; салбийлари қаторига - экинни 
етиштиришни қийинлаш- тирадиган ва етиштирилган маҳсулотни кам яроқли 
қилиб қўядиган белгилар киради (помидор меваларининг серқирралилиги, 
карам бошининг юмшоқдиги, касалликларга мойиллиги). 
Юқорида айғиб ўтилган гуруҳҳардан ҳар бирига кирадиган белгилар 
хўжалик учун ижобий ѐки салбий белгиларга мансуб бўлиши мумкин. 
Масапан, сабзи навининг хўжаликдаги киймати силлиқ, юзали 
илдизмевасининг шакли (морфологик белгилари), ўзаги билан ѐгочлигининг 
миқдори кўплиги (биокимѐвий белгилари), кургоқчиликка чидамлилиги 


(физиологик белгилари), сақлаб к.уйилганида тиним даврининг ўзоқ бўлиши 
билан белгиланади. 
Айрим белгиларнинг хўжалик киймати барча экинлар ва битта экиннинг 
ҳар ҳил навлари учун муларко ўзгармай турадиган катталиқ миқдор эмас. У 
экинни экишдан кўтилган мақсад ва уни етиштириш шароитларига қараб 
ўзгариб туради. Масалан, помидор меваларининг йирик бўлиши салатбоп 
навлар учун ижобий бўлса, мевалари яхлит ҳолда қонсервалагпга 
ишлатиладиган навлар учун салбийдир. Лекин, юқори ҳосилдорлиқ 
таркибидаги озиқ моддаларнинг кўп бўлиши, касаллик ва зараркунандаларга 
чидамлилиқ ҳосилини механизмлар ѐрдамида етиштириб, йиғиб-териб 
олишга яроқлилик сингари белгилар Кўпчилик экинлар учун хужапикда 
қимматли белгилар бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир сабзавот экини учун турли 
гуруҳларга мансуб бўлган маълум белгилар мажмуаси хосдир. Селекция- 
уруғчилик ишларида бир навни иккинчисидан ажрата билиш, фарқ қила 
олиш муҳим. Бунинг учун мазкур нав учун хос бўлган апробацион 
белгиларнинг маълум гуруҳларидан иборат бўлмиш нав белгиларини билиш 
керак. Навлар одатда бир эмас, балки бир неча белгилари билан бир-биридан 
фарқ қилади, ана шу белгилар нав учун ҳарактерли бўлган ва нав 
белгиларининг мажмуаси деб аталадиган гуруҳни ташкил қилади. Бу гуруҳга 
кўпинча хўжалик аҳамиянига эга бўлиб, тез аниқлаб олинадиган ва навни 
аниқ-равшан ҳарактерлаб берадиган морфологик белгилар киради. Навни 
тўла-тўкис таърифлаб бериш учун бошқа гуруҳларга мансуб белгилар Ҳам 
муҳим бўлиб ҳисобланади (гарчи булар нав мажмуасига кўпинча 
кирмайдиган бўлса ҳам). 
Табиатан қандай намоѐн бўлиши ва қай тарзда наслдан наслга ўтиб 
боришига қараб сифат белгилари ва миқдор белгилари тафовўт қилинади. 
Сифат белгилари ўсимлик органларининг шакли, ранги ва тузилишида 
маълум хусусиятларнинг борлиги ѐки йўқлигини кўрсатса, миқдор 
белгиларини осонгина улчаб кўриш, ҳисоблаб чиқиш, торозида тортиш йўли 
билан аниқлаб олиш ва рақамлар билан ифодалаш мумкин. Бу белгилар 


ўртасида, моқият эътибори билан айтиладиган бўлса, катта фарқҳар йўк. 
Лекин сифат белгилари муҳит таъсири остида деярли ўзгармайди, миқдор 
белгилари эса, экинни парваришлаш шароитларига кўпинча сезгир бўлади. 
Адабиѐтда белгилар баъзан асл белгилар, яъни ўсимликлариинг 
тузилишидаги морфологик хусусиятларни кўрсатадиган белгиларга ва улар 
хаѐт-фаолиянининг физиологиқ биологик ва биокимѐвий хусусиятларини 
белгиловчи хоссаларга бўлинади. Ваҳоланки, буларнинг биринчиси ҳам, 
иккинчиси ҳам бир ўсимлик формаларини бошқаларидан ажратиб олиш, 
фарқ қилишга бир хилда имкон яратади. Шунинг учун ҳам бу 
тушунчаларнинг бирини иккинчисига карама-қарши қўйиш ярамайди. 
―Белга‖ атамаси ўсимликларнинг Ҳамма хусусиятларига нисбатан тадбиқ 
этса бўлаверадиган бир мунча умумий Тупғунча бўлиб ҳисобланади ва зарур 
ҳолларда ―хосса‖ атамасини ишлатиш имкониятини истисно этмайди. 

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling