Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий


Ўзбскистонда селекция-уруғчилик ишлари


Download 3.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/151
Sana03.12.2023
Hajmi3.5 Mb.
#1806389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151
Bog'liq
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Ўзбскистонда селекция-уруғчилик ишлари. Ўзбекистонда сабзавот 
экинлари селекцияси ўз тараққиѐтида бир нечта босқичларни босиб ўтди, 
чунончи оддий ҳалқ селекцияси, саноат ва илмий селекция йўли билан иш 
олиб борилди. 
Номлари сақланиб колмаган ўзбекистонлик ҳалқ селекционер- лари ҳозир 
ҳам ўз аҳамиянини йўкотмагап пиѐз, бодринг, илдиз- мевапи сабзавотлар, 
тарвуз, қовоқнинг ажойиб навларини, мисли курилмаган бир-қанча қовун 
навларини яратдилар. Буларнипг кўпчилиги навни яхшиловчи танловдан 
ўтиб, илмий муассасалар томонидан ажратиб олипган ва мамлакатимизда 
районлаштирилган навлар бўлиб келди ѐки шуццай бўлиб қолмоқда. 
Жайдари қовун навларини яратишда мамлакатимиз ҳалқ селекциясининг 
қўлга киритган ютўқлари айпикса эътиборга лойик. Ҳозир республикада 
экиладиган қовунларпипг 160 дан ортиқроқ навлари учрайди. Қовунларнинг 
районлаштирилган 33 нави орасида 8 та жайдари нав ва ҳалқ селекцияси 
томонидан етиштирилган 18 та нав бор. Неча-неча асрлар давом этиб келган 


танлаш натижасида ялоқида олинган ҳар бир қовунчилик ўчоғидаги маълум 
Тупроқ-иқлим ва тарихий шароитларда ўша жойларнинг ўз қовунлари 
яратилган, булар кейинчалик асрлар бўйи экиб келинган. Шу нарса маълум 
белгиларнинг авлодларда мустахкамланиб қолишига олиб келган. Шунинг 
учун ҳар бир қовунчилик ўчоғига унинг ҳалқ томонидан яратилган ўз 
навлари хосдир. Бу навлар бошқа шароитларга кучирилганида ҳосилдорлиги 
ва мевасининг таркибидаги қанд миқдори кўпинча камайиб кетади, вегетация 
даври ўзайиб қолади. 
Ўзбекистон Республикасида жуда хилма-хил жайдари қовоқ навлари бор. 
И.М.Ашеров маълумотларига Қараганда, мамлакатимиз хўжаликлари ва 
томорқаларида экиладиган қовоқларнинг 140 тадан ортиқ, хилдаги навлари, 
жумладан, мускат қовоқ-57, йирик мевали- 45 ва каттик пўстли-38 қовоқ 
навлари учрайди. Қовоқ навлари Зарафшон (50), Амуҳарѐ куйи оқими 
водийларида (39), Фаргона водийсида (29) ҳаммадан кўп. 
Сабзавот ва полиз экинлари селекцияси за уруғчилиги юзасидан режа 
асосида олиб бориладиган ишлар мамлакатимизда 1913-1915 йиляарда. 
Туркистон ва Мирзачўл қишлоқ хўжалик тажриба стан- циялари 
яратилганидан кейин бошланди, ўшанда бу станциялар жайдари ва ажнабий 
навларга киѐсий баҳо бериш ишларини бошлаб юборган эдилар. 
Сабзавот ва полиз экинларининг бой генофондини ўрганиш ва бу 
ўсимликлар селекциясига дойр ишларни авж олдиришда Бу- туниттифоқ 
ўсимликшунослик институтининг У рта Осиѐ тажриба станцияси (ҳозирги 
Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий-текшириш институт, унинг Сурхонҳарѐ 
ва Андижон вилоятларида иккита тажриба бўлими бор), шунингдек 
Бутуниттифоқ 
ўсимликшунослик 
институги 
томонидан 
ўтказилган 
экспедиция 
текширувлари, 
сабзавот 
ва 
полиз 
экинлари 
жаҳон 
коллекцияларини йиғиш ва ўрганиш ишлари катта ролни ўйнади. Ҳозир 
тилга олиб ўтилган станция Афгонистонга кдяинган экспедициядан қайта 
туриб, Н.И. Вавилов 1927 йилда Тоипсентда тухтаган махал ида унинг 
ташаббуси билан очилган эди. 1927 йилгача бу станцияиинг ўз ерлари 


бўлмагап ва у ўз коллекцияларини бошқа қишлоқ хўжалик муассасаларига 
жойяаштирар эди. 1928 йили станцияда сабзавот экинлари навларини синаш 
бўйича мамлакатимиздаГи биринчи участка ва уруғларни иазорат қилувчи 
лаборатория ташкил этилди. 1933 йили бу ерда селекция маркази очилди. 
Станцияда йирик селекционер олимлар - полиз экинлари соқасида Н.Е. 
Житенева, К.И. Пангало, бодринг соқасида - С.Г. Габаев, итузумдошлар 
оиласига мансуб экинлар соқасида - С.И. Доброқотовалар ишлар эдилар. 
Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий-текшириш институти жуда бой 
коллекцияии йиғиш, сақлаб бориш ва ўрганиш билан бир қаторда сабзавот ва 
полиз экинлари нав-хилари, яъни сортиментини кенгайтириш ва яхшилаш 
И1иига катта хисса қўшди. Ўзбекистоида полиз экинларининг 70 дан ортиқ, 
сабзавот экинларининг 20 дан ортиқ навлари экилади. Бу ўлкада ҳозир полиз 
экинларининг 2,7 мингга яқин ва сабзавот экинларининг 1,3 мингга яқин 
намуналаридан тузилгаи коллекциялари бор. 
Сабзавот, полиз экинлари ва картошка илмий-амалий селекцияси ва 
уруғчилигининг ривожланишига Ўзбекистон сабзавот тажриба станцияси 
катта хисса қўшди. Иккинчи жаҳон уруғидан кейин бу станция қайта ташкил 
этилиб, Ўзбекистон сабзавот-картошка тажриба станциясига аилантирилди, 
1961 йилда эса у қайтадан тузилиб, Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва 
картошкачилик илмий-текшириш институтига аилантирилди. Ҳозир бу 
институшиэт мамлакатимиздага асосий минтақаларда жойлашган 8 та таянч 
бўлимлари бор. Станция фаолияни даврида селекциояеряардав П.Н.Дудко, 
А.Г.Ниқулина. М.Н. Қўлаковалар сабзавот ва полиз эхинлари селекциясида 
катта ютўқларга эртцдияар, улар полиз экинларининг кўпгина жайдари 
навларини ажратиб олиб, якга бодринг, бош карам навларини яратдилар, 
пиѐз, сабзи ва бошқа сабзавот экинларининг навларини яхшиладтшар. 
Тажриба 
станцияси 
полиз 
экинлари 
селекцияси 
институтига 
айлавггарганидан кейин бу ишларни А.С. Хакимов, С.К. Кучқоров, И.М. 
Ашеров. А.С. Шчукина, Р.А. Хакимов, А.М. Аббосов, Е.В. Ермолова, А. 
Юсупов. А. Обидов, И. Эсонов, Е.О. Серковалар муваффақият билан дазом 


эттирдилар. Сабзавот ва полиз экинлари уруғшунослиги ва урупшлигига А.С. 
Хакимов, Т.Г. Муминов, Р.С. Рахимова каттапша хисса кушшцди. 
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчшшга соқасида машха- 
катимиздаш қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари катташна шя олиб 
бормовдалар. Қўлингаздага дарсликда баѐн қалинаѐгган ўқув фани ―мева-
сабзавотчилик ва ўзумчилик‖ мутахассислиш бўйича таълим олаѐтган 
талабаларга Тошкент давлат аграр уяиверситещда, Самарқанд ва Аццижон 
қишлоқ хўжалик институтларада укитилади. Тошкент давлат аграр 
университетида профессор Н.Н. Балашев (1902-1977) картошка уруғчилигага 
оид масалаларни ривожлаптиришга катта хисса қўшди. Бу ерда Ўринбой 
деган тез пишар тарвуз, Роқат қовун навлари, Серсув деган иссиқдона 
бодринг нави ва Навбаҳор деган гетерозис дурагай нави (В.И.Зуев, 
Р.Еаниқужаева). очиқ ерга экишга мўлжалланган Омад ва Талаба номли 
бодринг навлари (С.М.Межитов, В.И.Зуев) етиштириб чиқарилди, бодринг ва 
полиз экинлари гуллашининг биологияси ва уруғчилигага дойр катта ишлар 
олиб борилди. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида Д.Т.Аб- дуҳаримов 
билан Т.Э.Останақўловлар картошка уруғчилигага дойр бир қанча илмий 
ишларни бажардилар, бу экиннинг юқори ҳосилли навларини яратдилар. 
Полиз экинлари селекцияси соқасида мамлакатимизда айникса катта 
муваффақиятлар қўлга киритилди. Илмий муассасалар томонидан 60 та 
қовун, 17 та тарвуз, 4 та қовоқ навлари селекция йўли билан ажратиб олиниб, 
текисланди. Шу вақтга қадар булардан тегишлича 25; 10 ва 4 та навлар 
районлаштирилган. 


I қисм.
УМУМИЙ СЕЛЕКЦИЯ

Download 3.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling