Сабзавот экинларидан мўттасил ва юқори ҳосил олиб туришда маҳаллий
Селекция ривожланишининг асосий босқичлари
Download 3.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳалқ селекцияси.
Селекция ривожланишининг асосий босқичлари. Ўсимликлар
селекцияси дехқончилик билан бир вақтда юзага келган. Экинлар етиштириш шароитларини яхшилаш ишлари фойдаси кун навларни яратиш билан бирга давом этиб борган. Барча маданий ўсимликлар, жумладан, сабзавот ўсимликлари хам, эволюцион жараѐн маҳсулидир. Селекция ривожланишининг тарихида тўрт босқични ажратиш мумкин: оддий селекция, ҳалқ селекцияси, саноат селекцияси ва илмий селекция. Оддий ѐки жўн селекция. Инсон ўсимликларни экиб, етиштиришга киришгач, энг яхши хиларини сунъий равишда танлаб олиб, сақлайдиган ва кўпайтирадиган бўлди. Шу тариқа оддий ѐки жўн селекция юзага келди, унинг неча минг йилларни ўз ичига оладиган тарихи бор. Қадимги замон селекционерлари мевали экинлар, сабзавот ва полиз экинларининг ажойиб навларини яратишган. Хитой, Қадимги Юнонистон ва Рум олимларининг милоддан 200 йил илгариги асарларида селекция ишларини қай тариқа олиб бориш кераклиги тўғрисида йўл-йўриқлар берилган. Милоддан бир неча аср илгари Мисрда хурмо пальмасини сунъий йўл билан уруғлантириш усули қўлланилган. Сабзавот экинларида сунъий танлаш ўтказишнинг шарт- шароитлари тўғрисида милоддан аввалги III асрда яшаган Катон маълумотлари бор, у ўзининг ―Дехқончилик‖ деган асарида карамнинг учта навини: силлиқ карам, сельдерей карам ва майин карам навларини тасвирлаб ўтади. Шолғомнинг уч хили борлиги тўғрисида Катта Плиний маълумот беради (милоддан аввалги I аср). Ҳалқ селекцияси. Дехқончилик ривожланиб, инсоният маданияни ўсиши билан зқиладиган турли хил ўсимликлар тўғрисидаги тушунчалар ҳам кенгайиб, сунъий танлаш усул-амаллари такомиллашиб борди. Олинадиган маҳсулотнинг миқдори ва сифатига қараб мунтазам равишда танлаш ишларини олиб бориш сабзавот, полиз ва бошқа экинларнинг талайгина жайдари, яъни маҳаллий навлари яратилишига олиб келди. Ҳалқ селекцияси кўп асрли даврни ўз ичига олади, лекин у тўла равишда баѐн этилган эмас. Ҳалқ селекцияси кўпгина мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам катта-катта муваффақиятларни қўлга киритган. Мамлакатимизда полиз экинлари, айникса қовуннинг кўпгина яхши навлари, турли сабзавотларнинг талайгина навлари ҳам яратилган. Кўпгина навлар у ѐки бу жойда ўзоқ вақт давомида шаклланиб келган ва ўзининг қадимги маданият ўчоқлари номларини олиб, ҳозирги вақтгача сақланиб қолган. Кўпчилик жайдари навлар сунъий танлаш билан табиий танлашни биргаликда таъсир эттириш йўли билан яратилган, шу сабабли уларнинг талайгинаси ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига яхши мослашган. Уларнинг кўпчилиги яхшиловчи танлаш орқали ўтиб, селекция китобида қайд этилган рақамларини олган ва айрим вилоятлар ѐки умуман республика бўйича районлаштирилган. Жайдари навлар ўзларининг аҳамиятини ва қиммати жиҳатидан мамлакатимизда селекцион навларга тенглаштирилади ва селекциянинг олтин фонди бўлиб ҳисобланади. Download 3.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling